Ассаалому алайкум азиз дўстлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Юҳанно ўзининг Муқаддас Хушхабарида ёзадики, «Илоҳий марҳамат ва ҳақиқат эса Исо Масиҳ орқали зоҳир бўлди».
Масиҳга қадар қутқарилиш муруввати мавжуд эмаслигини бу асло билдирмайди. Қадимги Аҳднинг барча авлиёлари қутқарилган, яъни уларнинг Худо ваъдаларига ишончи, ҳамда ўз иродасини Унинг амрларига бўйсундириши асосида Худо томонидан қабул этилган.
Юҳанно, фақат, кўрсатадики, Масиҳ қутқарилиш мурувватининг тўлиқ зоҳирлигидир ва У келган даврдан бошлаб, ушбу мурувватни, Ким орқали, олиш мумкин бўлганни Ягонасидир.
Эҳтимол, сиз тушунгандирсизки, Янги Аҳднинг таълимотида мурувват энг муҳим ўринга эга ва Масиҳ Унинг энг ёрқин намоёнидир. Чунки, фақат, Унинг муруввати орқали биз гуноҳларимизга кечирим оламиз.
Келинг, Арманистонни қудратли шоҳи Тигран тарихини эслайлик, уни бостириб келган Рим қўшинлари асрга олган. Мағлубиятга учраган шоҳ, унинг рафиқаси ва ҳамма болалари ўлим жазосини эшитиш учун лашкарбоши хузурига келритилган.
Тигран оиласининг ҳаётини сақлаш илтижоси билан лашкарбоши оёғига йиқилган. У ёлворган: «Мени нима қилсанг қил, фақат, рафиқам ва болаларимга тегма». Унинг илтимоси Рим лашкарбошисини ҳиссиётини шундай ҳаяжонлантирдики, у бутун оилани озод этди.
Тигран оиласи билан рим қароргоҳидан қайтаётиб, рафиқасидан сўради: «Рим генерали ҳақида сенинг фикрнинг қандай?» у жавоб берди: «Мен уни ҳеч қачон кўрмаганман».Тигран хайрон бўлди, «Сен ёнида эдинг-ку. Қаёққа қараган эдинг?» Рафиқаси айтдики: «Мен фақат, менинг учун жонини бермоқчи бўлган кишини кўрдим.
Бошқа ҳеч кимни кўрмадим». Қачонки, биз Худонинг нажотига ва хочига қараганимизда, Исодан бошқа биз учун ўлмоқни хоҳлаган ҳеч кимни кўрмаймиз. Масиҳнинг ўлими Худонинг мурувватини кўрсатган энг улкан намоёнидир.
Қутқарилишни маъносини тушуниш учун ҳамма гуноҳларни эътиборга олиш лозим. Ҳаммасини кечириш – бу тинчликни ўрнатиш учун жамулжам биргаликда йиғилган душманлар ҳақидаги ғояни акс эттирувчи сўздир.
Бошқача қилиб айтганда, бу ғанимликни дўстликка айлагантирувчи ярашишдир. Қутқарилишга нисбатан у ярашишни ёки гуноҳкорни Худога қайтишини билдиради. Ҳамма гуноҳларни кечиришнинг иккинчи аҳамияти, бу узоққа четлатиш ёки тўловни қоплаш. Масиҳнинг ўлими ва жафолари шунга олиб келдики, инсоний гуноҳлар Унинг қони билан қопланиб, гуноҳ учун жазо четлатилган эди. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.