Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биз Худони билиб туриб ҳам кўп ҳолатларда худди ишонмаган ва билмаган одамдек иш кўрамиз. Худонинг ҳаётимизда тутган ўрни ва Унинг бошқарувига муҳтожлигимизни осонгина унутиб қўямиз. Биз, “Баъзи муҳтожликларимни ўзим ҳал қила оламан”, деб ўйлаймиз. Ким шундай дейди? Ахир Каломда, “Худойим Ўзининг ажойиб бойлиги билан Исо Масиҳ орқали сизларнинг ҳар бир эҳтиёжингизни қондиради.”, деб ёзилган-ку! Шунинг учун ҳам бугун учрайдиган ҳар бир муҳтожлигимда Унга суянаман, дейишни ўрганишимиз керак. Чунки агар чиндан ҳам Худованд истаганидек юрмоқчи бўлсак, ҳамма нарсада Унга боғлиқ бўлишимиз керак. Унга қарайммиз, У бизнинг Отамиз. Шунинг учун У бизнинг муҳтожлигимни қондиришини кутаяпмиз. Ўзим ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун нотўғри ҳаракат қилсам ва қоқилиб – йиқилсам, Унга ишонаман.
Narrator 2 Албатта, У бизни кўтариб турғизиб қўяди , гуноҳларимизни кечиради ва ҳаётда олға ҳаракат қилишимизга ёрдам беради. Мабодо, бошқаларнинг муҳтожликларига ёрдам беришни истасак ҳам Унга суянишни ўрганишимиз керак. Кўряпсизми, шундай яшаш билан ҳаётимдаги ҳар бир нарсанинг марказида Исо Масиҳ туради, деб кўрсатган бўламиз. Кўпчилик дунё ва бошқалар менинг ҳаётим маркази атрофида айланади, деб ўйлайди. Аммо кун давомида нималар содир бўлмасин, ҳамма нарса Худонинг Ўғли атрофида айланади, чунки Муқаддас Каломда ёзилишича, Масиҳ Муқаддас Руҳнинг ҳузури ва қудрати билан сизнинг ҳаётингизда яшаш учун келган. Шунинг учун ҳам У шу ерда. Худо нима учун Муқаддас Руҳни ҳаётимизга юборди? У нима қилиши керак? Ҳар куни сиз билан мен Худога суянишни ўрганишимизга ёрдам бериш учун. У ҳар бир қароримизда, муносабатларимизда бўлишни истайди.
Narrator 1 Ташвишлар, синовлар, қувғинлар, машаққатлатлар келганида, қалб оғриқларида У ўша ерда сиз билан бирга. Мустаҳкам ишонч бу Худонинг борлигига ва У ҳаётимизнинг ҳар бир муҳтожлигида ва ҳар қандай вазиятда биз билан бирга эканлигига ишонишдир. Имон билан қадам ташлаш бу Унга итоат қилиш ҳам дегани. У ҳамма нарсани назорат қилиб бошқараётганига ишониб, қадам ташлаш дегани. Унга итоат этиш ва ўзимизни Унга топшириш ҳақида гапирар эканмиз, баъзи одамлар, ҳаётларидаги баъзи қисмларни кўриб чиқиб, буни Унга топшираман, ана уни ҳам. Бироқ мана бу билан, наригисини ўзим амаллайман, дейдилар. Бундай бўлмаслиги керак. Агар мен чиндан ҳам ҳаётимни Унга топширган бўлсам ва тўлиқ итоат қилсам, демак Унга ҳаётимнинг ҳар бир жабҳасига киришига руҳсат беришим керак. Шунинг учун ҳам Худога бермаган нарсамиз қолмаслиги лозим.
Narrator 2 Агар ҳаётингизда бирор бир ҳолатга дуч келсангиз биринчи нима қиласиз? Агар тушиб қолган вазиятингиз қийин бўлса, “Ота сенинг ёрдамингга муҳтожман.”, дейсиз. Худованд биздан ҳеч ким бизга ибодат қилишни эслатмасдан ибодат қилиб, ҳеч ким Уни қидиришимиз кераклигини айтмасдан, қидириб, ҳеч ким биздан “Ибодат қилдингми?”, деб сўрамасидан ибодат қилиб яшашимизни истайди. Бу нарса бизнинг табиатимизга жо бўлган. Шундай пайт келганида ўз ўзидан Худога илтижо қиламиз ва Уни қидирамиз. Шундай ҳолатга тушиб қолганимизда табиий равишда, “Ота, нима қилай?”, деймиз, кейин эса, “Раббим менга шу ерда йўл кўрсатганинг учун раҳмат”, деймиз. Кўряпсизми, агар мен Худога суяниб яшашни билсам, қандайдир фалсафага асосланиб эмас, ҳаётимни бошқараётган Зотга ишониб яшайман. Худо биздан кутадигани ҳам мана шу аслида.