Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар,Титусга ёзилган мактубнинг иккинчи ва учинчи боблари масиҳий ҳаётнинг гўзал саҳифаларидир.
«Чунки бир вақтлар бизлар ҳам фаҳмсиз, итоатсиз, адашган одамлар эдик, ҳар хил эҳтирос ва завқларга қул эдик, гина-кудурат ва бахиллика тўлган, бир-биримиздан нафратланадиган разил одамлар эдик.
Аммо Қутқарувчимиз Худо Ўзининг илтифот ва инсонпарварлигини очиқ кўрсатди. Худо бизнинг қилган савобли ишларимиз туфайли эмас балки Ўзининг раҳм-шафқати туфайли бизни қутқарди, гуноҳларимизни ювиб, бизни янгидан туғилтирди, Муқаддас Руҳ орқали бизга янги ҳаёт ато этди» -деб ёзилган Титусга мактубининг 3 боби 3 ва 5 оятларида.
Ёзувни ўрганиш бизнинг ҳаёт йўлимизни ўзгартиради. «Имон-умидвор бўлган нарсаларнинг мужассамланишидир, имон билан биз кўринмайдиган мавжудотга амин бўламиз. Ота-боболаримиз имон билан Худонинг розилигини қозондилар».
Жами, имон барини кечириши ҳаққи, дунёдаги Худо ўйлаб қўйган режани тушуниш учун, Масиҳдаги абадий ҳаётни амалга ошириш учун ҳаммаси Муқаддас Китоб сўзларидан келиши керак. Исо деди: «Менинг сизларга айтиб келаётган сўзларим руҳдир, ҳаётдир» Юҳанно китоби 6 боб 63 оят.
Муқаддас Китоб бошчилигисиз инсон сохта баркамоллик тимсолларига, бутларга, табиат кучларига, моддий бойликларга ишона бошлайди. Муқаддас Китобни ўрганиш сизга фақат тирик Худони, қайсики сизнинг имонингизга муносиб ва унинг манбаи ҳам бўлганни кўрсатибгина қолмасдан;
Муқаддас Руҳ шунингдек, бу ўрганишдан Худога ишонч киритиш учун, сизнинг юрагингиз кенгайиши ва мустаҳкамланиши учун фойдаланади.Муқаддас Китобдан олинган Худо ва Унинг йўллари ҳақидаги билимлар сизга бу билимларни бошқалар билан бўлишиш жавобгарлигини юклайди.
Дунё Худо ҳақиқатига чанқоқ. Худонинг режаси шундай, У ҳақидаги хабар туфайли Унинг шоҳлиги ўсмоқда.Исо Масиҳ худди шундай ҳаракат қилган. У одамларга таълим берарди, кейин уларни бошқаларни ўқитиш учун юборарди.
Луқо китобининг 10 боби 1 оятида, У кирмоқчи бўлган шаҳарларга Ўзидан олдин 72 эр кишиларни жўнатгалиги ҳақида гапирилади. Улар Масиҳ уларни ўргатгани билан бўлиша олар эдилар. Биз ҳам худди шундай тарзда ҳаракат қилишимиз керак.
Муқаддас Китоб бизнинг фикрларимизни ва хатти-ҳаракатларимизни ўзгартиришга қодир. Каломни қанчалик кўп ўқисак, химоя қатламимиз шунчалик ўсиб боради Худованд билан бўлган алоқамиз эса шунчалик мустахкамлашиб боради. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз нихоясига етди.
Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг азизлар.