3:49

Тўсқинликлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрди биродар. Агар Худо билан муносабатда сезгир бўлсангиз, бошқа одамларга нисбатан ҳам сезгир бўлиб қоласиз. Уларнинг танқидига сезгир бўлиб қолишингизни назарда тутаётганим йўқ. Бундай ҳиссиёт ҳам бирозгина бўлиши мумкин. Аммо сиз уларнинг муҳтожликларига, оғриқларига, уларнинг шахсига сезгир бўлиб қоласиз. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ичингизда Худо бўлгани учун шуни ҳис қиласиз. У ичингиздаги Ўзининг Руҳи орқали ва сизнинг руҳингиз орқали бошқа одам билан муносабат қилади. Чунки Худонинг Руҳи сизнинг руҳингизга уларнинг муҳтожликлари, ҳиссий ва руҳий муҳтожликларини маълум қилади. Шунда одамлар Худо уларнинг юрагида ишлаётганини билмай, бизни олқишлашади. Хўш, бу ҳислатлар қандай ривожланади, деб сўрайдиган бўлсангиз, мен сизга руҳий сезгирлик ва руҳий англаш орқали бўлади, деб жавоб бераман.

Narrator 2 Бошқача қилиб айтганда, сиз Худо билан яқин муносабат қуришни бошлаганингизда Худонинг Каломини аввал англамаган тарзда англашни бошлайсиз. Нега шундай бўлади? Чунки Худованд Унинг Каломини тушунишингизни истайди. Муқаддас Калом — сирли китоб эмас. Бу фалсафа китоби. Қудратли Худонинг юраги ва Унинг муносабати ҳақидаги ҳақиқатни тушунтирадиган китоб. Ёдингиздами, бошида Худо бизни Ўзи билан муносабат қилишимиз учун яратган деган эдик. Шу сабаб биз Унга қулоқ солишимиз керак. Бу эса Худованддан асосан Каломи орқали Ўзини бизнинг руҳимизга намоён қилишни талаб қилди ва бизни Ўзи билан яқин муносабатга чақирди. Энди эса, бундай яқин муносабат қилишингизга тўсқинлик қиладиган уч нарсани ёдингизда сақлашингиз керак. Энг биринчиси – кибр. Ўз-ўзимизга, “Ибодат қилиш шарт эмас, буни ўзим эплайман”, деймиз. Биз Ундан сўрамаймиз. Ўзимиз ҳал қиламиз, деймиз.

Narrator 1 Бу эса кибр. Баъзан одамларнинг Худонинг олдида тиз чўкмасликларининг сабаби кибр. Шундай Муқаддас, Адолатли, Ҳукмдор бўлган Худонинг олдида тиз чўкмаслик учун одам қанчалар кибрли бўлиши керак? Сизнинг ҳар бир олаётган нафасингиз Унинг инъомику! Баъзилар, “Мен Худонинг олдида тиз чўкишга мажбур эмасман”, дейди. Албатта бундай қилишингиз шарт эмас. Худони ҳурмат қилишингиз ёки шарафлашингиз ҳам шарт эмас. Аммо бунинг оқибатларини олишингиз тайин. Шу кибр бизни Худо олдида тиз чўкмасликка ундайди. Кибр бизни гуноҳ ичида сақлайди. Бошқача қилиб айтганда, Худо билан муносабат қилишдан кўра, бошқа биров билан муносабат қилганим яхши, деб ўйлаймиз. У билан муносабат қилгандан кўра, яхшиси уни оламан, буни оламан, деймиз. Бу кибр. Иккинчи тўсиқ бу — исён. Ҳаётимизда гуноҳ бор экан, Худо билан яқин муносабат қила олмаймиз. Баъзан одамлар, “Мен ибодат қиламан, аммо ҳеч нарса ўзгармайди.

Narrator 2 Ибодат қиламан, лекин Худованд жавоб бермайди”, дейдилар. Ундай бўлса, сиз ўзингизга қараб, жавобини ўзингиздан қидиришингиз керак. Муаммо Худода эмас, сизда. Қалбингизда исён бўлса Худо билан яқин муносабатда бўлолмайсиз. Ўзингизнинг инсоний муносабатларингиз ҳақида ўйланг. Сиз ўзингизга қарши исён қиладиган эр ёки хотин билан яқин муносабатда бўла оласизми? Йўқ, бўлолмайсиз. Агар фарзандларингиз сизга қарши исён қилса, улар билан ҳам яқин муносабатда бўлолмайсиз. Охирги тўсиқ жуда ҳам оддий. Бу шошилиш. Агар доим шошиладиган бўлсангиз, Худо билан яқин муносабатни шакллантира олмайсиз. Яқин муносабатни қуриш учун вақт керак. Калом ўқиш учун ҳам, ўқиганларингиз устида мулоҳаза юритишингиз ва ўйлашингиз учун ва Худованд менга нима деяпсан, деб сўрашингиз учун ҳам вақт керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top