3:42

Совчилик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бугунги суҳбатимиз Ўрта Осиё ва Шарқ халқларига ҳос бўлган совчилик удуми ҳақида бўлади. Агар бу одат бошқа ҳалқларда қандай амалга оширилишини билсангиз ҳайратдан ёқа ушлашингиз аниқ. Масалан, Эфиопияда куёв томондан оқсоқоллар келин томонга юборилади. Улар келин-куёвнинг бир-бирига қариндош эмаслигини текшириш учун етти пуштини сўраб суриштиришади. Сўнг эса келинга бериладиган қалин сарполарни келишиб олишади. Кикую давлатида энг аввало ёшлар бир-бирлари билан келишиб олишади. Қиз турмушга чиқишга розилик бергач, бўлажак куёв ўз қабиласи оқсоқолларини чақириб, улар билан маслаҳат йиғилишини ўтказади. Кейин эса бир неча обрўли ва тажрибали оқсоқоллар танланиб, совға-саломлар билан келин қабиласи томондаги оқсоқоллар билан учрашишга боришади. Келинга бериладиган сарпо ва қалин келишиб олингач, тўй куни белгиланади.

Narrator 2 Бу одат фақат эркаклар томонидан амалга оширилади. Нигерияда эса Икки томондан тайинланган оқсоқоллар алоҳида бир ҳонага кириб, келиннинг қалини ҳақида келишиб олишганидан сўнг, келин дугоналари билан бирга куёв ва куёвнинг оиласига таништирилади. Пигмейларда бу одат яна ҳам осонроқ. Куёв бўладиган йигит келиннинг ота-онасига ва қариндошларига ўзи ов қилган ҳайвонни ёки ўзи ясаган камон ўқларини совға тариқасида тақдим қилади. Келин томонга ўлжа ёки совға маъқул келса, куёв келинни ўз қабиласига олиб кетади. Шу ҳолос. Юқоридагиларнинг ҳаммаси биздаги совчилик одатларига жуда ўхшаб кетар экан. Қизиқки, бизда ҳам кўпинча совчиликка қадимдан эркак кишилар борган. Аммо бу ишни аёлларимиз амалга оширганининг ҳам гувоҳи бўлганмиз. Халқимизда кўпинча танланган қизнинг уйига совчиликка борган элчи-совчилардан “бўрими, тулки?” деб сўралган.

Narrator 1 Агар совчиликдан қайтган совчилар “Бўри” дейишса, бу қиз томоннинг розилигини, “тулки” бўлса иш битмай, қиз томоннинг борган совчиларни айтилган йигит ва оилага танланган қизларини беришга рад жавоб бериб норози қайтаргани белгиси бўлган. Нима бўлганда ҳам “элчига ўлим йўқ”. Одатда бир марта борган совчига бирданига рози бўлиб қиз бериш беандишалик саналади. Икки марта борса, бу мулозамат, уч марта борса, иззат саналган. Аммо совчиларнинг тилини осилтириб ҳа деб эшигига қатнашга мажбур қилган киши ҳам кибри сабаб қизининг бахти ёки бахтсизлигига ўзи сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Кўпинча, бу урф-одатдан бехабар бошқа жойдан келган совчилар бир марта борганда ўзлари сўраб борган қизни беришмаса, аразлаб кетган жойлари ҳам кўп бўлган. Нима учун совчилар қадим-қадимдан оиланинг энг ишонган қариндош уруғи ёки маҳалланинг энг кўзга кўринган обрўли кишиларидан танланган?

Narrator 2 Бунинг сабаби баъзан совчилар ишни тескари битириб, бошқа йигитнинг номидан совчиликка борган пайтлари ҳам бўлган. Табиийки ҳеч ким совчиликдан қуруқ қайтиб элда обрў топмаган. Шунинг учун ҳам аввало совчида адолат ва лафзга содиқлик, муомала муносабатда ҳам ўзғир ва гапдон киши бўлиши лозим. Сўзга абжир, сўзамол кишиларнинг битмайдиган ишни битириб, сўзни маромига келтириб қўядиган одатлари бу борада кўпинча қўл келади.  Совчи келган қиз қайсидир ҳудудларда юз кўрсатиши уят ҳисобланса, республикамизнинг кўпчилик ҳудудларида албатта сўраб келинган қиз келган совчиларга чой олиб кириб узатиши ва ўзини кўрсатиши одат тусига кирган. Хуллас, совчилик одати бутун дунёда турлича бўлишига қарамай, эътибор қилсангиз, уларнинг ҳаммасида бўлажак оиланинг манфаати учун ёши бир жойга бориб қолган, тажрибали ва эл кўзида ҳурматга сазовор бўлган оқсоқоллар иштирок этишган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top