3:33

Худонинг бошқаруви

MP3

Narrator 1 “Сизлар менинг номимдан сўраган ҳамма нарсани Мен бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин” Юҳанно 14:13

Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Агар кўзларимизни каттароқ очиб қарасак, қулоқларимиз Худонинг қилаётган ишларига очиқ бўлса, албатта Унинг имонли биродарларимиз ҳаётида қилаётган ишларидан ҳайратга тушиб, жуда катта илҳом ва далда оламиз. Бугун ҳам Янгийўллик бир биродаримизнинг ҳаётида бўлган Худонинг қудратли иши ҳақидаги гувоҳликни сизлар билан бўлишмоқчимиз. У биродар шундай дейди, “Ўтган йили февраль ойида бозорга кетган эдим. Бозорда юрганимда менга жамоатдан телефон қилишди, “Қаердасиз, жамоатимизга ҳоким келди”, деди. Мен озгина қўрқув ва озгина ҳавотир билан уларнинг бизнинг жамоатимизга нима учун келгани ҳақида ўйладим.

Narrator 2 Жамоатга борсам, у ерда ҳоким, ҳоким муовини, маҳалла раиси хуллас ўнтача одам жамоатни айланиб юрган экан. Мен кириб бориб сўрашдим. Сўрашиб бўлгач мендан, “Отанг қани? Менга Отангни чақир”, деди ҳоким. Мен кўрсаткич бармоғимни юқорига кўрсатиб, “Отам осмонда, мен ердаги вакилиман”, дедим. Шу гап-сўзлар билан ҳазиллашиб кулишиб бўлгач, биз ҳоким ва у билан бирга келган меҳмонларга жамоатимизни кўрсатдик, чой қўйиб меҳмон қилдик. Ҳоким суҳбат жараёнида ҳайрон бўлиб деди, “Мен бу ерга келиб жуда ҳайрон қолдим. Ҳаммаси ўзбеклар. Мана сен ҳам ўзбексан. Қандай қилиб бу нарсага ишондинглар?”, деб сўради. Мен эса қандай қилиб Худо менинг ҳаётимда ишлагани ва қандай қилиб Худонинг Қурбонлик Қўзисини қабул қилганим ҳақидаги ҳаётий гувоҳлигимни айтиб бердим. Мени эшитиб бўлгач, у мендан “Қандай режаларинг бор?”, деб сўради.

Narrator 1 Мен эса анчадан бери ибодат қилиб юрган катта бир режамиз ҳақида айтиб бердим. Мен ичкаридан янги жамоат қурилиши проектини олиб чиқиб, “Биз янги ва каттароқ жамоат қуришимиз керак”, дедим. У эса, “Яхши. Қачон бошлайсизлар? Нима ҳалақит бераяпти?”, деб сўради Мен, “Худо ҳохласа 10 кунлардан кейин бошлаш ниятидамиз”, деб жавоб бердим. Бу гап қандай оғзимдан чиқиб кетганини билмайман. Чунки ҳали бу жамоатни қуриш учун етарли маблағимиз ҳам йўқ эди. Ҳоким эса кутилмаганда, “Бўлди. Мен 10 кундан кейин келиб, жамоатнинг биринчи ғиштини ўзим қўйиб бераман”, деди. Менинг юрагимга ҳавотир тушиб қолди. Қандай 10 кундан кейин дедим. Бунга ахир 300минг доллар маблағ кетади-ку! Меҳмонларни кузатиб қўйганимиздан кейин жамоатимиз билан ҳар куни шу маблағнинг топилиши ва қурилишни вақтида бошлаш ҳақида Худодан ибодат қилиб сўрай бошладик.

Narrator 2 7 кун ўтди. 8 кун ўтди. Энди эрта индин усталарни гаплашиб қўйиш керак аммо ҳали пул йўқ эди. Шу кунларда Тошкентдан бир биродарим қўнғироқ қилиб, шаҳарга келиб кетишимни илтимос қилди. У билан учрашганимизда у менга, “Биз сизларнинг бу лойиҳангиз учун ибодат қилдик ва жамоатимиз билан бирга биринчи ҳиссани қўшмоқчимиз”, деб қўлимга конверт тутқазди. Конвертни очсам, ичида 15 минг доллар пул бор экан. Мен шу онда Худо баракалаётганини ва қурилишни 10чи кунда бошлашимизни истаётганини тушундим. Ҳали бошқа пулни топмаган бўлсак ҳам энди қўрқмай қурилишни бошлашимиз мумкинлигини сездим. Биз айтилган 10чи кунгача бошланишига керак бўладиган ҳамма қурилиш материалларини олиб келиб қурилиш кунига тайёрладик. Ўша куни ҳоким ваъда берганидай келиб қурилишимизни кўриб кетди. Бу чиндан ҳам Худонинг бошқаруви эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top