Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Сизлар билан яна учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Муқаддас китобга қарасак, Худованднинг севгиси тўғрисида кўп оятларни кўришимиз мумкин.
Масиҳий инсон биродарларга ва ўз яқинларига Худонинг севгиси ҳақида доимо гапириши керак. Гапирганимизда ҳам оддийгина қилиб эмас, балки бошқаларни ўйлатадиган даражада гапира олишимиз керак. Олов каби ёниб гапиришимиз керак.
Сабаб, Раббимизнинг хождаги ўлими ва инсонларга олиб келган нажоти шунга арзийди. Азиз биродарлар, балки шунча севгини Худовандга бера олмаётгандирмиз. Шунинг учун ҳам У томонидан яратилган одамларга тўлиқ Худони севгисини кўрсатишга интилишимиз зарур.
Агар кимгадир Худованднинг ушбу амрини амалга ошириш қийин кечса, рўза тутиб ибодат қилинг. Худованддан бошқаларга нисбатан меҳр, севги ва сабр-тоқт сўранг.
Демак, биринчи қадам биродарларнинг муҳтожликлари ва муаммолари ҳақида ўйлаб кўринг.
Балки кимдир бетоб бўлса, қўлдан келган ёрдамингизни аяманг. Агар биродарингизнинг муаммолари олдида ожиз бўлсангиз, Худованддан сўранг. Бошқалардан ҳам биродарингиз учун ибодат қилишларини илтимос қилинг.
Шундай қилиб Худованднинг олдида тоза юракка эга бўлишга, биродарингизга эса Худованднинг севгисини кўрсатишга интилган бўласиз.
Масалан, уйингизнинг ошхонасига кирган пайтингизда, фақат ўзингиз ҳақингизда эмас, кўчадаги оч инсонлар ҳақида ҳам ўйланг. Бундай фикр юритиш бошқаларга нисбатан севгини ошиб боришида сизга катта ёрдам беради. Албатта ўзингиз ва оилангиз ҳам муҳим.
Чунки уларни ҳам Худованд севади. Улар ҳам Худованднинг ижоди. Лекин биродарга нисбатан кўрсатган ҳар бир ёрдамимиз Осмон Шоҳлигида кўпроқ хазина тўплашимиз учун яхши имкониятдир.
Азиз биродар, ерда Худованд учун ва Унинг фарзандлари учун кўрсатилган озгина меҳр-оқибат эвазига, Осмонда икки, уч ҳатто ўн баробар кўпроқ бўлиб қайтишига шахсан мен ишонаман.
Худовандга ишонмайдиган киши учун бу гапларнинг унчалик аҳамияти бўлмаса керак. Азиз биродар, биз яхши биламиз, ҳар бир инсон вақти-соати келганда, Худованднинг ҳузурига борамиз ва ҳар бир содир этган ишларимиз учун жавоб берамиз.
Шунинг учун азиз биродар, келинг, қўлимиздан келганича Худованднинг амрларига қулоқ тутайлик. Унинг истаги эса Ўзига ва биродарларимизга нисбатан Худовандни севгисини кўрсата олишимиздир. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.