MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сиз Худо ҳақида эшитгансиз. Уни яқиндан биламан, деб ўйлайсизми? У ким ва қандай Худо. Унинг сифатларини Худони яхши билмаган, ҳатто шу сифатларини ўз ҳаётида бошидан кечирмаган одам ҳам санаб бера олиши мумкин. Агар Худо бор деб ишонадиган бўлсангиз, унда У сизнингча ҳар нарсага қодир, бир пайтнинг ўзида ҳар ерда ҳозир бўла оладиган, бир пайтнинг ўзида бир миллионлаб одамларнинг юрагида ва ҳаётида ишлай оладиган, меҳрибон, узоқ сабрли ва севадиган, иноятли, раҳм-шавқатли, адолатли ва гуноҳдан нафратланадиган Худо эканини биласиз. Биз Унинг сифатларини соатлаб санаб беришимиз мумкин. Аммо сиз буларнинг қай бирини ҳаётингизда синаб кўргансиз. Уни меҳрибон дея олар экансиз, Унинг сизга меҳр кўрсатгани ҳақидаги ҳолатни ёки воқеани айтиб бера оласизми? Уни севувчи Худо дейдиган бўлсангиз, У сизни севишини қаердан биласиз?

Narrator 2 Хуллас, биз Худонинг қандайлиги ҳақидаги билимни ўзлаштиришдан ташқари Уни яқиндан таниб билишимиз ва У билан муносабат қилишимиз ҳам керак. У биздан шуни истайди. Во ажаб, У қандай Худо экан? Агар сиз “Мен Худога ишонмайман ва У билан ҳеч қандай ишим ҳам алоқам ҳам йўқ”, десангиз адашасиз. У бутун дунёнинг яратувчиси ва Унинг ҳамма сифатлари шунда мужассам. У бутун борлиқнинг Олий Ҳукмрони. У ҳар нарсанинг ва ҳар бир эҳтиёжнинг таъминотчиси. У бутун инсониятнинг ҳаками. Шунинг учун Худога ишонасизми, йўқми бунинг аҳамияти йўқ. Бунинг фарқи йўқми? Худо Ўзи айтган Худо экан ҳамманинг Худо билан алоқаси бор. Худо бу Худо, биз бу биз. Биз У билан муносабат қиламизми йўқми, бу бошқа масала. Аммо ҳар бир одам тўғридан тўғри Унга боғлиқ, чунки сизни Худо яратган ва сизни таъминлаяпти ва охиратда У сизни ҳукм қилади. Ҳаётда нима содир бўлмасин, У ўзгармай қолаверади.

Narrator 1 Яна бир муносабат борки бу бошқаларидан ажралиб туради. Ҳаммамиз мана шундай муносабат қиладиганлар тоифасига кирамиз. Бу биз имонлиларнинг Худо билан муносабати. Яъни, бу муносабатнинг бошқа муносабатлардан фарқи шундаки, Худо билан шундай муносабатдаги инсон Худога қарши гуноҳ қилганини англайди ва улар ўзларини ўзгартиришга қодир эмасликларини тан олади. Улар Худо Каломида ёзилган ҳақиқатга, яъни – Худо Ўз Ўғли Исо Масиҳни ягона бир мақсад билан хочда ўлиб, гуноҳкорларнинг тўловини тўлиқ тўлаши учун юборгани ҳақидаги ҳақиқатга ишонадилар. Шу тариқа, гуноҳларини эътироф этган ва Исо Масиҳни ўзининг Нажоткори деб қабул қилган, Унга ва Унинг хочдаги ўлими менинг гуноҳларимни тўлиқ тўлаган, деб ишонган ва буни қабул қилган ҳар бир одам Худонинг фарзанди бўлади. Мана шу нарса уларнинг ўрталаридаги муносабатни ажралиб турадиган, бошқача, махсус қилади.

Narrator 2 Чунки Худованд сизни Ўзининг фарзанди деб қабул қилганида, нафақат сизнинг гуноҳларингизни кечиради, балки Муқаддас Каломда айтилганидек, сиз сотиб олинган ҳам бўласиз. Яъни Худо сиз учун тўлов тўлади ва Унинг Ўғлининг инъоми туфайли гуноҳларингиз кечирилди. Бу сиз оқландингиз дегани. Исо Масиҳнинг сиз учун қилган қурбонлиги асосида сиз бундан буён гуноҳкор эмассиз, деб эълон қилиндингиз. Чунки У сизнинг гуноҳ тўловингизни тўлиқлигича тўлади. Ҳаётингизда қай даражада ва қанчалик гуноҳкор бўлманг, сиз Худо билан ярашгансиз. Каломда ёзилишича, Унинг Руҳи ичимизда яшаяпти. Бизга абадий ҳаёт совға қилиб берилган ва бизнинг уйимиз самода. Биз Худонинг Ўғли Исо Масиҳ орқали Худо билан муносабатмизни маҳсус ва тўғридан тўғри муносабатдан бошқача қилишда давом этишимиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top