3:41

Худонинг ҳузури 2

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Сиз Худони қандай тасаввур қиласиз? Унинг ҳузури қандай? Кўпинча одамлар “Худо ҳамма жойда ва ҳамма нарсаларда мавжуд” дейишади. Бу билан улар теварак атрофдаги яратилган нарсаларга қараб, “Худо дарахтларда, Худо юлдузларда, Худо соҳилда, У тоғда, У ҳамма жойда” деган бўлишади. Пантеистлар ўзларининг таълимотларига кўра ҳамма нарсаларни Худо деб ишонишади. Бу дарахт – Худо. Жуда камдан-кам бўлса ҳам одамларнинг “Уммон – Худо, ҳамма нарса — Худо” деганларини эшитиб қоласиз. Худо эса бундай демайди. Ёдингизда бўлсин, одамлар “Худо ҳамма жойда” деб айтганларидек, Худо ҳар жойда ҳозир бўлса ҳам, ҳақиқат шуки, Худонинг ҳузури ҳамма жойда ҳозир эмас. Худонинг ҳар жойда ҳозирлиги тўғри бироқ У ҳамма жойда бир хил эмас. Мисол учун, У маҳсус, шахсий ҳамда қутқарув йўли билан сизнинг ҳаётингизда мавжуд. Лекин худди шу йўл билан тоғларда эмас.

Narrator 2 Аслида тоғларни У яратган. У тоғ ҳам эмас. Тоғлар ёки денгизлар – булар Худо яратган нарсалардир. Булар Унинг қудратини намоён қилади. Бу нарсалар Унинг инсониятга бўлган ажойиб севгиси натижасида биз учун яратилган. Худо сизнинг ҳаётингизда бўлгани каби дарахтда мавжуд бўлмайди. Кўриб турганингиздек, Худони шахсан билмаган киши Уни турли жойларда мавжуд, деб ўйлайди. Улар Худонинг кимлиги билишмайди, бироқ Худога ишонаман, дейишади. Худо турли жойларда эмас, айнан бизнинг ҳаётимизда мавжуд эканлигини, ҳаётимизда кўриниш ва ҳис қилинишини улар тушунишмайди. Худо биздан истаган нарса — биз билан шахсий, яқин муносабатда бўлиш. Шунинг учун У мунтазам равишда сиз билан менинг ҳаётимда амал қилишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам ҳаётимизда ишлаш учун йўл очган. Шундай қилиб, Худо ҳақида ўйлагинингизда, Уни қаерда деб ўйлайсиз?

Narrator 1 У ҳамма жойда мавжуд, дейишингиз мумкин. Бу нимани билдиради? Бу – Худо у ерда ҳам бу ерда ҳам, дегани. Орқа томонда-чи? Худо мавжуд бўлмаган жой, деган нарса йўқ. Биз Худони ҳамма жойда ҳозир, деб айтар эканмиз, Каломда Унинг қаерда экани ҳақида айтганига эътибор беринг. Маталлар китобининг ўн бешинчи боби, йигирма тўққизинчи оятда нима ёзилганига қулоқ солинг – Маталлар 15:29 “Эгамиз фосиқлардан узоқда, лекин солиҳларнинг ибодатини эшитади”. У фосиқлардан узоқда. Каломда Худо ҳамма жойда мавжуд, деб айтилган, дейишингиз мумкин. Тўғри, Худо ҳамма жойда мавжуд, бироқ Унинг ҳузури ҳамма жойда эмас. Унга ишонган ва Унинг фарзандлари бўлган инсонларнинг ҳаётида У мавжуд. Унга итоат қилмайдиган, У ҳақда тушунчага эга бўлмаган, гуноҳкор ва фосиқ ҳаёт кечирадиган инсонларнинг ҳаётида Худо мавжуд эмас. Каломда айтилганидек, У бундай инсонлардан йироқда.

Narrator 2 Демак, Калом Худонинг ҳузури биз билан эканлиги ҳақида айтганида, кўпинча Худо бизни марҳаматлаши учун биз билан эканлигини айтади. Шунинг учун У шундай деган – Маталлар 15:29 “У фосиқлардан узоқда”. Сабаби – фосиқ, яъни имонсиз киши Худони бир жойга қамаб қўйган. Имонсиз кишининг назарида, ҳатто у Худонинг мавжудлигига ишонса ҳам, Уни қаердадир узоқларда, деб билади. Сиз билан мен эса Худонинг ҳузури ҳақида бошқача тушунчага эгамиз. Худо биздан Унинг ҳузурига эга бўлиш нималигини англаб етишимизни истайди. Худонинг бизга Ўзини намоён қилиши, бизга Ўзи ҳақида очиб беришини ўйлаганимизда ва шу нуқтаи назардан олиб қараганда, Худонинг ҳузурини тушунтириб бериш жуда қийин. Бу ҳақда ўйлаганингизда ва буни тушунтиришга ҳаракат қилганингизда битта сабаб билан буни тушунтирш мушкул – яъни Худо баъзан ҳаётимизда зоҳир бўлади. Яъни, сиз Унинг ҳузурини ҳис қиласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top