Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Биз Нажотга эришганимиздан кейин ишонч билан ҳаёт кечиришни бошлаймиз. Аммо Муқаддас Каломга диққат билан қарасангиз, Худонинг сиз билан биздан истаган нарсаси бу эмас. Нима экан унда, дейсизми? Бизни диққат билан тингланг. Бугун фақат шу ҳақида гаплашамиз. Исо Масиҳ Осмонга кўтарилишидан олдин бизга буюк топшириқни берганида нима дегани ёдингиздами? У жамотларга шундай деди… “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар.” У яна шундай деди, “Ҳар бир қадамингизда сизлар билан бирга бўламан”. Худонинг биздан истаги мана шу. У ҳақидаги ҳақиқатини билишимизни, қандай қилиб художўй ҳаёт кечиришни, бошқалар билан муносабат қилиш ҳақиқатини билиб олишимизни истайди.
Narrator 2 Худо сизнинг нажот топишингизни истайди. Сиз Худонинг кимлигини тушунишингизни истайди. Унинг кимлигини ўқиб ўрганишингизни, Унинг кимлигини англаб етишингизни, Унинг қоидалари ҳаётингизни бошқаришини, сиз билан мен Уни билмайдиган одамлар орасида яшашимизни истайди. Улар Худо ҳақида жуда ҳам кам нарса биладилар. Худо ҳақида жуда кам эшитган. Улар билан Худо ҳақида гаплашганингизда, уларнинг Худо ҳақидаги айтганлари доимо ноаниқ ва мужмал бўлади. Улар аниқ қилиб, мен мана шунга ишонаман, демайди. Ва бундайлар атрофимизда жуда ҳам кўп. Худо одамларни юбораяпти ва шу биродарлик муносабатларига ва халқимизга қўшиб қўйяпти. Афсуски, кўп худоларга ишонадиган одамлар анчагина. Бундай кўп худоларга ишонадиган одамлар узоқда яшайди, деб ўйласангиз адашасиз. Улар ўзингизни халқингиз ичида, атрофингизда ҳам кўп.
Narrator 1 Фақат буни ўзлари англамайдилар. Ҳаётимизда нимани Худога тенглаштирсак, ўша нарса бутга айланади. Худо эса бутпарастликдан нафратланади. Шу билан бирга, У бизнинг Ўзи ҳақидаги ҳақиқатни билиб олишимизни истайди. Фақат биргина Худо бор, бу Яхве. Фақат биргина қутқарувчи бор, бу Исо Масиҳ. Бироқ атрофимизга қаранг, биз қандай замонда яшаяпмиз. Бизни ва фарзандларимизни ривожланиб бораётган техника қуршаб олган. Аммо бу нарса уларга Худонинг Каломини ўргатмайди. Фарзандларингиз сизга ҳар бир спорт туридаги машҳур ўйинчиларни санаб беришлари мумкин. Киноқаҳрамонлар ҳақида ҳам кўп нарса билади. Мусиқачилар ҳақида сизга айтиб бериши мумкин, аммо уларнинг луғатида Исо Масиҳ деган исм йўқ. Бу кимнинг айби? Бу ота-оналарнинг айби. Чунки Худо уларга фарзанд берганида, улар билан бирга ҳақиқатни ўргатиш мажбуриятини ҳам берган.
Narrator 2 Мен ота-оналарга шундай дейман, “Сиз фарзандларингизга нималарни муҳайё қилманг, нималарни ўргатманг, агар ўзингиз Худо Каломи таълимотига эътиборсизлик билан қарар экансиз, кейин қолган умрингизни афсус чекиб ўтказасиз.” Худованд ҳар бир одам хушҳабарнинг ҳақиқатини билишларини, Унинг кимлиги ва қандай Худо эканини билишларини истайди. У нафақат ҳар бир одам У ҳақида билишини, Унинг қандайлигини, қутқарилиш ва Масиҳий ҳаётда яшаш ҳақида балки, қуйидаги оятларда айтилганидек бўлишимизни истайди. – 1 Тимўтий 2 бобб 3-6 оятларда шундай ёзилган. “у хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир. У ҳамма инсонларнинг нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди. Худонинг таъминоти бу ҳамма одамларни қутқариш, бу дунёдаги Худонинг чақирувига тўғри жавоб қайтарган ҳар бир одамга нажот беришдир.