2:56

Рухий ғалаба 002

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон биродарлар. Яна мавзуларимиз орқали сиз азиз дўстларимиз билан учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, «Шайтон» сўзи Худо ва инсониятнинг энг катта рақиби ёки душмани- деган маънони билдиради.

Бу иблиснинг асл исмидир. Баъзи бир одамлар шайтон деган душманнинг борлигига унча ҳам ишонавермайдилар. Аммо унинг борлиги ва ҳатти-ҳаракати кўплаб ёвузлик ва азоб-уқубат муаммоларининг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Муқаддас Калом ҳам шайтон ҳақиқатан ҳам бор ва унинг қиладиган иши Худо бошқарувига одамлар орқали қаршилик кўрсатиш,- деб аниқ айтади.Худо ёвузликнинг инъикоси бўлган шайтонни нима сабабдан бутунлай йўқ қилиб юбормасдан, аксинча, унга йўл бераётганлиги кўпчиликни ҳайрон қолдиради.

Бу саволга ҳозирги кунгача қониқарли жавоб топилгани йўқ. Эҳтимол, Раббимиз бу йўл билан ёвузлик ва гуноҳ ҳеч қачон биз излаётган ҳаётнинг асл маъносини очиб беролмаслигини кўрсатмоқчидир.

«Шайтон» сўзи қадимий грекча сўз бўлиб, баъзан инсоннинг душманларига нисбатан ишлатилади. Каломнинг бир парчасида бу сўз Валаамга қаршилик қилган Худо фариштасига нисбатан қўлланилган.

Бироқ Таврот, Пайғамбарлар Китоблари ва Забурнинг қаерида учрамасин, бу сўз Худонинг, одамларнинг ва ҳар қандай эзгуликнинг энг катта илоҳий душманига нисбатан айтилади. Шунингдек, Янги Аҳдда ҳам бу сўзни тез-тез учратишимиз мумкин.

Шайтоннинг Янги Аҳдда кенг тарқалган исми «иблис» бўлиб, «туҳматчи» ёки «сохта айбловчи» деган маъноларни билдиради. Шайтоннинг Янги Аҳдда келадиган бир қанча биз руҳий жанг ҳақидаги жиддий тушунчаларни ўрганишни бошлаяпмиз.

Мавзумизнинг бошидаёқ қуйидаги ҳақиқатни айтиб ўтиш ўринлидир: биз имонлилар бу ерда дунёвий ҳаётда қандай «юришимиз» кераклиги ҳақида юқоридан кўрсатмалар оламиз.

Муқаддас Ёзувларнинг парчаларини кўриб чиққанимиз ҳамон, ўз руҳий ҳаётимиз асослари ҳақида баъзи бир тушунчаларга эга бўламиз. Бу руҳий жангда «жангчи» сифатида ўзимизни қандай тутишимиз кераклиги ҳақида бизга кўрсатмалар беради.

Кундалик руҳий жангларга жалб қилинган жангчилар сифатида биз, имонлилар, маълум бир руҳий фактларни билиб қўйишимиз зарур.Чунки бу фактлар душман билан муваффақиятли жанг қилишда жуда керак бўлади.

Иблис ва унинг малайларига қарши урушда самарали ҳаракат қилиш учун доимо мустахкам имонда бўлишимиз керак. Шунинг билан азиз биродарлар мавзумизга шу ерда якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top