Narrator 1 Ассалому алайкум юраги Худога боғланган биродарларим. Бугунги суҳбатимиз сиз билан бизнинг бу дунёда яшашдан мақсадимизни яна бир бор ёдимизга туширади. Каломда Худонинг истаги аниқ қилиб ёзилган. “ У ҳамма инсонларнинг нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди.” Демак, Худонинг биринчи истаги — ҳамма инсонларнинг нажот топишлари бўлса, иккинчи истаги — ҳақиқатни билиб олишларидир. Агар бугун атрофингиздагилардан, “Сиз ҳеч Исо Масиҳни ўзингизнинг Нажоткорингиз деб ишонганмисиз”, деб сўрасангиз, фақат “Ҳа”, ёки “Йўқ”, деган жавобларни оласиз. Баъзан одамлар эса, “Худо сақласин ундай эмас”, деб жавоб берадилар. Демак, ҳаворий Павлус Худо чин дилдан истаган нарса ҳақида айтар экан, бу ҳақида ўйлаб кўринг. Яъни Худованд ҳар бир одам ўз гуноҳкорлигини англаши, гуноҳлари уларни Худодан ажратганини ва Худонинг истагига қарши ҳаёт кечираётганларини билишини чин дилдан истайди.
Narrator 2 Сиз, “Ўзимиз истаганимиздек яшашга ва Худодан ёрдам сўрашга ҳаққимиз йўқми?”, деб сўрайсиз. Аммо мен сизга айтаманки, бу Худонинг иродаси эмас. Биринчидан: Худованд сиз билан мен Ўғли Исо Масиҳ орқали У билан шахсий муносабатимизни ривожлантиришимизни; гуноҳларимиз кечирилишини ва Унинг йўлида юриб Унга эргашишимизни истайди. У бунинг учун нима керак бўлса ҳаммасини муҳайё қилган. Демак, қутқарилиш дегани оддий. Биз гуноҳкор эканлигимизни англасак, Унинг ягона ва ҳақиқий Худо эканини ва инсоният билан Худо ўртасидаги воситачи эканини англаймиз. 1 Бутрус китобида ёзилганидан англаган бўлсангиз, У муқаддас Худо билан гуноҳкор одам ўртасида кўприк бўлган, гуноҳларимизни, айбларимизни ва итоатсизликларимизни Ўзига олиб хочда қурбон бўлган Унинг гуноҳсиз, бокирадан туғилган Ўғли Исо Масиҳ. Кейин Худо нима қилди?
Narrator 1 Худо бизнинг гуноҳимиз учун Ўз Ўғлини ҳукм қилди. Яъни, Исо Масиҳ бизнинг гуноҳларимиз учун тўлиқ тўлов тўлади. У бир марта бир пайтнинг ўзида ўтмишдаги, ҳозирги ва келажакдаги ҳамма гуноҳларимиз учун тўлов тўлади. Яъни ўтмишда қилган гуноҳларингиз ва келажакда қиладиганларингиз учун ҳам тўлов тўлади. Ёзилишича, Худо бизни кечирди ва бизни Ўз фарзандлари қилди. Яъни, оқланиш дегани шу – Исо Масиҳни ўз Нажоткоримиз деб қабул қилганимизда У бизни фарзандлари деб эълон қилади. Муқаддас Каломда айтилган ярашиш ҳам шу – яъни бир пайтлар Худодан ажралган эдик, энди эса У билан тўғри муносабатга киришдик. Қуйидаги парчада ёзилганларининг ҳаммаси Исо Масиҳ Ўзини тўлов қурбонлиги қилиб топширгани туфайли бўлди. Яъни, У бутун дунёдаги ягона гуноҳсиз ва мукаммал Худонинг Ўғли сизнинг ва менинг ўрнимга ўлди.
Narrator 2 Энди ўйлаб кўринг, балки сиз бирор бир дин вакилидирсиз, балки бирор бир култ аъзосидирсиз, ким бўлишингиздан қатъий назар, Худонинг ҳузурига қандай эришасиз? Бу сизнинг қўлингиздан келмайди, чунки гуноҳларингиз туфайли Худодан ажралгансиз. Сиз фақат Худога илтижо қилишингиз мумкин. У фақат Исо Масиҳ орқали шафқат қилишини ва кечиришини сўраб қилган ибодатингизга жавоб беради. Одамларнинг ўз динларига эътиқод қилгани ҳолда, Худонинг ҳимоясини, таъминотини сўраб қилган ибодатлари ҳисобга олинмайди. То сиз Исо Масиҳ билан шахсий муносабат ўрнатмас экансиз, ибодатларингиз жавобсиз қолади. Худо билан инсон орасида биргина воситачи бор, у ҳам бўлса Исо Масиҳ. Бу ҳақида биз сизга www.dilkashradio.com сайтимизда тўлиқроқ маълумот берамиз.