3:08

Юсуфнинг ҳаёти 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Яна сизлар билан ғойибона бўлсада учрашганимиздан хурсандмиз. Азизлар, хонадонингизга тинчлик бўлсин дея бугунги мавзумизни давом эттирамиз. Одамлар орасида шундай гап юради. “Агар кимнидир кутаётган бўлсанг вақт жуда секин ўтади”.

Балки касалхонада ётган киши ёки махбус кишилар бу гапнинг маъносини яхши билса ажаб эмас. Лекин шу инсонлар озод бўлиш вақтини аниқ билганларидан кейин уларнинг қувончлари бир олам бўлади. Ўзингиз тасаввур қилиб кўринг.

Ўша юқорида айтган киши, яъни сиз интизор бўлиб кутаётган киши ёнингизга келганида қанчалар қувонасиз. Икки йил, яъни етти юз ўттиз кун бечора маҳбус учун секин ва бир хилда ўтар эди. Қамоқхонада ёш йигит улғайди.

Унинг кундузги ёруғликдан маҳрум бўлган юзининг ранги ўчган эди. Соқол-мўйлови бетини қоплаб олганди. Аввалги ҳусн, ҳаво ва ёруғлик етишмаганидан кетиб қолган эди. Юсуф, ўша қамоқхонада ўзи билан бирга бўлган соқийнинг ваъдаларига ишониб, узоқ вақтгача озод бўлишига умид қилиб юрди.

У умид қилишда давом этарди, бироқ ҳафталар ва ойлар бекорга кутиш билан ўтар эди. Маҳбуснинг кўнглини чуқур қайғу эгаллади. Бу Худованддан келадиган, яъни ҳали ҳеч ким қочиб қутилмаган қайғу эмас, балки ўлимни эслатадиган қайғу эди. Оғир қалб изтиробини енгиб ўтиш учун Юсуфга бир неча ойлар керак бўлди.

“Агарда мени ўлдирсалар, Унга умид қиламан”, деб айта олиши учун ҳам анча вақт керак бўлди. Лекин шунга қарамай Юсуф: “Сенинг ироданг бўлсин!” — деб айта олди. У ўз иродасини Худованднинг иродасига батамом бўйсундириб, ўзини-ўзи Худовандга қурбон қилди.

Ана шунда Худованд Юсуфни тарбиялашдан тўхтади. Ўша пайтда, Гетсемания боғида учинчи марта: “Лекин Мен айтгандек эмас, Сен айтгандек бўлсин” деган сўзлар айтилганда, энг оғир кураш ортда қолди ва хочдаги юкни кўтариш учун, гуноҳ ва ўлим устидан буюк ғалабага эришиш учун куч пайдо бўлганди.

Худованд Ўзининг хар бир фарзанди учун алоҳида режа тузган. Шу жумладан бизларнинг хаётимиз учун хам. Худованд Юсуфни қамоқдан озод қилиш учун Фирьавндан фойдаланди. Азиз биродар, Худованд истаса оддий инсонни ҳам буюк инсонлар сафига қўша олади.

Бир неча йиллар олдин бўлгани каби, Юсуф учун гўёки, ҳамма ўтган кунларига ўхшаш, яна бир алоҳида кун келди. Бахтиёр ва мамнун Юсуф ўзининг одатдаги вазифаларини бажарар, шу билан бирга дўстларининг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилар эди.

Азиз биродарлар, ҳаётимизда учраб турадиган муаммоларни Юсуф каби сабр-тоқат ила енгишга ва умидимизни инсонларга эмас, балки Отамиз Худовандга қаратишга ўрганайлик. Худованд эса Ўз фарзандларини ҳеч қачон шарманда қилмайди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top