3:38

Мағрурлик ва камтарлик

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Хаворий Бутрус: «Худо мағрурларга қаршилик қилади, камтарларга эса иноят беради». Бу оятдан хулоса қилиб, мағрурлик – ибодатларимизга жиддий тўсиқлик қилади десак бўлади. Мағрурлик ибодатнинг йўлидаги тўсиқ бўлса, камтарлик эса ибодат учун йўл очади. Мағрурлик, биз Худога ёки бошқа бировга муҳтож эмаслигимизни назарда тутади. Мағрурлик қилиб, биз ўзимизни мустақил ҳисоблаймиз ва фақат ўзимизга таянамиз ҳамда ўзимизни бошқалардан устун қўямиз. Мағрурлик

– жиддий гуноҳ саналади. Буни Каломдаги жуда кўп оятлар тасдиқлайди, айниқса, уларнинг орасида бир матн, тўғридан-тўғри шу мавзуга қаратилган.

Ҳикматлар китобининг 16-бобида: «Юраги мағрур ҳар бир одам Раббий учун жирканчдир. Кафил бўлиш мумкинки, у жазосиз қолмайди», деб ёзилган. Мағрурлик ибодатларимизни беҳудага чиқаради. Худодан жавоб олишни истасак, мағрурликдан халос бўлишимиз лозим. Гуноҳдан юз ўгиришнинг, ёмон одатлардан ва нотўғри тафаккурдан халос бўлишнинг энг яхши йўли – Худодан кечирим сўраш ҳамда ўзимизда бошқача сифатларни, одатларни ва тафаккур андазасини шакллантиришдир. Мағрурлик гуноҳидан покланишни истасак, Худодан бизни

камтар бўлишга ўргатишини сўраш ва бу хислатни ўзимизда ривожлантиришимиз лозим. Камтарлик, нафақат Худованд билан муносабатларимизда, балки атрофдаги одамлар билан мулоқотимизда ҳам намоён бўлиши керак.

Ўзимизда камтарликни ривожлантиришнинг энг самарали усули – бу эътироф этиш.

Ёқуб мактубининг 5-бобида: «Бир-бирингизга гуноҳларингизни эътироф этинглар ва шифо топишингиз учун бир-бирингиз учун ибодат қилинглар», деб ёзилган. Шифо

ва тикланиш, бу эътироф ва ибодатнинг ҳосили бўлса, унда биз буни қилишимиз зарур. Эътироф этиш учун бизга ўз гуноҳларимизга иқрор бўлишда, биз ишонадиган одам керак. Шунингдек, мағрурликни ўзимиздан олиб ташлашимиз ва ўз заифликларимизни тан олишимиз керак. Агар бу нарса сизга имконсиз туюлса, Худодан ўзингизда камтарликни шакллантиришга куч сўранг. Хатоларингизни эъти-

роф эта оладиган дўст топинг: «Менда бир муаммо бор, менга ҳозир жуда оғир. Сен мен учун ибодат қилишингни истар эдим»; бу ақл бовар қилмас натижаларга олиб келади. Биз вазиятларимизни ўзимиз ечмоқчи бўлиб, хатоларимизни бошқалардан яширишимиз шайтонга ёқади. У биз ўзимиз бунинг уддасидан чиқа олмаслигимизни, мағрурлик ўзгаришларга эришишга халақит беришини билади. Биз ёрдам сўраганимизда, камтарлик кўрсатган бўламиз – бу Худони қувонтиради ва ҳамма қийинчиликлардан ўтишга ёрдам бера оладиган, Унинг кучини вужудга келтиради. Ҳаммамиз ёрдамга муҳтожмиз. Ҳаммага васвасалар келади. Балки, сизнинг кечинмаларингиз ва хатоларингиз бошқаларникидан ҳеч ҳам фарқ қилмаслиги мумкин. Худованд бир-биримизга муҳтож бўлишимиз учун бизни битта

оила қилди. Баъзида, шароитларнинг юкини кўтаришга, шунчаки кучимиз етмайди, бироқ баъзида, ёрдам сўраш учун ҳаддан ташқари қайсар ва мағрур бўламиз. Ёдингизда бўлсин: Худованд мағрурларга қарши чиқади; мағрурлик ибодатларимиз учун ўтиб бўлмас тўсиқ яратади. Худованд камтарларнинг ибодатини эшита-

ди ва жавобан Ўз иноятини юборади.Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top