3:48

Худога оч ва чанқоқ

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Мен ўз олдимга бир йил ичида бутун Муқаддас Каломни ўқиб чиқишни мақсад қилиб қўйганман. Бир куни Забур китобини ўқиётиб унда ҳазрати Довуд – Қудратли Худога чанқоқ ва Уни қўмсаётганини ўқиб қолдим. Шунда бир савол туғилди: “Худога оч ва чанқоқ бўлиш нима дегани?” Агар сиз ҳам бу ҳақида билишни истасангиз, бизни диққат билан эшитинг, бу хабар умрингизда эшитган хабарларингизнинг энг муҳими бўлиши мумкин. Ҳаётингиз давомида биз айтмоқчи бўлган нарсани ривожлантирмасангиз, Худо сизни яратишдан асосий мақсадини кўрмай қоласиз. Ўйлаб кўринг, У сизни яратиши шарт эмасди. У истаган нарсасини яратиши мумкин эди, аммо қаранг у бир копток шаклидаги тупроқни, юлдузлар туркумини, миллионлаб юлдузларни, қор қоплаган тоғларни, саҳроларни, чиройли дарахтларни, ўрмонларни, уммонларни, ирмоқларни ва бошқа жуда кўп ажойиб нарсаларни яратди.

Narrator 2 Буларнинг ҳаммасини яратди, аммо уларнинг ҳеч бирига сиз билан менга муносабат қилгандай муносабатда эмас. У буларнинг ҳаммасини яратди. У яратувчанлик қобилиятидан завқланади, аммо У сиз билан бизни Ўзи билан яқин муносабатда бўлишимиз учун яратди. Агар инсон бу ҳаётда яшасаю, аммо ҳеч қачон шундай муносабатни ривожлантирмаса, у ўз-ўзини алдаган ва бундай муносабатни ҳаммасидан кўра кўпроқ истаган Худони рад этган бўлади. У бизга Ўз муҳаббатини изҳор қилишни истайди. Бизга нисбатан чексиз ва шартсиз севгисини, раҳм-шавқати ва меҳрибонлигини кўрсатишни истайди. Бу нарсани У тоғларга, дарахтларга ёки ўрмонларга кўрсата олмайди. Буни У юлдузларга ҳам кўрсата олмайди. Бошқача қилиб айтганда, буларнинг ҳаммаси жонсиз нарсалар, биз эса яратилган тирик мавжудотмиз. У нима деганини эсланг. Азалда У – Ўз суратимизга кўра одамни яратамиз, деди.

Narrator 1Бу билан У нимани назарда тутган? Бу ерда жисмоний нарса кўп бўлмаса керак, аммо Унинг Ўзи Руҳ бўлгани учун Ўзининг суратида яратмоқчи бўлди. Шу нарса Худо ҳақида ажойиб бир ҳақиқатни гапиради. У – келинглар, Ўзимизни суратимизга ўхшаш одамни яратамиз, у билан муносабат қиламиз ва у Бизнинг кимлигимизни тушуниб олади, дейди. Мен эса уни севиб, унинг устига марҳаматимни, меҳримни ва қандай сифатларга эга бўлсам шуларнинг ҳаммасини ёғдираман, деди. Демак, бу яқин муносабат қандай? Энг аввало, бу руҳий яқин муносабат. Яъни у жисмоний яқинликдан ҳам чуқурроқ. Сиз билан бизнинг ичимизда Муқаддас Руҳ бўлгани учун, Худонинг Руҳи билан муносабат қилиш имтиёзига ва қудратига эгамиз. Сиз имонли бўлган пайтингизда Муқаддас Руҳ нима қилиш учун ҳаётингизга кириб келди? Ҳаётингизга йўл-йўриқ бериш учун, бошқариш учун ва бизга керакли ҳамма нарсаларда қувватлантириш ва яшашга куч бериш учун.

Narrator 2 Шундай қилиб, бизда Муқаддас Руҳ бор. Шундай қилиб, сиз билан мен ичимиздаги Тирик Худонинг Руҳига ўзимизни топширсак, У билан муносабат қилишни бошлаймиз, чунки У билан Руҳимиз бир. Нарсалар эса бундай қилолмайди. У Худодан нарсалар сўрамайди, шу муносабатни ривожлантирмайди. Демак, ҳаммаси шахсий муносабат қуришдан бошланади. Бу шахсий муносабат қилиш нима дегани? У очиқ, тўғрисўз ва бемалол бўлиш, дегани. Биз ҳеч нарсани яширмаймиз. Қандай бўлсак, шундайлигимизча муносабат қиламиз. Сиз Худога ибодат қилганингизда неча марта Уни билишни истаётганингизни айтган пайтларингизни эсланг. Сиз фақат шу даражагача гуноҳларингизни эътироф этиб, шу ергача тавба қилишни истагансиз. Яқинлик эса бу – мана менинг юрагим, дейди. Яқинлик – Худо мен ўзимни, юрагимни, руҳимни, ҳамма нарсамни боримча сенга тақдим қиламан, дейди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top