3:27

Антиқа маълумотлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Қадим тарихга назар ташлаб, унинг саҳифаларини вароқлар эканмиз, бир-биридан қизиқ маълумотларга дуч келамиз. Бугун биз ўзимиз топган антиқа ва бир-биридан қизиқ маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик. Қадимги Исроилда Яҳудийлар мохов касалларини кўрганда қўрқиб кетишган. Муқаддас Калом даврида тери касаллигининг мана шу кўриниши жуда кенг тарқалган бўлиб, у соғлиққа қаттиқ таъсир қилган ва асаб толаларига шикаст етказган. Шунинг учун ҳам мохов касаллиги билан касалланган одамлар бошқалардан алоҳида яшашлари шарт бўлган. Левийлар китоби 13 бобда шундай оятлар бор, “Бундай ёмон тери касалликларидан бирига чалинган одам кийимларини йиртсин, сочини тўзсин, юзининг қуйи қисмини беркитсин. Сўнг: “Ҳаром! Ҳаром!” деб бақирсин. У одам касаллиги давомида ҳаром ҳисобланади.

Narrator 2 У алоҳида, қароргоҳдан ташқарида яшасин.” Исо Масиҳнинг тутинган отаси Юсуф дурадгор бўлган. Исо Масиҳ дурадгорликни ўша отасидан ўрганган, аммо 30 ёшлар атрофида бўлганида Ўз хизматини бошлади. Бу пайтга келиб, Исо Масиҳнинг Ўзи яхшигина дурадгор эди. Исо Масиҳ яшаган шаҳарда доимо қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган омоч каби асбоблар ишлатилган. Ундан ташқари стол, стул, скамейкалар, сандиқлар ҳамда эшик ва дераза ромлари ҳам ясалган. Одатда дурадгорлар уй қурилишида ҳам иштирок этишган. Муқаддас Каломнинг бир жойида Яҳё Чўмдирувчи Исо Масиҳ ва бошқа дурадгорлар ишлатадиган болта ҳақида гапиради. Фақат жисмонан кучли одамларгина шундай ишларни қила олишган. Ишаё пайғамбар ҳам дурадгорлар ишлатадиган бошқа асбоблар ҳақида айтиб ўтган. “Дурадгор ип билан ёғочни ўлчайди. Хоҳлаган шаклини чизиб олиб, ранда билан ишлов беради.

Narrator 1Уни инсон шаклида ясайди. Унга инсон чиройини бериб, саждагоҳга ўрнатади. Ўрмонда сарв, эман дарахтларини танлайди. У ўзи учун садр дарахтларидан кесиб олади. Ёки қарағай ўтқазади. Ёмғир эса ўша дарахтни ўстиради.” Археологик топилмалардан маълум бўлишича, ўша пайтда дурадгорлар темир асбоблардан, эгов, болғача, бронзадан ясалган бошли михлардан фойдаланишган. Ишаё пайғамбар шундай деган, “Болта мақтанарми уни ишлатганга?! Арра ўзини мақтайдими уни қўлга олганга?! Калтак ушлаганни калтакнинг ўзи кўтарадими?! Ҳасса ўзини ушлаганни кўтарадими?!” Аган шундай бўлса, демак Исо Масиҳ ҳам улардан фойдаланган. Яна бошқа бир қизиқ маълумот. Муқаддас Калом даврларида қандай матолар ва бўёқлар ишлатилган? Қадимда Яқин Шарқда қўзи, эчки ва туя жунидан тўқилган матолар кенг тарқалган.

Narrator 2 Чунки у ерда жундан тўқилган кийимлар ҳақида ёзилган, “Моюн шаҳрида бир бой–бадавлат одам яшар, мол–мулки Кармил шаҳри яқинидаги ерда бўлиб, уч мингта қўйи,мингта эчкиси бор эди. Бу пайтда у Кармилда қўйларининг жунини қирқаётган эди.” Ёки Аюб китоби шундай дейди, “Кўзим тушган яланғоч бечоралар Қўйларимдан қирқиб олинган жунлар билан исинди. Уст–боши бўлмаган фақирларга меҳр кўрсатдим, Шунинг учун улар мени дуо қилди.” Зиғир ўсимлигидан тайёрланган мато эса Мисрда ва Исроилда жуда кўп ишлатилган. Ёшуа китобида эса Раҳоба Исроил айғоқчиларини томга яшириб қўйганида ҳам зиғир ўсимлиги ҳақида гапирилади, “Аслида Раҳоба уларни томга олиб чиқиб, қурисин, деб ёйилган зиғир боғламлари тагига яшириб қўйган эди.” Исроилликлар ўша пайтларда пахта етиштирмагандир, аммо Каломнинг бир жойида бу ўсимлик Эронда етиштирилгани ҳақида ёзилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top