MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Муқаддас Каломда бир ажойиб оят бор: “Худо мағрурларга қарши, камтарларга иноятлидир.”

1-Бутрус китобининг 5 боби 5 ояти. Бу биз камтар бўлишимиз учун бошқа сабабдир: Мағрурлик ҳаётимизда ўсишимиз, ўзгаришимиз, шифоланишимиз ва бошқаларга ёрдам беришимиз учун керак бўладиган Худо иноятини тўсиб қўяди.

Биз Худо иноятини камтарлик билан биз учун кераклигини тан олишимиз орқали қабул қиламиз. Муқаддас Калом биз мағрур бўлганимизда, Худога қарши яшаётганлигимизни айтади. Бу тентаклик ва хавф-хатар билан яшашдир.

Сиз камтарликни амалий йўллар орқали ривожлантира оласиз: камчиликларингизни тан олишингиз орқали, бошқаларнинг камчиликларига сабр-тоқат қилиш орқали, тузатишга очиқ бўлиш орқали ва бошқалардаги яхши фазилатларни кўрсатиш орқали.

Павлус шундай маслаҳат берганди: “Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, мулойим одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар.” Римликларга мактубининг 12 боби 16 ояти.

Филиппидаги масиҳийларга у шундай ёзди: “Рақобат руҳи ва шуҳратпарастлик билан ҳеч нарса қилманглар. Аксинча, камтарлик билан бир-бирингизни ўзингиздан юқорироқ ҳурматга сазовор ҳисобланглар.

Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.” Филиппиликларга мактубининг 2 боби 3 ва 4 оятлари. Камтарлик ўзингиз ҳақингизда паст фикрлаш эмас; у ўзингиз ҳақингизда кам фикрлашингиздир.

Камтарлик бошқалар ҳақида кўпроқ ўйлашдир. Камтар кишилар бошқаларга хизмат қилишга шунчалик ҳаракат қиладиларки, ўзлари ҳақларида умуман ўйламайдилар. Жамоани етиштириш ҳурмат талаб қилади.

Ҳурмат бир-биримизнинг бошқачалигимизни ҳурмат қилиш, бошқаларнинг ҳис-туйғулари ҳақида сезгир бўлишимиз ва бизни чўчитадиган кишилар ҳақида сабрли бўлишни билдиради.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ғамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик.” Римликларга мактубининг 15 боби 2 ояти. Павлус Титусга шундай дейди: “Ҳеч кимни ёмонламасинлар.

Урушқоқ бўлмай, барча инсонларга ювошлик ва мулойимлик билан муомала қилсинлар.” Титусга мактуби 3 боб 2 оят. Азизлар, жамоатларда, ишхоналаримизда ва ўқиётган масканларимизда албатта ҳар хил инсонлар мавжуд. Уларнинг характери қанчалик оғир бўлмасин, Шу инсонлар учун ҳам хизмат қилайлик ва шу орқали Худованд улуғлансин. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top