3:47

Организмни тозалаш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Кўпчилик, жисмоний машқларни қилишга ва уларга вақт ажратишга эътибор қаратмайди. Аммо яқинда олимлар жисмоний машқлар нафақат организмни тетиклаштиришга ва уни бир вазнда ушлаб туришга балки бошқа томондан ҳам фойдали эканини билиб олишди. Бразилиянинг Сан-Паулу университети олимларининг аниқлашича, жисмоний машқлар мушак тўқималаридан заҳарли оқсилларни чиқариб юборишда ёрдам беради. Бу ҳақда MedicalXpress’даги матбуот учун хабарномада айтилади. Мушакларнинг дисфункцияси паст ҳаракатга эга бўлган кексалар ва қуймуч нервининг зарарланишидан азият чекадиган кишиларга хос. Невропатияга эга сичқонлар билан ўтказилган тажриба натижалари шуни кўрсатдики, бундай ҳолатда аутофагия ҳам бузилади — зарарланган ҳужайра таркибий қисмлари ва лизосомалар ичидаги заҳарли бирикмаларнинг таназзулга учраши жараёни.

Narrator 2 Бироқ қуймуч нерви жарроҳлик йўли билан бузилишидан аввал тўрт ҳафта давомида фаол бўлган кемирувчиларда аутофагия бошқа ҳайвонлардан кўра юқори даражада сақланиб турди. Бошқа бир тажрибада тадқиқотчилар скелет мушак тўқимасида аутофагия билан боғлиқ ATG7 генини тўсиб қўйишди. Бу ген аутофагосома деб аталувчи везикула (ҳужайра ичи пуфакчаси) ҳосил бўладиган оқсилларни кодлайди. У зарарланган органеллалар олдида жойлашади ҳамда уларнинг бузилишига ёрдам беради. Босиб қўйилган ATG7’га эга сичқонларда ҳам мушакларнинг ривожланиб борувчи дисфункцияси аниқланган. Демак, кам ҳаракатлилик — инсонларда суяк ва бўғимлар ҳасталигига чалинишининг хавфини орттирар экан. Жисмоний машқлар ҳар томондан инсон организмига фойдали эканлиги яна бир карра тасдиқланди. Саломатликни асрашнинг яна бир муҳим жиҳати бу тоза ҳавода табиат қўйнида вақт ўтказиш экан.

Narrator 1 Тоза ҳавода сайр қилиш инсон организмига ижобий таъсир кўрсатади ва барвақт ўлим хавфини анча камайтиради. Шарқий Англия университети олимлари шундай хулосага келишди. Илмий гуруҳ 290 миллиондан кўпроқ одам иштирок этган 20та давлатдан 140дан кўпроқ тадқиқот маълумотларини таҳлил қилишди. Университет олимлари яшил ҳудудларда чексиз бўлиш имконига эга бўлган ва тоза ҳавода кам вақт ўтказувчи мижозларнинг кўрсаткичларини солиштиришган.  «Биз яшил дарахтлар орасида бўлиш соғлиқ учун турфа ва катта устунликларга эгалигини аниқладик. Бу иккинчи турдаги қанд касаллиги, юрак томир касалликлари, барвақт ўлим ва барвақт туғиш хавфларини камайтиради, уйқу давомийлигини узайтиради», деб айтилган тадқиқотда.  Бундан ташқари, очиқ ҳавода сайр қилиш стресс даражаси, қон босими, юрак ритми ва соғлиқнинг умумий кўрсаткичларига ижобий таъсир қилар экан.  

Narrator 2 «Яшил ҳудудлар яқинида яшовчи одамлар жисмоний фаоллик ва мулоқот учун кўпроқ имкониятга эга бўлсалар керак. Шу билан бирга табиий ҳудудларда мавжуд турли бактериялар иммун тизимга ижобий таъсир қилиши ва яллиғланишлар ривожланишини камайтиради», деб айтмоқда олимлар. Мутахассисларнинг фикрича, сайр қилишнинг саломатликка ижобий таъсири сабабларидан бири ўсимликлар томонидан ҳосил қилинувчи ва бактериялар кўпайишини тўхтатувчи биологик фаол моддалар – фитонцидлар бўлиши мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, очиқ ҳавода бўлиш касалликлар олдини олишнинг ажойиб усули ва дори-дармон билан даволашнинг муқобили ёки унга қўшимча бўлиши мумкин.  Соғлиғингизга беэътибор бўлманг. Имкон қадар тоза ҳавода тез-тез сайр қилишга чиқинг. Саломатлик ва ҳаёт учун зарур бўлган ҳар қандай фойдали маълумотларни бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиз сизга ҳавола этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top