MP3

Ассаалому алайку азиз дўстлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй, севганларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар.

Чунки сиз бу дунёда ғарибу мусофирсизлар.”1 Бутрус китобининг 2 боби 11 ояти. Ер бизнинг умумий уйимиз эмаслиги, биз Исога ишонувчиларни бу дунёда қийинчилик, қайғу ва рад этилишимизни бошимиздан кечиришимизни билдиради.

Ва бу Худонинг ваъдалари амалга ошмаслиги сабабини, баъзи ибодатларимиз жавобсиз қолганини ва баъзи вазиятлар адолатсиздек бўлиб кўринишини билдиради. Бу ҳикоянинг охири эмас.

Бизни ерга жуда ҳам ёпишиб олмаслигимиз учун, Худо бизни маълум даражада ҳаётда норозилик ва қониқмаслигимизга, яъни абадиятнинг ушбу томонида ҳеч қачон амалга ошмайдиган ҳоҳиш истакларимизга йўл қўйяди.

Биз бу ерда тўлиқ хурсанд эмасмиз, чунки биздан бу кутилмаган ҳам! Ер бизнинг охирги уйимиз эмасдир; биз бошқа яхшироқ нарса учун яратилганмиз. Балиқ ҳеч қачон ерда яшашдан хурсанд бўлмайди, чунки у сув учун яратилган.

Агар бургутга парвоз қилиш тақиқланса, у ҳеч қачон ўзини бахтли ҳис этолмайди. Сиз ҳеч қачон ерда бахтли бўлолмайсиз, чунки сиз кўпроқ нарсалар учун яратилгансиз. Сизнинг бу ерда бахтли онларингиз бўлади, аммо Худонинг сиз учун режасига ҳеч нарса тенг келолмайди.

Ҳаёт ерда вақтинчалик тайинланиш эканлигини пайқашингиз сизнинг қадрятларингизни тубдан ўзгартиради. Вақтинчалик эмас балки абадий қадрятлар қарорларингиз учун ҳал қилувчи омил бўлиши керак.

Таниқли арбоблардан бири кузатганидек, “Абадий бўлмаган ҳеч бир нарса абадий фойдасиздир.” Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, кўзга кўринмайдиган нарсаларга қараймиз.

Кўринадиганлари муваққат, кўринмайдиганлари эса абадийдир.”-деб ёзилган 2 Коринфияликларга мактубининг 4 боби 18 оятида. Дунё аниқлаганидек, моддий гуркирашга ва оммавий муваффақиятни Худонинг ҳаётингиз учун мақсади деб билишингиз ҳалокатли хато бўлар эди.

Сероб ҳаёт сероб моддийликка умуман алоқаси йўқ ва Худога содиқлик мартабада ҳаттоки хизматда ҳам муваффақиятга эришишни кафолатламайди. Ҳеч қачон вақтинчалик тожларга интилманглар. Павлус содиқ эди, аммо у охирида қамоқда яшади. Яҳё содиқ эди, аммо унинг боши кесилди.

Миллионлаб содиқ кишилар қатл қилиндилар, ҳамма нарсаларини йўқотдилар ёки ҳаётларининг охирига кўрсатиш учун ҳеч нарсалари қолмаган ҳолда келганлар. Шунинг билан азизлар мавзумиз уз нихоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хозирча хайр салдомат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top