MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан ғойибона бўлсада мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Павлус шундай дейди, “Эй, Руҳ амри билан яшаётган биродарларим, агар бирон одам гуноҳ қилиб қўйса, уни мулойим руҳ билан тузатинглар.

Унга ўхшаб васвасага йўлиқмаслигингиз учун ўзингизга эҳтиёт бўлинг. Бир-бирингизнинг оғриқларингизга ёрдамлашинглар, шундай қилиб Масиҳнинг Қонунини бажарган бўласизлар.”

Кўпгина жамоат йиғилишлари ва кичик гуруҳлар сохтакорликда қолиб кетадилар, чунки улар жанжалдан қўрқадилар. Қачонки ноқулайлик уйғотувчи бирор масала юзага келса, тинчлик ҳақида нотўғри тушунча пайдо бўлмаслиги учун бу масала четлаб ўтилади.

Ҳар бир киши муаммо нимадалигини билади, аммо ҳеч ким бу ҳақда очиқ сўзлай олмайди. Бу ғийбат келтириб чиқарадиган сирдошликка тўла хаста вазиятни юзага келтиради.

Павлуснинг ечими тўғри эди, “Шундай қилиб, ёлғонни рад этиб, ҳар бирингиз ўз биродарингиз билан ҳақиқатни гаплашинглар. Чунки биз бир-биримизга тананинг аъзоларидаймиз.”

Оиладами, дўстликдами ёки жамоатингиздами қаерда бўлишидан қатъий назар ҳақиқий биродарчилик самимийликка боғлиқдир. Аслида, муаммо тунели ҳар бир муносабат учун яқинликка ўтиш учун йўлдир. Олдингиздаги тўсиқни қаршилаб уни ҳал қилиш ҳақида қайғурмас экансиз, ҳеч қачон бир-бирингизга яқин бўлолмайсиз.

Қачонки келишмовчилик тўғриликча ҳал қилинса, биз бир-биримизнинг турлилигимизни қаршилаб ва уни ҳал қилиб яқинлаша оламиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Охирида кишилар мақтовдан кўра самимийликни қадрлашади.”Сулаймон Ҳикматлари китобининг 28 боби 23 ояти.

Самимийлик қаерда ва қачон ҳоҳлаганингизда гапиришингиз учун рухсатнома эмас. Бу қўполлик ҳам эмас. Муқаддас Калом ҳар бир ишни бажариш учун муносиб вақт ва муносиб йўл борлиги ҳақида айтади.

Ўйланмасдан айтилган сўзлар узоқ вақт сақланадиган жароҳатларни келтириб чиқаради. Худо бизга жамоатда ҳар бир кишига суюкли биродардек гапириш кераклиги ҳақида айтади. “Чол одамни койима, лекин отангдек унга насиҳат қил.

Ёшларга укалариндек, кампирларга оналар каби, ёш аёлларга сингилларингдек, бутун пок руҳ билан насиҳат қил.” –деб ёзилган 1Тимўтийга мактубининг 5 боби 1ва 2 оятларида. Азизлар энг ачинарлиси, минглаб биродарчиликлар самимийлик йўқлиги сабабли вайрон бўлган. Азиз дўстлар, нафақат биродарлар орасида, балки хамма ерда хақиқатгуй бўлишга харакат қилайлик.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга шу жойда якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najoit.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top