3:44

Гуноҳкор табиатимиз

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биз ўзимиз ёки атрофдаги бошқа одамларнинг ўзларини етарлича даражада яхши ва солиҳ одам деб ҳисоблашларини жуда кўп кўрганмиз. Агар сиз уларга, “Сиз гуноҳкорсиз ва бир куни ўлганингиздан кейин дўзахга тушасиз”, десангиз сизга худди жиноятчига қарагандай қарайди. Аммо биз бу дунёга Худодан узоқлашган, итоаткорликдан узоқда бўлган табиат билан келамиз. Биз итоат қилишни билмаймиз. Ҳар биримизнинг ичимизда саркаш ва итоатсиз бир юрак уриб турибди. Биз итоатсизлик қилишни бу дунёга келганимиздан кейин ўрганмаймиз, чунки бу аллақачон табиатимизда бор, биз итоат қилишни ўрганамиз. Ҳаммамизнинг табиатимиз гуноҳкор. Шунинг учун ҳам мен ҳаётда жуда кўп савоб ишлар қилганман, ҳозиргача қиламан, қотиллик қилмаганман, зино қилмаганман, ҳеч қачон бировнинг нарсасини ўғирламаганман, алдамайман, ғирромлик қилмайман, дейдилар.

Narrator 2 Бундай одамлар Исо Масиҳнинг қурбонлигини рад этишади. Мен жаннатга тушишга лойиқ одамман, савоб ишларим ҳам етарлича, деб ўйлайдилар. Аммо бундайлар бир нарсани унутиб қўйган. Дунёга келган ҳар бир инсоннинг табиати гуноҳкор ва шу гуноҳкор табиатни тўғрилаш керак. Инсоннинг ички табиати тўғриланиши ва ўзгариши, гуноҳлари кечирилиши, ҳаёти янгиланиши, янги руҳга эга бўлиши ва хуллас Муқаддас Каломда айтилганидек, “қайтадан туғилиш” керак. Агар шундай бўлмаса, демак сиз ҳаётингиздаги ҳамма гуноҳларни бўяб, яхши қилиб кўрсатаяпсиз ҳолос. Сиз у-бу ишларни қилиб туриб, ўзингизни бошқалардан кўра яхшироқман деб ҳисоблаяпсиз, ёки бўлмаса савоб ишлар қилиб, энди қутқариламан, жаннатга тушаман, деб ўйлаяпсиз.

Муқаддас Каломдаги Матто хушҳабари китобининг 7 бобини кўпчилик қабул қила олмайди. “Мен фақат Худонинг Ўн Амри билан Тоғдаги ваъзга ишонаман”, дейишади.

Narrator 1 Ишонасизми, айнан мана шу икки парча Муқаддас Каломдаги энг кучли ҳукм қиладиган парчалар. Чунки ҳеч биримиз Худо берган ўша Ўн Амрни тўлиқ бажара олмаганмиз ва ҳеч биримиз Исо Масиҳ Матто китобининг еттинчи бобида айтган нарсаларга амал қилмаганмиз. Аммо ҳар бир одам эслаши керак бўлган бир жуда ҳам муҳим ва жиддий огоҳлантириш бор. Матто китоби 7 боб 21 оят шундай огоҳлантиради , “Мени “Ё Раббий, ё Раббий!” деб чақирган ҳар ким Осмон Шоҳлигига киравермайди. У ерга фақат осмондаги Отамнинг иродасини бажарган одамларгина киради. Қиёмат кунида кўплар Менга шундай дейдилар: “Ё Раббий, ё Раббий, биз Сенинг номинг билан ваъз қилган эдик! Сенинг номинг билан жинларни қувиб чиқаргандик! Сенинг номинг билан кўп мўъжизалар қилган эдик–ку!” Мен эса уларга дейман: Мен сизларни асло танимайман! Йўқолинглар, эй бадкирдорлар!”

Narrator 2 Нега? Қандай қилиб улар шундай яхши ишларни қилишлари мумкин? Чунки омборхонани қизилга бўяб қўйиш етарли эмас. Агар ташқариси қизилга бўялган бўлса-ю, аммо ичи турли бузуқликлар, ифлосликлар ва бошқа жирканч нарсаларга тўла бўлса бундан нима фойда? Худонинг инояти билан қутқарилмаган, Муқаддас Руҳдан қайта туғилмаган, йўқолган, Худонинг фарзандлари сафига қўшилмаган одам қандай қутқарилиши мумкин. Савоб ишлар биланми? Муқаддас Калом бу ҳақида шундай дейди… Бунга бизнинг савоб ишларимиз эмас, аксинча, Худонинг мурод–мақсадию инояти сабаб бўлди (2 Тим 1:9). Шунинг учун ҳам кимдир савоб ишларим туфайли қутқариламан ва жаннатга бораман, деб ўйласа, адашади. Гуноҳкор табиат билан қилинган яхши иш жаннатга бориш учун етарли эмас. Агар сизнинг яхшилигингиз етарли бўлганида, Исо Масиҳнинг қони тўкилмаган бўларди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top