MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар! Яратилиш ҳикояси ёдимизга соладиган асосий нарса бу инсоннинг Худо суратида яратилганлиги, унда Худо билан, бошқа одамлар ва бутун яратилган махлуқот билан махсус муносабат борлигини билдиради.

Худо Ўз Каломи орқали Одам Ато ва Момо Ҳавога, уларнинг кимлиги ва бу дунёда улар нима мақсадда, қандай вазифа учун яратилганини очиб берарди. Худонинг Каломи улар реал дунёни тўғри била олишлари учун бошланиш нуқтаси бўлиб хизмат қиларди.

Бу нарса уларга коинотни тўғри тушуниш учун мезон эди. Худо уларга Ўзининг Яратувчи эканини очиб берди, ҳақиқий билим Ўзидалигини уларга тушунтирди. Аммо, инсоннинг Ўзи билиб олиши мумкин бўлган нарсаларни Худо уларга очиб бермади.

Худонинг ваҳийси мезони ичида инсон унга Худо ато қилган онг ҳамда ҳис-туйғулар орқали билимга эга бўлиши, ўрганган билимларини синфларига ажратиши, улар ўртасидаги алоқани аниқлаши, кашф қилиши, режа тузиб, бутун ер юзига ҳокимлик қилиши мумкин эди.

Кўрганимиздек, инсоният гуноҳининг бир қисми унинг яратилиш тартибини рад этиши ҳамда Худо ваҳийсини ҳақиқий билим учун асос қилиб олишни рад этиши эди.

Яъни, инсоният Ҳикматлар китобининг асосида турган муҳим тамойилни рад этганди: “Эгамиздан қўрқиш бутун билимларнинг бошидир,” – деб ёзилган Ҳикматлар китобининг 1 боби 7 оятида.

Инсоннинг фикрлаши унинг Худо билан ва яратилган мавжудот билан алоқасида муҳим ўрин эгаллайди, биз бу ҳақиқатни аввалроқ ҳам кўриб чиққан эдик. Нотўғри фикрлаш нотўғри муносабатга сабаб бўлади. Шундай экан, қайта тиклаш жараёни бизда тўғри фикрлашнинг ҳам қайта тикланишини ўз ичига олади.

Демак, инсоннинг танаси, жони, ҳамда онгини ҳам Худо қайта тиклайди. Эгамиздан қўрқиш бутун билимларнинг, ҳамда доноликнинг боши экан. У нима ва қаердан келади? Сулаймоннинг бағишлов дуосига асосан, Эгамиздан қўрқиш аҳд ва маъбаддаги руҳонийлар хизмати билан боғланган.

Бунга кўра, Эгамиздан қўрқиш дегани Худодан даҳшатга тушиш дегани эмас, аксинча, Худонинг нажоти ва ваҳийси туфайли Унга ҳурмат, эҳтиром ва имон билан жавоб қайтаришдир. Эски Аҳдда Эгамиздан қўрқиш Янги Аҳдда Масиҳга имон келтириб, унинг Хушхабарига ишониш билан баробардир.

Демак, Эгамиздан қўрқиш — Худо Ўз халқини қутқаришда қилган ишларига нисбатан бизнинг жавобимиздир. Шу билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top