3:27

Ўрта Осиёда Масиҳийлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Исо Масиҳ туғилган пайтда Шарқдан келган мунажжимлар ёдингиздами? Каломда улар ҳақида шундай дейилган, “Орадан кўп ўтмай шарқдан Қуддусга мунажжимлар келишди. Улар: — Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? — деб сўрадилар. — Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик. Унга таъзим қилгани келдик. … Мунажжимлар уйга кириб, чақалоқни ва Унинг онаси Марямни кўрдилар. Тиз чўкиб, чақалоққа таъзим қилдилар. Сўнг хазиналар солинган қутичаларини очиб, Унга олтин, хушбўй тутатқилар ва миррани тортиқ қилдилар.

Ҳироднинг олдига қайтмасликлари тўғрисида улар тушларида огоҳлантирилгандан кейин, бошқа йўл билан ўз юртига қайтиб кетдилар.” Тарихчи олимларнинг фикрича, улар Эрон томондан келган бўлиши мумкин. Ўша пайтларда астрономия Шарқда жуда ривожланган ва улар бемалол янги юлдузни кузатиб, диний битикларни титкилаб, чақалоқ Масиҳни топиб келган бўлишлари мумкин.

Narrator 2 Бундан ташқари, Масиҳнинг шогирдлари Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик бериб, Муқаддас Руҳни қабул қилганларида шу куни келган меҳмонлар орасида Осиёдан келганлар ҳам бўлган. Ҳаворийлар 2 боб 5-12 оятларда шундай ёзилган, “Ўша пайтда Қуддусда дунёдаги ҳар бир юртдан келган тақводор яҳудийлар яшар эди. Улар бу овозни эшитганларида, бир талай оломон йиғилиб келди. Ҳар бири ўз тилидаги гапларни эшитиб, довдираб қолди. Улар ҳайрат ва ҳаяжон ичида: — Қаранглар, гапираётган бу одамлар Жалилаликлар–ку! — деб хитоб қилдилар. — Қандай қилиб ҳар биримиз туғилган юртимизнинг тилларини эшитяпмиз? Орамизда Парфиядан, Мидия, Элам, Месопотамия, Яҳудия, Каппадокия, Понтус ва Асиядан келганлар бор. Фригия, Памфилия, Миср, Ливиянинг Киринеяга яқин ерларидан келганлар ҳам бор.

Narrator 1 Баъзиларимиз Римдан келганмиз, биз яҳудийлармиз, орамизда яҳудий динига кирган Римликлар ҳам бор. Баъзиларимиз Крит ва Арабистондан келганмиз. Шундай бўлса ҳам улар Худо қилган қудратли ишлар тўғрисида бизнинг тилларимизда гапиришаётганини ҳаммамиз эшитяпмиз.” Шулар орасидан Парфияни Ўрта Осиёга яқин дейиш мумкин. Ўша даврдаги Парфия бу ҳозирги Эроннинг шарқий қисмини ва Афғонистоннинг кўпроқ қисмини эгаллаган давлат бўлган. Демак, ўша атрофдан борган ўзига тўқ одамлар қайтгач, ўз юртларига Масиҳийлик динини олиб келган бўлишлари керак. Несториан Масиҳийларини Ғарбда кофирлар деб атагани учун, улар хушҳабарни Осиё томонга олиб боришга қарор қилганлар. Улар Марв ва Хиротда жойлашиб, Марказий Осиёга эрамизнинг 498 йилида Масиҳ ҳақидаги хабарни олиб кирганлар.

Narrator 2 488-531 йилгача ҳукмронлик қилган Эрон шохи Шоҳ Хавод тахтдан ағдарилгандан кейин, Несториан оқсоқоли ва яна 4та руҳонийлар билан бирлашиб, Хонларга яъни Ҳевталикларга Исо Масиҳ ҳақидаги хабарни тарқатишга бел боғлаган. Кейинчалик эса хушҳабар табибларга, олимларга, котиблар ва ҳунармандларга етказилган. Бу хабар ҳақида китоблар ёзилган. Қисқа вақт ичида бу ерларда Масиҳийлик илдиз отди. Тез орада Ҳавталитлар шоҳи Худай шоҳлар шоҳи Эрон подшохи Хусравга элчи қилиб бир руҳонийни жўнатади. Араб истилосидан олдин бошқа хонликларга ва Турк халқларига Масиҳ ҳақидаги хушҳабар етиб келган эди. Ундан ташқари Мингана деб аталадиган тарихий қўлёзмаларда Амударёнинг нариги қирғоқида ҳам масиҳийлар бўлгани улар ўтовларда яшаб ўз руҳонийларга эга бўлганлари, улар ягона ва тирик Худога ишонганлари ҳақида ёзилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top