Narrator 1 Ассалому алайкум биродарлар. Бизни тинглаб бораётган бўлсангиз, ҳар сафар ҳаворийлар ҳаёти ҳақидаги бир биридан қизиқ маълумотларни бериб бораяпмиз. Бугунги қаҳрамонимиз ҳаворий Баротоломей. У ҳам Муқаддас Каломда исми кейинчалик тилга олинган Исо Масиҳ ҳаворийларидан бири. Афсуски бу қадрдон ҳаворий ҳақида Каломда унча кўп маълумот берилмаган. Шундай бўлса ҳам, ҳаворийлардан бири бўлгани учун Масиҳ жамоатини шакллантиришда ва қуришда унинг ҳам ҳиссаси катта бўлган бўлиши керак. Уни баъзан Натаниел деб ҳам аташарди. Худованд баъзиларни ўзига ҳос хусусиятлари учун исмларини алмаштирган. Ёдингизда бўлса, Юҳанно хушҳабари 1 боб 43-51 оятларда Филлип Исо Масиҳнинг олдига Натаниелни олиб келган эди. Филлипда Идрисга ўхшаб бошқаларни Масиҳга олиб келиш инъоми бор эди. Натаниел исми ибронийчада “Худо берган”, деб таржима қилинади.
Narrator 2 Унинг ҳаворий бўлгани ва Муқаддас Каломга исми киритилгани бежизга эмас. Бартоломей исми эса Оромий тилида “бар-Толмай”, яъни Толмайнинг ўғли ёки “Жўяклар ўғли” деган маънони англатган. Унинг отаси деҳқон ёки омоч ҳайдовчи бўлган бўлиши мумкин. Бартоломей Жалиланинг Кана шаҳарчасида туғилган. Шунинг учун отаси ҳам ўзи ҳам деҳқончилик билан шуғулланган бўлиши мумкин. Филип унинг олдига келиб, “Филип Натанилни топиб, унга деди: — Мусо Таврот китобида, бошқа пайғамбарлар эса ўзларининг битикларида бир Зот тўғрисида ёзишган эди. Биз ўша Зотни топдик. У Носира шаҳридан, Юсуф ўғли Исо экан!” деганида, Натаил, “— Носира шаҳридан? У ердан бирон яхшилик чиқармиди?! — деди. Унга Масиҳ ҳақида биринчи марта айтишганида, у бу хабарни ишончсизлик билан қабул қилди. Чунки ўша даврда яҳудийлар Насро шаҳрида Худога лойиқ одамлар йўқ деб билишар ва бу шаҳарга паст назар билан қарашарди.
Narrator 1 Каломда Унинг исми Натаниел деб ёзилган бўлсада, бу ўша Бартоломей. — Юр, кўрасан! — деди унга Филип. Исо яқинлашиб келаётган Натанилни кўриб, у ҳақда шундай деди: — Ана Исроилнинг ҳақиқий авлоди. У ҳийла деган нарсани билмайди. Натанил Исодан сўради: — Сиз мени қаердан танийсиз? — Филип сени чақирмасидан олдин, сен анжир дарахтининг тагида эдинг. Мен сени ўша ерда кўрган эдим, — деб жавоб берди Исо. Шунда Натанил деди: — Устоз, Сиз Худонинг Ўғлисиз! Исроилнинг Шоҳисиз! Исо унга жавобан деди: — Мен сенга: “Сени анжир дарахти тагида кўрдим”, деганим учунгина ишоняпсан. Сен бундан ҳам буюк ишларни кўрасан! Сўнг яна шундай деб қўшиб қўйди: — Сизларга чинини айтайин: сизлар осмон очилганини ва Худонинг фаришталари Инсон Ўғли олдига тушиб– чиқаётганини кўрасизлар.” Бартоломей ёки Натаниел Исо Масиҳнинг келгани ҳақида салбий жавоб берди.
Narrator 2 Аммо Масиҳнинг олдида биринчи пайдо бўлганидаёқ Масиҳ унга шундай деди, “Исо яқинлашиб келаётган Натанилни кўриб, у ҳақда шундай деди: — Ана Исроилнинг ҳақиқий авлоди. У ҳийла деган нарсани билмайди.” Натаниел эса ҳайрон бўлиб, “Сиз мени қаердан танийсиз? — Филип сени чақирмасидан олдин, сен анжир дарахтининг тагида эдинг. Мен сени ўша ерда кўрган эдим, — деб жавоб берди Исо. Шунда Натанил деди: — Устоз, Сиз Худонинг Ўғлисиз! Исроилнинг Шоҳисиз!” Бартоломей, яъни Натаниелга Исо Масиҳнинг берган таърифи ҳар қандай имонлиги ўйга солиб қўяди. Исо Масиҳ уни ҳеч ҳийлани билмайдиган, тўғри одам сифатида тасвирлади. Хўш, у чиндан ҳам қандай одам бўлган? Унинг Масиҳга келгандаги ҳаёти қандай кечган? Қадрдон биродар, бу саволларга кейинги суҳбатларимизда жавоб беришга ҳаракат қиламиз.