Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Баъзи низолар фуқаролар судида кўриб чиқилади, бундай ҳолатлар барчамизга яхши таниш бўлса керак.
Суд жараёни одатда муносабатларни бузади ва кўпинча ҳақиқатга етолмайди. Бунинг устига, масиҳийларга баҳсларни суд залларида эмас, жамоатларда ҳал қилиш тавсия этилган. Шу сабабдан, ишни судда кўрилишини олдини олиш учун бор кучни ишлатиш керак, азиз биродарлар.
Баъзилар рақибларини куч ёки қўрқитиш, масалан гап билан, албатта бунинг ичига ғийбат ва бўҳтонлар ҳам киради, жисмоний жазо ёки рақибни молиявий ё касбга оид соҳада мағлуб этишни истайдилар. Бундай йўл тутиш вазиятни доимо мураккаблаштиради ва низони кескин чуқурлаштиради.
Экстремал вазиятларда одамлар баҳсда шунчалар ютиб чиқишни хоҳлайдиларки, ҳатто рақибларини ўлдиришдан ҳам тоймайдилар. Масиҳийлар одам ўлдирмасалар ҳам, биз шуни эсимизда тутишимиз керакки, қалбимизда бошқаларга нисбатан ғазаб ва нафрат сақлашни ўзи бизни қотилликда айбдор қилади.
Низогарлар ҳужум зонасига тушиб қоладиган икки йўл бор. Баъзилар низоли вазиятга тушишлари биланоқ ҳужумга ўтиб кетадилар, бошқалар низодан қочишга кўп бора ва бесамара уринишларидан сўнг.
Муаммони инкор этишга, яширишга ёки ундан қочишга кучи қолмаган одамлар, ўзларини қарама-қарши томонга уриб, ҳужумга ўтадилар. Низо чизмасидаги ўртада жойлашган олти реакция яраштириш реакциялари дейилади. Худо буларни ҳаммасини хуш кўради ва улар низони ҳаққоний тарзда ҳамда икки томонга ҳам фойдали равишда ҳал қилишга қаратилган.
Ярашишнинг биринчи уч реакциясини “шахсий тинчлик ўрнатишга” киритиш мумкин, чунки сиз уларни шахсан ўзингиз, хусусан қарши томон билан ўзаро ҳаракат қилиб, ҳаётга татбиқ этишингиз мумкин.
Кўпгина баҳс-мунозаралар шунчалик аҳамиятсизки, уларни тинчлик билан ва хафачиликни эътиборга олмасдан, хафа қилган одамни кечириб ҳал қилса бўлади. Агар хафачилик уни эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган даражада жиддий бўлса, муаммони тан олиш ёки очиқ ва ишонч оҳангида қаршилик қилмасдан ва айбламасдан гаплашиб ҳал қилса бўлади.
Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат. Пулга, шахсий мулкка ёки бошқа ҳақ-ҳуқуқларга тегишли масалалар, музокаралар жараёнида ҳал қилиниши керак. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электорон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.