Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Оилангизга тинчлик ва хотиржамлик бўлсин. Азиз дўстлар, биз ҳиссиётларимизни қанчалик очиқ изҳор қилишга интилмайлик, фақат бизнинг чин дилдан қилинган ибодатимизда бутун қалбимизни бемалол тўкишимиз мумкин.
Агар Худо олдида инсоний ожизлигимизни енга олмасак, у ҳолда ҳеч бўлмаганда Ундан одамлар учун ёлворишга ҳаракат қилайлик. Агар биз уларни на қутқара олсак, на бу нажотнинг зарурлигига ишонтира олсак, у ҳолда биз ҳеч бўлмаганда уларнинг ақлсизлиги учун аза тутиб йиғлашимиз ва Худодан уларга ёрдам беришини сўраб ёлворишимиз мумкин.
Худди Еремиё каби бу одамларга шундай дейишимиз мумкин: «Агар сиз буни эшитмасангиз, у ҳолда менинг юрагим сизнинг мағрурлигингиз учун йиғлайди, аччиқ йиғлайди ва кўзларим кўз ёши тўкади» Ерем китобининг13 боби 17 ояти.
Бундай астойдил илтижога Худонинг юраги беэътибор қолмайди; У ғайратли чўпонга гуноҳкорларнинг ҳимоячисига ўз вақтида муваффақият ҳадя қилади. «Кўз ёшларни экиш» ва «хурсандчиликни ўриш» орасида бўлгани сингари ибодат қаҳрамонликлари ва ишнинг муваффақияти ўртасида яқин алоқа мавжуд.
«Нима учун сенинг эккан уруғларинг шундай тез кўтарилади?», — деб сўрабди бир боғбон бошқа боғбондан. «Чунки мен уларни юмшатаман, — деган жавоб бўлибди. Биз ҳам насиҳатларимизни кўз ёшларимиз билан юмшатишимиз керак, чунки Худо каби ҳеч ким бизга шунчалик яқин эмас ва улар қанчалик тез мева бераётганлигини шодиёна ҳайратланиш билан кўрамиз.
Азиз биродарларим! Сиздан ёлвориб сўрашимга ижозат беринг: сиз ҳам «ибодатчилар» бўлинг! Ўшанда агар сизнинг алоҳида қобилиятларингиз бўлмаса ҳам кўп ва ғайрат билан ибодат қилсангиз, муваффақият қозонасиз.
Албатта экинларингизга Худонинг марҳаматини сўрамасангизлар, у ҳолда У ўзининг буюк марҳамати билан ўз иродасига кўра юбориши мумкин, лекин бундай ҳолатда бу марҳаматни кутишга сизнинг ҳеч қандай ҳақингиз йўқ ва у сизга ҳеч қандай тасалли ҳам келтира олмайди.
Ибодат балки инсонларнинг тушунчаси бўйича сизни сўзамол қилмайди, лекин у ҳақиқат сўзамоллигини бериши мумкин, чунки сиз қалбдан гапирасиз. Ахир бу энг яхши сўзамоллик эмасми? У кўкдаги оловни сизнинг қурбонгоҳингизга туширади ва сизнинг қурбонлигингиз Худога ёқимли эканлигини буларнинг ҳаммасига исботлаб беради.
Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электорон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com азизлар хозирча хайр саломат бўлинг.