3:26

Имзо ва инсон шахси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Баъзан ёзувингизнинг хунуклигидан хижолат бўлган пайтларингиз бўлганми? Бундан асло ҳижолат бўлманг. Чунки одамнинг ёзуви унинг қандай шахс эканини аён қилади. Ёзув ва ген. Бу соҳанинг мутаҳассислари кўпайган сари янги қирралари ҳам кашф этилди. Улардан маълум бўлишича, инсоннинг қандай ёзиши ва ҳаттоки қаламни қандай тутиши ҳам генга боғлиқ экан. Шунингдек, ҳеч кимда бир ҳил ёзув бўлиши мумкин эмас. Эгизаклар ҳам қайсидир жиҳатидан фарқ қилганидек, ёзув ҳам шундай. Аммо бир ҳил вазиятга тушган (масалан, қўрқув ёки ҳаяжон) икки инсон ёзувида элементлар ўхшаш кечади.  Инсоннинг хуснихати у қаригач маълум маънода ўзгаради. Титраб ёзиш, чизиқдан чиқиб кетиш, харфларнинг эгилмаслиги ва бир-бирига боғланмаслиги юзага келади. Чунки ёзув организм билан хам боғлиқ ва унинг ўзгариши билан ёзувда хам бурилиш сезилади.

Narrator 2 Графологлар операциядан сўнг ёзиш услубидаги элементлар ўзгаришини кузатишган.  Ёзув орқали жинсни ҳам аниқлайдилар. Масалан, кўпинча аёллар бет ва қаторга амал қилиб ёзишади. Эркаклар эса аксинча. Аёлларда камқонлик ва асаб касалликлари кўп учрагани сабабли уларнинг харфлари кичкина, сиёхи оч бўлар экан. Ручкани босиб ва кўп сиёх билан ёзиш энергия рамзи бўлиб, эркакларга хос. Ёзув ва темперамент. Сангвиник темпераментига мансублар тез ва қатъий ёзади, уларнинг хати чиройли бўлади. Флегматиклар сиёхни кўп ишлатади, ботириб ва қорайтириб ёзади. Худди шундай кўп сиёх билан баъзи элементларни узун ёзса, ёзув бир маромда бўлмаса, ундай одамларнинг кайфияти тез-тез ўзгарувчан бўлади, ўзи ҳақида кўп орзу қилади, ёши ва табақа-гурухлари билан хисоблашмай иш кўради. Қоғоз ва чизиққа бўйсунмаган холда тартибсиз ёзиш меланхоликка таалуқли.

Narrator 1 Холерик ёзувига эса тушуниш қийин, унинг хатида сўзлар орасидаги бўш катаклар хаммасида хар хил ва тартибсиз бўлади. Ёзув ва ташқи кўриниш. Баланд бўйли инсонлар деярли хеч вақт бўғин кўчириб ўтказмайди. Уларнинг ёзувида чалкашлик бўлмайди, чизиқлар тортилмаган қоғозга хам текис ёза олади. Паст бўйлилар аксинча, сўзни тўлиқ ёзишга жой етса ҳам бўғин кўчиришни канда қилмайди. Харф ва сўзлари чўзиқ, илмоқлар узун бўлади. Ўрта бўйлиларда харфларни қисқартириш, қатор охиридаги сўз ё харфларни пастга тушиб кетиши кузатилади. Оқ-сариқдан келган, малла сочлиларнинг ёзуви аниқ, дид билан ёзилган бўлади. Харф ва сўзлари майда, чўзилмаган. Қатор чизилмаган вараққа ҳам текис ёзади. Блондинларнинг кўпчилигининг хуснихати чиройли. Қора сочлилар улардан фарқли равишда қатор чизилмаган жойда тепага чиқиб кетади.

Narrator 2 Унинг хусниҳатида чиройли ёзишга уринишлар сезилиб туради. У бош харфларни билинтириб ёзади, баъзан кераксиз жойда ҳам бош харфни ишлатади. Ёзув ва касб. Давлат ишида ишловчи кишилар, айниқса юристлар харфлар формасига эътиборсиз ёзишади. Аксинча ёзадиганлар эса кўпинча ишчи, хунарманд, хизматчиларга тегишли бўлади. Фаолиятида бевосита пул билан ишловчи, масалан, сотувчи, дорихона хизматчиси, тадбиркорлар кўп ўчиришади, бўяшади. Умуман олганда, уларнинг хуснихати камдан-кам чиройли бўлади. Қатор чизилмаган қоғозга ёзганда пастга тушиб кетиш шоирларга хос. Имзо ўлчами катта бўлса, фикрлаш доираси кенг; кичик бўлса, бир сўзли. Узун имзо – синчков, баъзан мижғов. Калта имзо – гапнинг мағзини тезда чақади, бир хилликни ёқтирмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top