3:57

Марко Поло

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Буюк савдогар ва саёҳатчи Марко Поло ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Марко Поло Мўғул подшоҳи ва давлатига жуда катта таъсир ўтказган ва подшоҳнинг назарига тушган тарихчи савдогар бўлган. Италиялик савдогар мўғул хони саройига қандай келиб қолган? Мўғул салтанати гуллаб яшнаган бир пайтда Италиялик савдогар Марко Поло император Қублай Хонга хизмат қилади. Венецияга қайтиб борганидан кейин эса, ўзи кўрган-кечирганларини қоғозга туширади. 13 асрнинг бошида Италиянинг Венеция шаҳридаги одамлар қуёш ер атрофида айланади ва ер 4,484 йил олдин пайдо бўлган деб ишонишган. Масиҳий сифатида эса улар Исо Масиҳнинг хочга михланган жойини Қуддус деб билишган. Марко Поло Венецияда ёки эҳтимол Хорватияда 1254 йил дунёга келган. Осиёдан олиб келинадиган моллар асосан Венециядан кириб келарди.

Narrator 2 Кемалар айнан Венециянинг портига келиб тўхтар ва шу ердан бошқа давлатлар, Константинопол, Қора Денгиз давлатлари, Россия ва Буюк Ипак йўлига чиқиб кетар эди. Ўшанда Буюк Ипак Йўли Хитойдан бошланиб, Марказий Осиёнинг чўллари ва тоғларини кесиб ўтган. Марко туғилганида отаси Николло ва унинг икки амакиси сафарда бўлган. Тахминларга кўра, улар асосан Қора Денгиз бўйи шаҳарларига боришган, аммо уларнинг саргузаштли саёҳатлари Мўғуллар пойтахти бўлган Хонбалиқ шаҳригача чўзилган. У ерда ўз даврининг энг қудратли бошқарувчиси ва Чингиз Хоннинг невараси Қублай Хон ҳукмронлик қилар эди. 15 йиллик саёҳатдан кейин, Николло ва яна икки ака-укаси Венецияга қайтгач, хотини аллақачон вафот этгани ва 15 ёшли ўғли Марко қолгани маълум бўлди. Икки йилдан кейин эса 1271 йилда Николо Поло ва унинг укаси Мафео 17 ёшли Марко Полони олиб яна саёҳатга чиқадилар.

Narrator 1 Бу сафар улар Хитойга аниқ бир мақсадни кўзлаб йўлга тушишган эдилар. Улар Қублай Хонга Италия попидан бир нечта хужжатлар ва Қублайхоннинг илтимосига кўра, Қуддус шаҳридан муқаддас мой келтириб беришлари керак эди. Улар Хитойга 3 ярим йилда етиб келишди. 1275 йилда эса савдогар Николло 17 ёшли Марко Полони императорга таништириб, йигитчани императорнинг хизматига топширади. Ёш ва иқтидорли Марко Поло йўлда келаётганидаёқ бир нечта тилларни ўрганиб олган эди. Марко Поло Хонбалиқ шахрининг ёнидан қурилган Даду шаҳридан туриб император учун дипоматик ва административ ролларни бажарган. Хонбалиқ ўрнида ҳозирги Бейжинг шаҳри қад кўтарган. Хитойда 16 йилдан кўпроқ яшаганидан кейин, Марко Полонинг илтимоси билан Қублай Хон уни ўз юртига кетишига рухсат беради. Йўл йўлакай, Эрон шоҳини Қублай Хоннинг қизига уйланишга кўндириш шарти билан Ғарбга қараб йўл олди.

Narrator 2 Бу сафар улар Хитойдан кемаларда анча қийинчиликлар билан сузиб ўтиб, маликани Эрон шохига эсон омон топшириб уйига йўл олишди. Марко Поло Венецияга 24 йилдан кейин, 1295 йилда қайтиб борди. Унинг тарихчисининг сўзларига кўра, Хитой кийимида юрган Марко Поло ўз она тилисини деярли унутиб бўлган экан. Тезда Венеция Геноя билан урушга киришади, Поло эса урушни қурол-яроғ билан таъминлайди. Жанглардан бирида у асирга тушади ва қамоққа ташланади. Тасодифни қарангки, унинг хонадоши, бадиий асарлар ёзадиган Рустичелло деган одам бўлиб чиқди. Қамоқда ўтирганларида Марко Поло ўзининг бошидан кечирганлари ва тажрибаларини Рустичеллига ёздиради. Шу тарзда бутун Европа Хитойнинг мавжудлиги ва унинг қандай давлат эканлиги ҳақида кенгроқ тасаввурга эга бўлиб олди. У урушдан сўнг уйланиб уч қизнинг отаси бўлди ва 70 ёшида оламдан кўз юмди. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан бундан ҳам қизиқ тарихий маъkумотларни топишишнгиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top