3:41

Худо Ўзини сиз орқали танитяптими?

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Худо сизни билиши — бу бир нарса. Бироқ Худо Ўзини сиз орқали аён қилиши — умуман бошқа нарса. Еру осмонни яратган Худо шундай деганди: “Мен Иброҳимнинг Худосиман.” Қандай ажойиб–а! Яратгувчи Ўзини Ўз бандаси орқали аён қилди. “Агар Менинг Ким эканлигимни билмоқчи бўлсангиз, — дейди Худо, — Иброҳимга қаранг.” Сиз–чи? Барҳаёт Худо Ўзини сиз орқали танитяптими? Иброҳим ҳақида айтган сўзларини Худо сиз ҳақингизда ҳам айта оладими? У сиз ҳақингизда: “Агар Менинг Ким эканлигимни билмоқчи бўлсанг, мана бу бандамга қара” — деб айтадими? Биз сизга шогирд ўстиришда қуйидаги қоидаларга риоя қилишингизни таклиф қилган эдик. Шогирд ўстириш қадрияти шогирдни ўқитиш усулидан устунроқ бўлсин. Эътиборингизни қўлланиладиган усулларга эмас, аксинча, бошқаларнинг ҳожатини чиқаришга қаратинг. Ҳунар ўргангандан кўра, тўғри фикр юритишни ўрганинг. Шогирдингизга Худо ҳақида қуруқ билим бергандан кўра, Худога инонишни унга ўргатинг. Бу тўртта насиҳат аслида бир ҳақиқатнинг турли хил кўриниши, бир олмоснинг турли хил қирралари эканлигини аллақачон англаб олган бўлсангиз керак. Биз қараб турган бу қимматбаҳо тош аслида бизнинг имонимиз ва мақсадимиздир. Бир киши шундай деганди: “Масиҳий ўз ҳаётининг тўқсон фоизини қувғинлардан омон қолишга сарф қилади.” Бу гапда жон бор. Бироқ омон қолиш ҳаётингиз мақсадига айланса инқирозга юз тутишингиз турган гап. Бундай ҳолда сиз ўзини ҳимоя қилмоқчи бўлиб рингга чиққан боксерга ўхшаб қоласиз. Бундай боксёр жангда ғолиб бўла олмайди. Жангда ғолиб бўлиш учун у нафақат ўзини ҳимоя қилиши, балки яхшигина ҳужум уюштириши ҳам керак. Ҳужум қилиш биз масиҳийлар учун мақсадимизнинг бир қисмини ташкил этиши даркор. Худонинг йўлида юрар эканмиз, шайтоннинг шоҳлигига ҳужум қилишимиз керак бўлади. Бунинг учун бизга имон ва мақсад керак. Имон ва мақсадга эришиш учун кўп машқ қилиш керак, машқ қилиш эса осон иш эмас. Бироқ эсингизда тутинг, ўз устидан ишлаган одам ўсади, ўсиш эса машақатли меҳнатни талаб қилади. Ўсиш ҳеч қачон осон ва ёқимли жараён бўлмаган. Шу сабабдан чақалоқлар йиғлайди. Юришни ўрганаётган гўдак йиқилиб, шикастланади. Бироқ онаси гўдакка: “Қани тур болам, яна бир уриниб кўр,” — дейди. Гўдак: “Йўқ, бўлди!” — деб айтадими? “Бир неча марта ҳаракат қилдим, энди умримнинг охиригача шу ерда турмай ётаман” — дейдими? Асло! У туриб, юришга яна ҳаракат қилади. Менинг гўдак ўғлим ҳа деб йиқилаверганидан унга “Боши тош”, деб лақаб қўйдик. Ўсиш жараёни ниҳоятда машаққатли ва азобли бўлгани учун, биз бу жараённи иложи борича тезроқ тугатишга ҳаракат қиламиз. Бироқ мазкур жараённинг афзал томонлари ҳам бор. Мисол учун, улғайган йигит жисмонан кўркам бўлиб боради. Бир куни қизим олдимга келиб менга шундай деди: “Адажон, қанийди шундайлигимча қолсам. Ҳозирги бўйим ўзимга ёқади, бундан баланд бўлишни истамайман, ёшим ўтишини ҳам хоҳламайман.” Аммо бунинг иложи борми? Албатта йўқ! Биз хоҳлаймизми йўқми — ўсамиз. Жисмоний табиатимиз шундай тузилган. Давлат қонунларимиз ҳам маънавий ўсишга бизни ундайди. Бола бешинчи синфдан кейин мактабни ташламоқчи бўлса ҳам бундай қила олмайди, чунки давлатимиз қонунлари бунга йўл қўймайди. Жамият олдида ҳам ўсиш учун жавобгармиз. Зеро ҳар бир инсон жамиятда ўзини тута билиши даркор, жамиятга фойдаси тегадиган бирон ҳунар ёки касб эгаси бўлиши шарт. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top