3:42

Муносабат тоифалари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Атрофимиздаги одамлар, дунё ва оиламиздаги яқинларимиз билан муносабатлар бир бирига ўхшамаган бўлганидек, Худо билан муносабат қиладиганлар ҳам турли тоифага бўлинадилар. Биринчи тоифадагилар, Худо билан жуда яқин, худди Ҳазрати Довуд муносабат қилгандек муносабатда бўлсалар, бошқа бир тоифадагилар эса Худони фақат бошларига ташвиш тушганда эслайдилар. Улар фақат ночор аҳволда қолганларидагина, Унинг олдига бош эгиб келиб, ибодат қиладилар. Уларнинг ҳаётида гуноҳ бор. Улар ҳаётларида гуноҳ борлигини билади. Улар бу гуноҳга тоқат қилиб яшайверади. Улар бу гуноҳни эътироф этадилар, “Ахир ҳеч ким мукаммал эмас-ку. Ҳамма ҳам қачондир гуноҳ қилади”, деб ўзларини оқлайдилар. Шунинг учун, муқаддас ҳаёт кечириш ўрнига ўзлари Исо Масиҳ орқали ишонишга қарор қилган Худодан ўзоқ ҳаёт кечирадилар. Уларнинг Худо билан муносбати яқин эмас.

Narrator 2 Бундайларнинг атрофидаги одамларга таъсири жуда кам, ёки мутлақо таъсири йўқ. Улар ўзларини Масиҳийман деб таъкидлайдилар ва биз бунга шубҳа қилмаймиз. Аммо улар Масиҳийдек яшамайдилар. Агар улардан қанча кўп ибодат қиласиз, деб сўрасангиз – улар деярли ибодат қилмасликларини билиб оласиз. Агар уларнинг Исо Масиҳ билан муносабати ҳақида билмоқчи бўлсангиз, баъзида нима ҳақида гапираётганингизни ҳам тушунмайди. Худога ҳизмат қилиш ҳақида сўрасангиз … Мен бу ҳақида сўрамаган бўлардим. Чунки уларнинг Худо билан муносабати яқин эмас. Худо уларни нима сабабдан яратганини, яъни Ўзи билан яқин муносабат қилиш учун яратганини унутиб қўйганлар. Бу нарса бизни тўртинчи тоифага етаклайди. Тўртинчи тоифага Худо билан яқин муносабатни шакллантираётганлар ёки Худо билан шахсан, яқин муносабат қиладиганлар киради. Шундай қилиб, Худо билан муносабатнинг тўрт хил тоифаси бор. Биринчи навбатда биз мана шу ҳақида гаплашни истаймиз.

Narrator 1 Агар бирор кишидан, “яқинлик” нима деб сўрасангиз, улар одатда жисмоний яқинликни тушунадилар. Эсингизда бўлса бу ҳиссиёт, тегиниш, кўриш дегани эди. Бошқача қилиб айтганда, бирор ниманинг ташқи кўриниши. Аммо яқинлик бундан кўра чуқурроқ маънога эга. Баъзиларингизда шундай савол туғилиши мумкин, “Хўш, умуман кўрмайдиган Худо билан қандай яқин муносабат қилиш мумкин?” Тушунаман, эҳтимол баъзи одамларнинг турмуш ўртоқлари билан муносабати яхши эмасдир. Чунки улар фақат ташқи кўриниш билангина чекланиб қолганлар. Уларга тана билан қониқишнинг ўзи етарли. Улар кўриш, тегиниш ва ҳис қилиш мумкин бўлган нарсалар билан қониқадилар. Булар фақат юзаки қаноатлантиради, аммо Худо ичимизга қўйган, Худога нисбатан чуқур очлик ҳиссини қондира олмайди. Кўпинча турмуш қурмоқчи бўлган одамлар, “Мен турмуш қуришни истайман ёки турмуш қуришим керак”, дейишади.

Narrator 2 Аслида улар, “Менга яқин муносабат керак”, деяётган бўладилар. Бунинг сабаби улар ё нима учунлигини билмайдилар ёки ҳаётларидаги гуноҳ сабабли улар ўз-ҳис-туйғуларини қондириш учун, тегиниш, кўриш, ҳис қилиш мумкин бўлган кимнингдир ортидан эргашадилар. У қиз чиройли бўлиши ёки йигит келишган ёки бой бўлиши мумкин, аммо қандай бўлган тақдирда ҳам у билан турмуш қурадилар. Худо ҳар биримизнинг юрагимизга Ўзига бўлган чуқур чанқоқни қўйган. У эса шу инсон унинг Худога бўлган чуқур чанқоғимни қондира олади, деб турмуш қуради. Афсуски, жуда кўпчилик юрагининг эҳтиёжларини, унинг чанқоғининг манбаи аслида қаерда ва ким эканини билмайди. Шунинг учун турмуш қуришим керак ва бу менга қаноат беради, деб ўйлайди. Бироқ бу ҳам уларга тасалли бермагач, ажрашади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top