Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли биродарлар, Перпечуанинг тарихи эса учинчи асрдаги ҳужжатларда сақланиб қолган.
«Перпечуа ва Фелиситаснинг азоблари» кўринишидан, Перпечуа ва Сатирнинг кундаликлари ва ёзувларига асосланган. «Тарихнинг баъзи бир қисми, афсонавий характерга эга, – деб тушунади Элиот Райт, – аммо учинчи асрдаги азоб чеккан имонлиларнинг таржимаи ҳолининг катта қисми билан солиштирсак, ҳикоя ишончли инсоний ҳиссиётлар билан тўла».
Бу ҳикояда Перпечуа ўз отасининг, яъни ҳурматли ва машҳур одамнинг ягона қизи оддий жиноятчи каби ҳибсга олинганлиги ва қоровуллар тарафидан қуршаб турилгани ҳақида билганида, унинг бошидан кечирган омадсизлик ва камситилиши ҳақида айтади.
У зудлик билан етиб келди ва ундан янги эътиқодидан воз кечишини ўтинди. У тонган пайтида, отаси ғазабланиб уни калтаклади, лекин у тебранмай ўз эътиқодида қолди. Перпечуанинг қатъийлик хулқи бир куни синдирилди.
Унинг матонатли отаси эриша олмаган нарсани, унинг ҳимоясиз боласи қила олди. У тинкаси қуригунча «нотинчлик билан жуда кўп азоб чекди» ва ниҳоят иккита масиҳий чақалоқни қамоққа олиб боришга эришдилар.
«Мен очликдан дармони қуриган боламни эмиздим. Буюк бир тинчсизланиш билан ўғлим ҳақида онам билан гаплашдим, мен акамни юпатишга ҳаракат қилардим ва болани уларнинг ғамхўрлигига топширдим.
Мен азоб чекардим, чунки уларнинг менга раҳмлари келиб қийналаётганларини кўрдим. Бу азобларга мен бир неча кун давомида чидашим керак эди. Кейин мен ўғлимни қамоқхонада олиб қолишга рухсат олдим. Мен дарров тузалиб қолдим, ўз ўғлим учун хавотирланиш ва қўрқув ҳисларидан озод бўлиб енгиллик олдим».
Жазо яқинлашган сари оилавий драма янада оғирлашди. Перпечуанинг отаси қамоқхонага келиб ва яна унинг эътиқодидан оилавий қизиқишларини юқори қўйишни ёлворди.
«Умримиз кунларини қисқартма; чунки сенга бирор нарса бўлса, бизлардан ҳеч биримиз ҳеч қачон ўзимизга кела олмаймиз». Аммо ёш аёл ҳаммасига чидади ва матонатли бўлди:
«Бу Худонинг иродаси бўйича дорда бажарилади; чунки мен, ўзимизнинг хоҳишимизга эмас, балки фақатгина Худонинг иродасига боғлиқ эканлигимизни биламан». Кейинги куни, отаси қизининг майдонга, ёввойи ҳайвонлар олдига ташланишини эшитиб, уни қутқаришга қарор қилди.
Бу ҳамдардликнинг қаҳрамонона ҳаракати эди, лекин ҳокимлар қари одамни қамчи билан жазолашга қарор қилдилар. Воқеа жуда қайғули бўлди. Азизлар, Худованднинг кучи билан барчасини енгиш мумкинлигини шу мавзу орқали кўришимиз мумкин. Хайр саломат бўлинг.