3:50

Осиёда Масиҳийлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Кўпчилик Масиҳийлик ҳақида гап кетганида бу эътиқодни Ғарб ёки Шимолий давлатларга ҳос ва у ердан бутун дунёга тарқалган, деган нотўғри фикрга боришади. Аммо тарихий манбааларда келтирилишча, эрамизнинг 5 асригача Масиҳийлик Осиё давлатларида аллақачон кенг ёйилиб бўлган эди. Манбааларда қайд этилишича, қадимий Марв, яъни Мавороуннахрда ва ҳозирги Самарқанд регионида эрамизнинг 6- асригача Масиҳийлик жамоатлари шаклланган. Ҳозирги Қашғар ва Хитойнинг Турпан шаҳарчасида ҳамда Шинжон вилоятларида 7 асрнинг бошларигача Масиҳий жамоатлар мавжуд бўлган. Тариҳда келтирилган маълумотларга кўра, бу жойда истиқомат қилган Уйғурлар асосан буддистлар, моддий дунё ёвузлик асосига қурилган деб ўйлайдиган манихейлар бўлган. Аммо улар орасида кам сонли бўлсада масиҳийлар ҳам бўлган.

Narrator 2 Яна Танг ҳукмронлиги даврида 635 йилда Шин шаҳрида масиҳийлар бўлганлиги қайд этилади. Бу ҳақида 17 асрда топилган қўлёзмаларда аниқ келтириб ўтилган. Осиёда қадимдан эрамизнинг 6-7 асрларигача, яъни Араб халифалиги босқинидан олдин бу ерларда масиҳийлик ривожлангани 20 асрнинг бошларида олиб борилган археологик қазишмалардан маълум бўлди. Аммо бу Масиҳийлар кимлар эди? Улар қандай одамлар бўлишган? Дастлаб улар эрамизнинг учинчи асридан Масиҳийлик пайдо бўлган Шарқ мамлакатларидан бири Эрондан келишган. Қадимдан савдо ва сиёсий алоқаларни мустаҳкамлаган Ипак йўли Масиҳийликнинг ҳам Ўрта Осиёнинг йирик кўзга кўринган шаҳарларида ёйилишига сабаб бўлди. Бу пайтда Осиёдаги жамоатлар Худони шарқий-оромий тилда улуғлаганлар. Турфон ёзувларига кўра, улар ўз маҳаллий тиллари Сўғдий ва Уйғур тилларида ҳам ҳамду санолар айтишган.

Narrator 1 Қадимий Сўғдиёнада масиҳийликнинг мавжуд бўлгани ҳақида буюк олим Абу Райҳон Беруний ҳам ўзининг асарларида ёзиб қолдирган. Ўрта Осиёга Ислом дини кириб келишидан олдин масиҳийлар буддистлар, зардўштийлар ва бу дунё ёвузлик асосига қурилган, деб ўйлайдиган манихейлар билан замондош ва қўшни бўлиб яшаган. Ўрта Осиёнинг машҳур ва йирик шаҳарларида монастирлар ва артефактлардан ташқари масиҳийларга тегишли бўлган мақбаралар ҳам топилган. Анча эртароқ топилган топилмалар Лондон, Берлин ва Париж музейларида сақланади. Хитойнинг Шинжон шаҳрига борганлар Турфонда бир нечта шундай топилмаларга тегишли жойларни кўришлари мумкин. Шинда топилган қабр тошида маълумотлар икки хил тилда ёзилган бўлиб, унда очилган нилуфар гули ичида хоч расми ҳам ўйиб чизилган. Бу қабр тоши эрамизнинг 781 йилида қурилган қабр тоши парчаларидан бири.

Narrator 2 Яна денгиз саёҳатчиси ва географ бўлган Космос Индикоплест ёзиб қолдирган маълумотларга кўра, Арабистоннинг Яман шоҳлигида епископлар, монахлар ва кўплаб масиҳий шаҳидлар бўлган. Унда келтирилган маълумотларда, эрамизнинг 5 асрида бир савдогар Ябал-ан-Нур тоғида масиҳийликни қабул қилиб, қайтиб боргач, масиҳийликни тарғиб қилгани айтилади. Ўрта Осиёда топилган қадимий тошлар устида хоч расми ва суғдий тилида “Масиҳ” сўзи ўйиб ёзилган. Шундай тошлардан бирида эрамизнинг 210 йилида Носфарм исмли монах Самарқанддан Тибет шоҳига элчи қилиб юборилгани ҳақида айтилади. Тарих биз билмаган яна қанча сир-синоатларга тўла экан-а? Агар тарихни синчиклаб ўргансангиз, унинг сизга очадиган бир-биридан қизиқ ва ҳайратланарли маълумотларидан баҳраманд бўласиз. Азиз тингловчи, бизнинг сизга илинадиган, ажойиб маълумотларимизни бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан билиб олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top