3:27

Шогирдни ўстириш

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттиришнинг биринчи қадами Хушхабар айтиш бўлса, иккинчи қадами — шогирдни етук инсон қилиб ўстиришдир. Жанг қилиб, одамни шайтоннинг чангалидан қутқариш бу бир нарса, кейин ўша одамга вақт ажратиб, уни имонда ўстириш ва Исонинг суратига қараб туриб ўзгаришига ёрдам бериш — бу бутунлай бошқа нарса. Моддий оламда ота–онанинг фарзандига нисбатан жавобгарлиги бола туғилгандан кейин бошланади. Сўнгги йиллар давомида ота–она фарзандига ғамҳўрлик қилади, уни ўқитади, унинг ривожланишига эътибор беради. Бундай ҳол, то бола катта бўлиб, ўз оиласини қурмагунича, давом этади. Ана шундан кейингина бола ўз ҳаёти ва оиласи учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Шогирдни ўстириш — руҳий фарзандга ғамҳўрлик қилишни билдиради. Бу жараёнга қуйидагилар киради: Масиҳда янги туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, то улғайиб, мустақил инсон бўлмагунларича, уларнинг ривожланишига ёрдам бериш. Муқаддас Китоб бизга Худонинг оталик юраги ҳақида ўргатади. Биз Масиҳнинг Ўзи Худога нисбатан “бизнинг Отамиз” деб мурожаат қилишни бизга ўргатади. Худо бизга оталик меҳрини кўрсатганидай, биз ҳам ўстираётган ёш масиҳийларга ҳудди шундай меҳрни кўрсатишимиз керак. Бағритош она ўз чақалоғини ташлаб кетганини эшитганимизда, ғазабланиб кетамиз, аммо руҳий чақалоқлар беэътиборликдан нобуд бўлаётгани бизнинг виждонимизни қийнамайди.

Бундай чақалоқлар ёлғиз қолиб, дунёга кетиб қолади. Кўп масиҳийлар шогирд ўстиришдан қўрқишади, чунки ўзларини бунга номуносиб деб билишади. “Масиҳийча ҳаётдан тажрибам кам, руҳий ота–она бўла олмайман, — деб ўйлашади. — Ҳали ўзим кўп нарсани ўрганишим керак, ўзимга руҳий ота–она керак.” Одамнинг бундай ўйлаши табиий, номуносиблик ҳақидаги ўй–хаёллар доим бўлади. Бундай вазият фарзандни дунёга келтирган, яъни жисмоний ота–оналарнинг вазиятига жуда ўхшаш. Фарзандларини ўстириб, доимо уларнинг ҳамма саволларига жавоб топган ота–онани мен умримда учратмаганман.

Руҳий фарзандни ўстириш — фаҳм–фаросат ила ёш масиҳийга оталик қилиш дегани. Ёш масиҳийни етук инсон қилиб тарбиялаш учун биз сизга айрим кўрсатмаларни бермоқчимиз. Янги туғилган чақалоққа нисбатан ота–онанинг мажбурияти нималардан иборат? Минг афсуски, кўп имонлилар йиллар давомида ишончсизлик туманида яшашади. Улар Муқаддас Китобдаги нажот тўғрисидаги мавзуни тушунмаганлари учун, нажотга эга ёки эга эмаслиги ҳақида доимо гумон қилишади. Аммо ёш имонли тоабад Худонинг фарзанди эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилмагунича имонда ўсиб улғаймайди. Масиҳий сифатида ибодатни, мен энг машаққатли меҳнат деб биламан. Шу билан бирга ибодат, шогирдни ўстиришда энг муҳим қисм ҳисобланади. Агар шогирдингиз учун ибодат қилишга қийналсангиз, Павлуснинг Эфесликлар ибодатига хос ва ўхшаш бўлган Муқаддас Китобдаги оятларни ўқиган ҳолда, ибодат қилинг. Сиз ўзингиз учун Янги Аҳддаги ибодатларни ўрганиб чиқишингиз мумкин, шогирдингизни ўстиришда ўшалардан фойдалансангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top