3:27

Қайси усул маъқул келади?

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Ишонч ва мақсадни ривожлатириб бўладими? Қандай қилиб биз бу фазилатларга эриша оламиз? Қандай қилиб шогирдларимизга ишонишни ва мақсадни кўзлаб яшашни ўргата оламиз? Довуд пайғамбар шундай деб ёзган эди: “Агарда уйни Эгамиз қурмаса, қурувчиларнинг иши бекор бўлади. Агар Эгамиз шаҳарни қўриқламаса, қоровул беҳуда пойлоқчилик қилади.” (Забур 126:1). Шогирд ўстириш жараёни Худонинг ташаббуси билан бошланиб, Худо томонидан тугатилади. Агар Худо бизнинг ҳаётимизда ишламаса ва Ўзининг эзгу ниятини қалбимизга солмаса, ҳамма қилган ишларимиз беҳуда кетади. Ишончни бизга Худо беради, мақсадни ҳам Унинг Ўзи белгилайди.

Шу билан бир қаторда биз ҳам маълум қоидаларга риоя қилган ҳолда, ўз жавобгарлигимизни ривожлантиришимиз керак. Мен эътиборингизга тўртта шундай қоидани тақдим қилмоқчиман. Сиз бу қоидаларга яна қўшимча қоидлар киритишингиз мумкин. Шогирд ўстириш қадрияти шогирдни ўқитиш усулидан устунроқ бўлсин. Шогирд ўстиришда ҳам қадриятга эътибор бериш, ҳам қўл келадиган усулдан фойдаланиш керак. Бироқ имонимиз ва мақсадимиз учун асос бўлган қадриятларимиз қўлланиладиган усулдан кўпроқ эътиборга лойиқ бўлиши даркор. Исо Масиҳ уруғ сепувчи ҳақидаги масални сўзлаб берганида, уруғ нима учун экилганини, қачон ва нима содир бўлганини айтган эди. Бироқ Исо уруғ қай тарзда сепилгани ҳақида бирон бир сўз айтмаган. Ишни қай тарзда бажаришимиз ўзимизга ҳавола. Исо биз учун қадриятларни белгилайди, ишни амалга ошириш усулини эса биз ўзимиз танлаймиз.

Буюк топшириқни ҳам мисол қилиб олишимиз мумкин. Исо бизга шундай топшириқ берган: “Дунёнинг ҳамма жойига боринглар, Хушхабарни бутун жонзотга айтинглар. Қуддусда, Яҳудияда ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўлинглар.” Исонинг ҳаёти ва фаолияти биз учун намуна бўлиб хизмат қилади. Марк баён қилган Хушхабарнинг 3-боб 14–оятида шундай ёзилган: “Исо ўн икки одамни танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди. Сўнгра деди: Мен билан бирга бўлишларингиз учун сизларни танлаб олдим. Мен сизларни ваъз айтишга юбораман.” Агар Исога тақлид қиладиган бўлсак, биз ҳам ишончли одамларни шогирд қилиб олишимиз лозим, сўнгра ўз вақтимиз ва ҳаётимизни уларни ўстиришга бағишлашимиз керак бўлади.

Буюк топшириқни амалга оширишда қайси усулни қўллашимиз бизнинг ўзимизга ҳавола. Ҳаворийлар китобида Масиҳнинг буюк топшириғини амалга оширган кишиларнинг фаолияти ҳақида ёзилган. Улар Исонинг амрларига риоя қилиб, амалда қўллашарди. Ҳаворийлар китобининг 6–бобида беваларга бўлган беэътиборлик натижасида келиб чиққан зиддият ҳақида ўқишимиз мумкин. Ҳаворийлар бу муаммони ечиш учун озиқ–овқат тарқатадиган доно хизматкорларни тайинлаган эдилар. Исо ердаги хизмати давомида: “Беваларга озуқани тақсимлаб берадиган хизматкорларни тайинланглар,” — деб айтмаганди. Ҳаворийларнинг ўзлари пайдо бўлган муаммони ечиш учун шу усулни қўллаган эдилар. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top