3:26

Кам сарфлаш ва кўпроқ йиғиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Инсон нафақат пул топишни билиши балки уни донолик билан сарфлашни ҳам ўрганиши керак. Акс ҳолда топганида барака бўлмайди. Бугунги суҳбат мавзуимиз айнан топганимизни камроқ сарфлаб, кўпроқ жамғариш ҳақида бўлади. Бунинг учун аниқ режалар тузишни ўрганиб, майда пулларни йиғиб қўйишга одатланишимиз керак бўлади. Бу пул йиғишга дастлабки қадам. Қандай қилиб камроқ сарфлаш мумкин? Энг аввало кирим ва чиқимларни ёзиб боринг. Пулни пала-партиш ишлатишнинг энг кўп тарқалган сабаби – назоратнинг йўқлиги. Пул қаерга оқиб кетаётганини аниқлаш учун кунлик кирим ва чиқимлар ҳисобини юритиш керак. Масалан, “Егулик”ни “Маҳсулотлар”, “Қаҳвахона, ресторанлар”, “Ишхонадаги тушлик” кабиларга ажратиш. Бу ошиб кетган харажатларни аниқлаш ва уларни оптималлаштириш имконини беради.

Narrator 2 Мисол учун, дўстлар билан қаҳвахонада ўтириш ўрнига шаҳар ташқарисига чиқиб, кабоб сайлини уюштириш анча арзон тушади. Биринчи ойнинг охирига келиб, ўзингиз ва ўз одатларингиз хақида билиб олишингиз мумкин. Иккинчи қадам бу бюджетни режалаштириш. Ҳар ой қанча сарфлашингиз мумкинлигини ҳисоблаб кўринг. Кирим чиқимга қараганда минимум 10 фоизга кўпроқ бўлган бюджет идеал ҳисобланади. Харажатларнинг ҳар бир категорияси учун кунлик ёки ҳафталик лимитни аниқланг ва унга қатъий риоя этинг. Масалан, озиқ-овқат, коммунал тўловлар, кредит, қарзлар. Ҳаётни мураккаблаштириш. Ие бу нимаси, дейсизми? Эшитинг. Кутилмаган харажатлардан халос бўлишнинг бир неча усуллари бор. Бироқ бунинг учун дўконларга боришни мураккаблаштиришга тўғри келади. Дўконларга маҳсулотлар рўйхати билан бориш ва унга қатъий риоя этиш.

Narrator 1 Ўзингиз билан чекланган миқдордаги нақд пул олинг. Рад этишни ўрганинг. Ҳар сафар кутилмаган хариддан ўзингизни “асраб қолганингизда” унинг нархи қийматини жамғарма ҳисобига юборинг. Имкониятлардан фойдаланинг — Чегирмалар вақтини кутишни одат қилинг. Севимли дўконлардаги товарлар ҳақиқатан ҳам чегирма билан сотилаётгани ёки ноҳақ маркетинг ўйини бўлаётганини аниқлай оласиз. Ишончлилик дастурларидан фойдаланинг. Чегирма карталарини уйда унутиб қолдирманг. Аниқ мақсадлар қўйиб пул жамғаришни бошланг. Пулни самаралироқ йиғиш учун жараённи автоматлаштиринг. Агар ойлик маошингиз карточкага тушириладиган бўлса, ҳар бир киримдан 10 фоиз ҳажмида жамғарма ҳисоб рақамига ўтказиб боришни созланг. Онгли бўлишга ўрганинг — Пулни тугагунига қадар сарфлаб юбориш – пулларга нисбатан болаларча муносабатда бўлиш демакдир.

Narrator 2 Молияни бошқариш қобилияти – етук шахснинг кўникмаси. Уни машқ қилдириш мумкин ва зарур. Уни қандай амалга ошириш усулларини изланг. Қўлингизга пул тушиши билан уни бир неча қисмга ажратинг. Бир қисмини – 5-10 фоиз – дахлсиз захирага олиб қўйинг. Бу хавфсизлик ёстиқчаси бўлиб, ундан кутилмаган ҳолатларда фойдалансангиз бўлади. Иккинчи қисми сармоя учун: энди пул сиз учун ишлайди, аксинча эмас. Учинчи қисмни кутилмаган харажатларни четлаб ўтишга ҳаракат қилиб, кундалик эҳтиёжлар учун сарфланг. Майда пулларни банкага солиш — Маълумки, танга катта пулни тежайди. Ҳамёнингизда йиғилиб қоладиган пулларни йиғиш учун уйингизда қутича ёки банкага солишни одат қилинг. Бир ой давомида бундай идишда анча пул тўплаб қўйиш мумкин. Даромаднинг янги манбаларини изланг — қўшимча даромад манбаини топиш осон. Бундай иш чарчоқли, аммо ёқимли. Энг муҳими – сарфламасдан, қўшимча даромаднинг ҳаммасини йиғиш. Агар бу қоидаларга риоя этилса, вазият жуда тез яхшиланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top