2:52

Диққатни жамлай олмаслик

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Ибодатларимиз жавобсиз қолиб кетишининг сабабларидан бири, Худо билан

алоқани йўқотмаслик учун диққатни жамлай олмаслик ҳисобланади. Биз тезда Худодан назаримизни олиб, юзаки сўзлар айтишни ёки атрофдаги содир бўлаётган нарсаларга чалғишни бошлаймиз. Биз Худованд билан гаплашамиз, аммо Унга диққатимизни қаратмаймиз, бу эса ибодатнинг жавобини қўлга киритишнинг энг яхши усули эмас.

Мана, диққатни бир жойга тўплашнинг бир мисоли. Ҳайвон ўргатувчи қўлида учта буюм билан шернинг қафасига киради, булар: қамчи, электрошокер ва тўрт ёки уч оёқли курси. У курсининг оёқларини шерга қаратиб ушлайди. Нима учун? Чунки шер фақат битта нарсага диққатини жамлай олиши мумкин. У қаршисида курсининг бир нечта оёғини кўргач, бир жойда қотиб қолади ва ҳайвон ўргатувчига ташлана олмайди. Биз ҳам қайсидир жиҳатдан ўша шерга ўхшаймиз. Бизга ҳаддан зиёд кўп хабар ёғилганида, бир жойда карахт бўлиб қоламиз. Агарда, битта нарсага диққатимизни қарата олмасак, шуғулланаётган нарсамизда маҳсулдорликка эриш-

маймиз. Ҳикматлар китобининг 4-бобида: «Кўзларинг тўғрига қарасин ва киприкларинг тўғри олдингга қаратилган бўлсин. Оёқларинг юрадиган йўлни пухта ўйла ва барча йўлларинг мустаҳкам бўлсин, ўнгга ҳам, чапга ҳам ўгирилмагин; оёқларингни ёвузликдан йироқ қилгин», деб ёзилган.

Раббийдан бирор нарса олишни истасак, ибодатларимизнинг жавобини кутаётган бўлсак, биз нафақат ибодатда, балки ҳамма қилаётган ишларимизда ўз диққатимизни жамлашни билишимиз лозим. Даъватимиз нимадалигини аниқлашимиз, уни ҳаётимизнинг муҳим топшириғига айлантиришимиз, унга нисбатан диққатимизни тўплашимиз, у учун ибодат қилишимиз ва Худованд ибодатларимизга жавоб бериши ҳамда биз орқали буюк ишларни амалга оширишини кузатиб боришимиз лозим.

Сизнинг даъватингиз нимада эканини билиб олинг, уни амалга оширишга масъулият

билан ёндошинг ва у ҳақда мунтазам равишда ибодат қилинг. Сизнинг ҳаётингизга, оилангизга, даъватингизга ҳеч кимнинг ибодати, ўзингизнинг шахсий ибодатларингиздек таъсир ўтказмайди. Хаворий Павлус Тимўтийга хизмат қилишни буюрганида (1 Тим 4:15), ўзининг даъватига диққат қаратишини назарда тутган.

Ибодат қудратли кучга эга бўлган лазер нурига ўхшайди, бироқ натижага эришиш учун уни бир неча вақт давомида аниқ мўлжалга йўналтириб туриш зарур. Худованд буюрган нарсага диққатингизни жамланг. Ибодатда диққатни бир жойга жамлаш улкан кучга эга. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top