Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худо сизнинг ҳаётингизда ва ҳаётингиз орқали Ўз ҳаётини акс эттиришни мақсад қилганини биласизми? Бу нарса содир бўлиши учун, У Ўзини сизга намоён этиши ва бизни Ўзи билан яқин муносабатга олиб келиши керак. Худо билан яқин муносабатда бўлиш энг устувор нарса. У биздан ҳам ниманидир талаб қилади ва бу нарса бизнинг бутун ҳаётимизга таъсир қилади. Масалан, ҳаётингизда содир бўладиган нарсалар Худо билан тўғри ёки нотўғри муносбат қилишингизни кўрсатади. Тўғри ҳаёт кечирасизми ёки нотўғрими ҳаммаси шунга боғлиқ. Агар сиздан Худонинг Ўғли Исо Масиҳ орқали Худо билан яқин муносабатдамисиз, деб сўрасам, сиз “Унчалик эмас”, деб жавоб беришингиз мумкин. Ё бўлмаса, “Мен ҳатто Худо билан яқин муносабат қандай бўлишини ҳам билмайман”, дейишингиз мумкин. Одатда яқин муносабат деганда, эркак ва аёлнинг жинсий муносабати ҳаёлимизга келади.
Narrator 2 Шу ерда кўп одамлар буни кўриб, тегиниб, ҳис қиладиган нарса деб тушунадилар. Аммо бу кўрганларимиз ҳаммаси ташқи кўзга кўринадиган нарсалар. Яқин муносабат эса кўрган, тегинган ва ҳис қилган нарсаларимиздан ҳам чуқурроқ маънога эга. Бугун, Худонинг Ўғли Исо Масиҳ орқали Худо билан яқин муносабатда бўлиш нима дегани, деб номланган суҳбатимизни сиз билан бўлишмоқчимиз. Кўпчилик, “Агар Худованд шундай муқаддас бўлса ва яқинлашиб бўлмайдиган бир муқаддасликда турса, ҳамма нарса устидан ҳукмрон бўлса қандай қилиб мендек бир нотавон гуноҳкорга яқин бўлиши мумкин”, деб сўрайдилар. Бу қандай бўлади? Худога шунчаки қутқарилишимизнинг ўзи етарли эмас, У Ўзининг ҳар бир фарзанди У билан яқин муносабатда бўлишини истайди. Шунчаки жамоатга бориб юриш ёки Калом ўқиб юришнинг ўзи етарли эмас. Худо билан муносабат қилиш керак.
Narrator 1Биз одамлар муносабат қилишга қийналадиган бир замонда яшаймиз. Одамларнинг ҳаётида жуда кўп нарсалар рўй беради, аммо буларнинг ичида яқин муносабат йўқ. Агар Эски Аҳдда аниқ Худо билан яқин муносабат қилган одам бор бўлса, бу ҳам Ҳазрати Довуд пайғамбар ҳисобланади. У мукаммал одам эдими? Йўқ. У худди биздек гуноҳкор эди. “Эй Худо, менинг Худойимсан, интиламан Сенга, Қуруқ, толиққан сувсиз тупроқдай Жоним ташнадир Сенга, Вужудим орзуманддир Сенга. Муқаддас масканингда Сенга нигоҳ ташладим, Қудратингни, шуҳратингни кўрдим. Ҳаётдан афзал Сенинг севгинг, Тилимдан тушмас Сенинг олқишинг. Бир умр Сени олқишлайман, Қўлларимни кўтариб, Сенга сажда қиламан. Илик билан ёғ егандай жоним мамнун бўлади, Шодиёна қўшиқлар ила Сени мадҳ қиламан. Ўрнимда ётиб ҳам, Сени эслайман, Сени ўйлаб, тунни қарши оламан. Ўзинг Менинг мададкорим бўлдинг, Қанотларинг соясида севинч ила куйлайман. Сенинг ортингдан қолмай эргашаман.
Narrator 2 Инсоннинг ҳамма нарсаси бўлса ҳам унинг юраги барибир бўшлигича қолаверади. Нега? Чунки унинг юраги Худога ташна. Сиз ҳам Унга ташнамисиз? Сиз ҳам ҳаётингиздаги энг муҳим нарса Худо билан муносабатим, дея оласизми? Сиз Уни ҳар қандай нарсадан, инсондан, пулдан ёки муносабатдан устун қўясизми? Муносабатнинг энг биринчиси бу ҳаммада бўлган Худо билан тўғридан-тўғри муносабат. Худога ишонмаган одам, “Мен ҳатто Худога ишонмайман-ку. У билан ҳеч қандай ишим йўқ”, дейди. Худо, Худо бўлгани учун ҳар бир одамда У билан тўғридан-тўғри муносабат бор. Худога ишонган ва Уни таниб билган одамгина, Худо билан тўғридан-тўғри муносабат қила олади. Худога ишонмаган бечора одам У билан қандай муносабат қила олади? У Худо билан муносабат қилиш мумкинлигини ҳам билмайди. Бундай одамлар энг аввало Худонинг кимлиги ва қандайлиги ҳақида яхшилаб билиб тушуниб юракдан ҳис қилиб олишлари керак. Бизни тинглашда давом этинг ва бу ҳақида билиб оласиз.