3:23

Уй жамоатлари 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, сиз қачонлардир ёш боланинг юришни ўрганаётганини кўрганмисиз? Кичкинтой қимирлаб, аранг ўрнидан туради ва қўлига илинган нарсани ушлаган ҳолда хона бўйлаб ишончсиз қадам ташлайди.

Бу холат албатта ота-она учун анча хаяжонлидир. Баъзида силжиши, баъзида ўрнидан туриши, баъзида йиқилиши ва шунга қарамасдан ҳар доим ўрнидан туриб, яна давом эттириши орқали бола юришни ўрганади.

Кучли хоҳиш орқали муваффақиятга эришади! Ота-она боланинг ҳар бир қадам ташлашига мадад бериши ва ёрдам қўлини чўзишга ҳар доим тайёр туришади. Азизлар айрим томонларимиз ила биз шу болага ўхшаймиз. Сиз Худодан янги ҳаёт олдингиз.

Аммо, унда қандай яшашни ўрганиш гуёки қандай юришни ўрганишга ўхшайди. Сизда муваффақиятга эришиш учун кучли хоҳиш бўлиши керак. Самовий Отангиз доимо сиз билан бирга ва ёрдам беришга тайёр. Лекин сиз ҳаракат қилишингиз лозим.

Қўлингизни Худо қўлига қўйинг ва ҳаракат қилишда давом этинг.Агар сиз шундай қилсангиз, ҳар куни такомиллашиб борасиз. Шунда сизнинг қадамларингиз мустаҳкам ва ишончли бўлиб боради. Ҳар доимгидан камроқ қоқинасиз. Қобилиятингиз ўсиб боради ва Худонинг сизни ҳаётингиз учун тайёрлаб қўйган ажойиб режасини амалга оширасиз.

Ота-оналар чақалоғи биринчи қадамларини босаётганида қандай бахтиёр бўлишади. Осмондаги Ота ҳам Унинг боласи масиҳий ҳаётда муваффақиятларга эриша бошлаганида қанақанги шод бўлади.

Сиз йиқилишингиздан қўрқманг. Фақат ўз қўлингизни Худонинг қўлига беринг ва У сизга ёрдам беради. Сиз уйғониб тураётганингизда, Ундан кундалик ҳаётингиз йўлларида сизга ёрдам қилишини сўранг. Шайтон, у иблис ҳамдир, Худонинг ва ҳар қайси масиҳийнинг душманидир. У сизни чалиб йиқитишга уринади.У қувғин, масхаралаш, шубҳалар ва васвасалардан фойдаланади. У сиз қутқарилмагансиз деб, сизни ишонтиришга уринишда бўлади.Шайтон ҳамиша масиҳийларга қарши доимий кураш олиб бориб, уларни Худодан ажратишга уринади.

Айниқса, у янги туғилган масиҳийларга шубҳалар туғдиришга уриниб, қийинчиликлар яратади. Сиз Худо билан юришни ўрганишингизни, у хоҳламайди. Агар сиз Худо билан юришдаги ҳаракатингизда бир неча бор қоқилсангиз, ҳайрон бўлманг. Болалар курсига қоқиниши, қаттиқ шикастланиши ёки мувозанатни йўқотиб йиқилиши мумкин, лекин бу, юришни ўрганишдан воз кечиш учун баҳона бўла олмайди. Яхши эслаб қолинглар, сизнинг Осмондаги Отангиз иблисдан кўра беназир қудратлидир ва доимо сизга Ўз қўлини чўзишга тайёр.«Мен уларга абадий ҳаёт бағишлайман ва улар абадий ҳалок бўлмайдилар. Ҳеч ким уларни Менинг қўлимдан тортиб олмайди»-деб ёзилган Юҳанно мактубининг 10 боби 28 оятида. Азизлар шу ерда сиз билан хайрлашамиз. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top