3:15

Эски табиат 02

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Яна сиз азизлар билан дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, Ҳаворийлар мактубининг 2 боби 38 оятида шундай ёзилган: “Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувда чўмиб имон келтиринглар.

Шундай қилиб Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар”. Бундан ташқари Римликларга мактубининг 8 боби 9 оятида ҳам битта ажойиб оят бор, келинг азизлар, ушбу оятни ҳам биргаликда ўқиб кўрамиз. “Худо Руҳи сизнинг ичингизда яшаётгани учун, сизлар энди табиатингиз амри билан эмас, балки Руҳ амри билан яшаяпсизлар.

Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳники эмасдир”. Азизлар, ҳар бир масиҳий биродар бир нарсани яхши тушуниши керак. Биз масиҳий ҳаётда яшаётганимизда ўзимизнинг кучимизга суяниб яшамаймиз. Худованд ҳамда Муқаддас Руҳ ҳар биримизнинг ҳаётимизни бошқариб боради.

У ҳар биримизнинг ичимизда яшайди. Баъзида айрим биродарларимиз тўлиқ Масиҳга ўзларини ҳаётларини топшириб яшашни хоҳлайдилар, лекин улар ҳеч қачон масиҳийча ҳаётда яшай олмасам керак,- деб ўйлаб қоладилар.

Гўёки масиҳийча хаёт кечириш — катта сабр-тоқат ва куч талаб қилаётгандек бўлади. Аслида эса ундай эмас. Инсон эски табиатидаги айрим гуноҳларни ёки одатларни ташлаб кетолмагани учун шундай кўринади холос. Масиҳийча ҳаёт кечириш — эски табиат, эски одатлар ва гуноҳлардан воз кечиш деганидир.

Азизлар, агар шундай биродарларни билсангиз, дарҳол уларга ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилинг. Уларга ҳақиқий масиҳийча ҳаёт кечириш нима эканлигини ва қандай қилиб ушбу ҳаётни бошлаш мумкинлигини биродарларингизга ўргатинг. Биз масиҳийча ҳаёт кечирганимизда ўзимизнинг яхши инсон бўлишимиз учун эмас, балки Худованднинг номи улуғланиши учун яшаймиз.

Бошқалар, масиҳий инсонларнинг ҳаётини кўриб, “ҳа, ҳақиқатдан ҳам Худованд шу инсонни ҳаётини ўзгартирибди”, деб ўйласин. Ҳар бир Худога имон келтирганлар учун “Худонинг фарзанди” деган номга эга бўлиш ҳуқуқи берилган. Бундай номга эса ҳамма ҳам сазовор бўлавермаса керак.

Ҳар бир фарзанд эса ўзидаги муаммолари ва хурсандчиликлари билан самовий Отасининг ёнига келиш имкони бор. Қачонки биз Худованд билан гаплашганимизда, Унинг севгисини ва меҳрибончилигини янада ҳис этамиз. Масиҳ билан бирга бўлган инсон, Худованд томонидан бериладиган ҳар қандай марҳаматга эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Худованднинг марҳамати эса асло тугамайди. Чунки У ҳар биримизни марҳаматлашни хоҳлайди. Азизлар, мавзумиз шу еда ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top