Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Бизни диққат билан тинглаётган бўлсангиз, биз Худонинг фарзандлари ҳаётида Худованд билан бўлган гувоҳликларини сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилиб келаяпмиз. Аввалги гувоҳликларимиз орқали Худованд жуда ноодатий тарзда, инсон ҳаёлига келмаган усулда ишлашидан хабар топгансиз. Бугунги гувоҳлигимиз ҳам аввалгиларига ўхшамаган ҳолда ажойиб ва ғаройиб. Бунга чиндан ҳам инсон ақли бовар қилмайди. Аммо Худо билан ҳамма нарса бўлиши мумкин. 1 Коринфликлар 2 боб 9 оятда айнан шу нарса ҳақида ёзилган, ““Худони яхши
кўрганлар учун Худонинг Ўзи қандай ажойиботларни тайёрлаб қўйганини ҳеч бир кўз кўрмаган, ҳеч бир қулоқ эшитмаган, улар ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.” Чиндан ҳам шундай эканига ҳозирги гувоҳликни эшитиб амин бўласиз. Бу икки биродарни бирлаштирган гувоҳликдир.
Narrator 2 Бой-бадавлат, Худони севадиган биродар, ибодат қилиб, маблағидан 100 минг доллар қурбонлик қилмоқчи эканини, аммо бу пулни чиндан ҳам Худо истаган жойга ва истаган кишига ишлатмоқчи эканини Худога айтган. У бу ҳақида анча вақт ибодат қилади. Ва ниҳоят, бир куни у ибодат қилаётганида Муқаддас Руҳ юрагига гапиради, “Монголни топ.” У ибодатни тугатиб ҳайрон бўлиб қолади. Ие, мен яшаётган жойда Монгол нима қилади? Кейин яна шу ибодатни такрорлаб юраверади. Ҳар сафар ибодат қилганида Худованд бир сўзни қайтаради, “Монголни топ.” У Монглиялик бўлган одамни қидиради. Сўраб-суриштиради, аммо бундай одамни ҳеч ким билмайди. Бир куни ўша одамнинг фарзандларидан бири касал бўлиб қолганида, у касалхонага боласини олиб боради. Ўша ерда бир Монгол одам билан суҳбатлашиб қолади. У ҳам имонли эди.
Narrator 1 У билан гаплаша туриб, Монголга нима бўлганини ва нима учун касалхонада ётганини сўрайди. Монгол эса, “Буйрагимни операция қилишларини кутаяпман, аммо бунинг учун пулим етмаяпти”, дейди. Бизнесмен эса, “Операция учун қанча сўрашаяпти”, деб сўрайди. Қизиғи шундаки, бу монголнинг операция учун сўралган маблағи ҳам 100 минг доллар эди. Фақат шундагина бизнесмен Худо айтган Монгол шу эканини англаб қолади. У операциянинг пулини тўлайди. Монгол эса саломатлиги тикланганидан ва Худованд шундай ажойиб тарзда ишлаганидан таъсирланиб, Худога ҳамду-санолар айтади. Бизнесмен эса ўзи Худо билан келишиб қурбонлиқ қилмоқчи бўлган пули яхшиликка ва Худонинг фарзанди учун ишлатилганидан мамнун эди. Худо чиндан ҳам ажойиб ва биз тушунмайдиган тарзда ишлайди.
Narrator 2 Ўзингиз ўйлаб кўринг, Худо шунча қудратли бўлса, бу монгол одамни ҳеч қандай операциясиз ҳам шифолаши мумкин эди-ку?! Шунча қийналишлар ва оғриқлар келтириши нимага керак эди? Аммо биз шундай ўйлаймиз. Агар Худонинг қилаётган иши қанчалик бошқа одамларга фойда ва далда беришини англаб етганимизда бу нарса шунга арзишини билиб оламиз. Ахир Каломда ёзилганку, “Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват қилганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади.” Бугун биз сизлар билан бўлишган гувоҳликдан фақатгина иккита одам далда олган ва Худонинг ишида хизмат қилишга илҳомланган, деб ўйлайсизми? Албатта йўқ. Бу гувоҳликни эшитган ҳар бир имонли бундан завқ, далда ва илҳом олади. Яна бошқа жойида, “Биз Худодан олган тасалли билан бошқаларга тасалли бера оламиз, деб ёзилган”. Худо бизнинг ҳаётимизда шундай ишлаганида, бу гувоҳлик, тасалли ва далдаларни бошқалар билан албатта бўлишишни ва улар билан бирга Худони улуғлашни истаймиз. Бу эса Худога яна ҳам кўпроқ улуғворлик келтиради.