3:13

Хизмат сифати

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Маълумкт бугунги кунда харидорга хизмат илми фалакшунослик фанидек кенг ва чексиз-чегарасиз илмдир. Турли нозик ва гўзал муомалалар билан харидорни севикли одамдек қарши олиш ва уларни мамнун қилиб, кўнгилларини ўзингизга ошно этиш «харидорга хизмат»дан бошқа нарса эмас. Йиллар давомида харидорга хизмат кўрсатиш у билан яхши муомалада бўлиш ва назокат кўрсатиш деб ҳисобланар эди. Аммо харидорга хизмат фақат шундан иборат эмас.

Сўнгги йилларда тижорат дунёсида янги илм пайдо бўлди: хйзмат илми. Неча йиллаб харидорни кўндира олишга уринганлар буни тушунишмаган, шундай илмнинг, шундай соҳанинг борлигини афсуски, ҳатто билишмаган. Ҳолбуки, бугунги кунда ҳамма нарса харидорга хизмат кўникмаси ва илмининг мавжудлигини кўрсатмокда.

Назокат ва хушмуомаладан ташқари харидорларни мамнун қиладиган бошқа усуллар ва билимларга эҳтиёж бор. Харидорга хизмат ўзи нима? Ҳозирга келиб харидорга қилинадиган муомаланинг ҳар бир соҳасида бу нарса чин дилдан ва назокат билан бажарилаётгани сезилмокда. Яхши маълумки, бугунги кунда харидорга хизмат ҳам фалакшунослик фанидек кенг ва чексиз илмдир. Энди барча тижорат дунёси биладики, харидорга хизмат фақатгина мол сотиш, пулини олиш эмас. Сотувчилик икки қисмга бўлинади: Биринчисининг исми фақатгина сотувчи. Бошқаси эса ҳақиқий тадбиркор сотувчи. Ҳар икковининг орасида тоғча фарқ бор.

Оддий сотувчи сизга молини сотади ва пулингизни олади. Тадбиркор сотувчи эса сизга ҳам моли, ҳам ҳақиқий хизматини сотади. Доимо бир хил мижозларга мол сотиш бу санъат! Битта фирма ҳаётида учрайдиган тасодифий харидорлар билан кун кўролмайди, улардан келадиган даромад билан ривожлана олмайди.

Шу билан бирга, ҳозирда кўпгина фирмалар бир марта келиб-кетган харидорларни кутиб ётади. Улар ҳар доим ҳам харидор билан қизиқавермайдилар, фақатгина «сотишни» хоҳлайдилар. Хизмат тушунчасини билмайдилар ва харидорлар манфаати тўғрисида асло бош қотириб ўтирмайдилар. Бундай ўйлайдиганларнинг дўкон очишлари тўғри эмас. Улар ёймачилик ва сайёр сотувчилик билан шуғуллансалар, яхшироқ бўларди.

Тижорат дунёсида хизмат сўзи кенг қўлланилади. Ҳамма хизмат ҳақида гапиради. Аммо ҳамма ҳам бунинг моҳиятини тушуниб етади, деб ўйлайсизми? Дўконга кирасиз, эшикда соқчидай биттаси туриб олади. Сизни худди айбдордек кузатади. Ундан олмоқчи бўлган нарсангиз қайси бўлимда сотилишини сўрайсиз, у сизни яна кузатишда давом этаверади. Буни «хизмат» деб атаб бўладими?! Сотувчиларингиз билан харидорларингиз ўртасида қандай келишмовчилик содир бўлмасин, дарҳол ўртага тушинг ва харидорнинг тарафини олинг, чиройли, ширин сўзлар билан ўртадаги келишмовчиликни бартараф қилинг. Демак, ҳозирда «харидорга хизмат» тушунчасидан кўзда тутиладиган маънолар шулардир. Тирикчилик фаолиятингизни Раббимиз баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top