3:44

Кумуш қошиқ синдроми

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум ота-оналар. Атрофимиздаги бадавлат оилаларнинг фарзандларини кузатсангиз, уларнинг ҳар бирида бир ҳил сифатларни кўрасиз. Бу қандай сифат экан дейсизми? Бизни диққат билан эшитинг. Россияда чоп этилган журналлардан бирида, шундай саволга жавоб топишга ҳаракат қилинган. Россияда юз йиллик танаффусдан кейин бадавлат оила фарзандлари улғайди. Ота-оналар ҳайратда. Улар фарзандларига бераётган улкан имкониятлар нафақат кутилган натижалар келтирмаяпти, балки акс таъсир кўрсатаяпти. Ота-оналар уларнинг фарзанди билан кузатилаётган вазият ўзгача деб ҳисоблашмоқда. Бироқ аслида улар юзма-юз келаётган муаммолар янги эмас – Ғарбда бу мавзу яхши ўрганилган ва у ҳақида кўп гапирилган. Илмий адабиётлардан матбуотга кўчган  – “кумуш қошиқ синдроми” атамаси ҳам бор.“Кумуш қошиқ синдроми”га эга болалар пассив, ҳеч нимани истамайди.

Narrator 2 Уларда моддий хоҳишлардан ташқари қатъий истаклар мавжуд эмас. Бундан ташқари, бундай болалар жиддий мақсадларни белгилаш ва уларга эришишга қодир эмас. Ҳаётга умуман мослашмаган, ўз ҳузурлари – алкоголь, наркотик моддалар, автомобиль пойгалари ортидан чопиш билан овора. Улар “оилавий иш” билан қизиқишмайди, миннатдорлик ҳиссидан бегона, совуқ, бефарқ, асоциал ахлоқ ва депрессияга мойил. “Тантиқ” бола тарбияламаслик учун уни бузаётган жиҳатларни ўрганиш лозим. Бу оқибатларга эмас, сабабларга таъсир кўрсатиш имконини беради. Биз нимани нотўғри қиляпмиз? Ҳеч нарсани чекламаяпмиз. Болага сўраган нарсасининг барини дарҳол беришга тайёрмиз. Унга ҳеч нимани рад этмаймиз – у “йўқ, ҳозир олиб беролмайман, кейинги сафар” деган сўзларни билмайди. Биз нафақат унинг барча истакларини қондирамиз, балки уларни айтмасидан олдин муҳайё қилишга ҳаракат қиламиз.

Narrator 1 Бола эртакдаги “кўза ичидаги жин” ҳақида орзу қилиши ҳам шарт эмас – у истагини айтиб улгурмасидан бари амалга ошади. Натижа-чи? Истаган нарсасини олишга одатланган болалар хафа бўлиш нима эканини билмайди, кутиш ва сабр, орзу мақсадлар белгилаш, режалаштириш, истаган нарсасига эришиш учун ҳаракат қилиш, эришганларни қадрлаш каби ҳислар унга бегона. Охир-оқибат тўйиш ҳисси пайдо бўлади – болалар ҳеч нарсани истамай қолади. Зерикиш, бефарқлик, депрессия ана шундан келиб чиқяпти. Нормадан ортиғини юклаяпмиз. Бугун бола кўпроқ маблағ киритиш ва тезроқ натижа олиш керак бўлган инвестицион лойиҳа сифатида қабул қилинмоқда. “Инвестициялар” деярли йўргакдан бошланади: ривожлантириш машғулотлари, тўгараклар, спорт ва ижодий машқлар. Ундан кейин мактаб қўшилади, бироқ қўшимча машғулотлар сони камаймайди, аксинча, кўпайиб боради.

Narrator 2 Фарзандимизни барча янги ва обрўли, болалигимизда орзу қилган нарсаларга ўргатгимиз келади. Натижада бола қатъий жадвал бўйича яшайди. Унинг ҳар бир дақиқаси ҳисобли. Унинг учун биз режа тузамиз. Акс ҳолда, улгурмайди. У эса бўйсунишга мажбур. У ташқи бошқарувга кўникади. Ўз-ўзини шакллантиришга қодир эмас. Етакчиликни эса айтмаса ҳам бўлади. У доимий равишда ёрдам ва устозга муҳтож. Унда орзулари, ижодкорлигини ривожлантириш учун дастлаб вақт, кейин эса хоҳиш бўлмайди. Доимий “керак” ва “шарт”лар ҳар қандай ижодий илҳомни сўндиради. Ўсмирлик даврига келиб, бола ўзининг “чегараси”га етиб келади. Ҳеч нарса билан шуғулланишни истамайди ва барчасини ташлаб, рад этади. Доимий равишда бандмиз, фарзандларимизга вақтимиз йўқ. Улар билан воситалар ёрдамида мулоқот қилишга ҳаракат қиламиз: ҳис-туйғуларимиз, эътиборимиз ўрнига совғалар берамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top