Narrator 1 “Худо ҳаётимизда амал қилаётган қудрати билан биз сўраган ёки тасаввур қилганларимизни ва ҳатто хаёлимизга келмаганларни ҳам бажаришга қодирдир.”
Ассаллому алайкум қадрдон биродар. Худованд қандай ажойиб ишлашини фақат ҳаётида Унинг мўъжизаларини ва марҳаматларини татиб кўрган одамгина тушуна олади. Худонинг бундай ишлашини сўзлар билан тасвирлаб тушунтириб бериш қийин, уни фақат ҳис қилиб тушуниш мумкин. Буни озгина бўлса ҳам тушунишингиз учун бир ажойиб биродаримизнинг ҳаётида Худонинг ҳайратланарли тарзда ишлагани ҳақидаги гувоҳлигимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз. “Мени телефоним яхши ишламай, ишимни қийинлаштираётгани учун уни сотиб юбориб, опамнинг телефонини ишлатиб юрдим. Кейин эса опамнинг оиласига пул керак бўлиб, уни менга сотишга рози бўлди.
Narrator2 Мен опамдан телефонини сотиб олсам, унга ёрдам қилган бўламан, деб ўйлаб бозорга чиқмай, унинг телефонини сотиб ола қолдим. Ҳар йили Янги йил арафасида ишхонамдан Янги йил совғаси учун каттагина миқдорда пул совға қилишарди. Ҳаёлимда агар бу сафар ҳам менга телефонга етадиган пул совға қилишса, шу пулга телефон сотиб оламан-да, опамга ўзининг телефонини совға қиламан. Унга ҳам телефон керак-ку”, деб ўйладим. Шундай деб ўйлаб юрган кунларимнинг бирида, Бошлиқ Янги йилга яхши ҳизматларим учун телефоним йўқлигини ҳисобга олиб, аёли билан келишган ҳолда пул бериш ўрнига телефон совға қилишга қарор қилишибди. Ишга борган куним, бошқа телефон ишлатиб юрганимни кўриб, “Бу телефонни сизга Янги йил учун совға қилишга қарор қилган эдик. Истасангиз бу совғани олиб, сотиб пулини ишлатсангиз ҳам бўлади. Ёки хоҳласангиз сизга бу совға ўрнига пул берамиз”, деб қолди.
Narrator1 Мен эса уларнинг меҳрибонлигидан тўлқинланиб, “Йўқ, телефонни олиб, уни бажонудил ишлатаман. Совғангизни қадрлайман”, дедим. Хурсанд бўлиб, Худованд ниятларимни амалга ошираётганини ҳис қилиб, жуда тўлқинландим. “Ана энди опамга бу телефонини ўзига қайтариб совға қилиб бераман”, деб ният қилдим. Уйга келгандан кейин янги телефонимга сим картамни солиб ишлатдим. Кейинги куни ишхонамга борганимда, ўша ердагилардан бири менга бу телефон “I-phone 8” эканлигини айтганида ҳайратимни яшира олмадим. Худованд менга шундай қиммат телефон берганидан лол ва ҳайрон эдим. Албатта Худо учун қийматнинг аҳамияти йўқ. У Ўз фарзандларига лозим топганида бундан ҳам қимматроқ совғаларни бера олади. Унинг қудратига ва севгисига ким ҳам шубҳа қила оларди? Ахир У биз гуноҳкорларни севгани учун, Ўзи билан яраштириш мақсадида Исо Масиҳни хочдаги ўлимга олиб борди-ку!
Narrator 2 У биз учун шундай катта қурбонлик берган бўлса, бу кичик маиший совғалар ва иноятлар нима бўлибди?! Мен Худонинг бундай ажойиб, кутилмаган ва иноятли тарзда ишлаганидан таъсирландим. Шу орқали У мени жуда қадрлашини, севишини ва Унинг учун арзимас, аммо биз учун керакли бўлган майда маиший муҳтожликларимизга ҳам шунча катта эътибор билан жавоб беришидан ҳайратда эдим. У қандай Худоки, фарзандларининг шундай кичик илтижоларига ҳам катта аҳамият берса. Юқоридаги Эфесликлар 3 боб 20 оятда берилган ҳақиқат ҳаётимда амал қилганини яна бир бор тушуниб етдим. Сиз ҳам бунга ишонинг ва менинг ҳаётимда бўлган Худонинг ажабтовур ишларидан далда олинг, деб сизлар билан шу воқеани бўлишишга қарор қилдим. Ишонинг, “Худо ҳаётимизда амал қилаётган қудрати билан биз сўраган ёки тасаввур қилганларимизни ва ҳатто хаёлимизга келмаганларни ҳам бажаришга қодирдир.”