3:17

Мақсадсиз ҳаёт ва хизмат

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Инсон йигирма беш ёшини хатлаб ўтганда, анча бўшашиб қолади. У жисмонан ривожланиб бўлган, керакли бўлган асосий маълумотни олган, яъни колледжни битирган бўлади. У бу даврга келиб, нонини ўзи топиб ейдиган даражага етган бўлади. Шунда “Энди яна ўқиб нима қиламан?!” деб васвасага тушади. Кўпинча бу ёшдаги йигит–қизларга биз: “Ҳаётга энди қадам босдингизлар”, — деб айтамиз. Бу ёшдаги йигит–қизларга биз иложи борича кўпроқ далда беришимиз керак, токи улар ўсишда тўхтаб қолмай таълим олишни давом эттиришлари зарур. Аммо ўқиш машаққати ҳақида ўйлаган ёшлар кўпинча ўқишдан воз кечадилар. Кейин умрларининг охиригача ўз ўтмишларини эслаб юришади.

Бир вақтлар ўқишда кўп муваффақиятга эришган бу одамлар, бора–бора “куним ўтса бас” деган хаёл билан яшайдиган бўладилар. Фақатгина имон ва мақсад ўсишимизда давом этишимиз учун бизга куч ва ғайрат ато қилади. Зеро, мақсад туфайли биз келажакни кўра оламиз, имон туфайли эса Худонинг иродасини юрагимизга жо қиламиз.

Бахт деганда биз кўпинча осойишталикни, хурсандчилик ва фароғатни, яъни ҳамма орзу–истакларимиз рўёбча чиққан ҳолатни кўз олдимизга келтирамиз. Лекин бу нотўғри тушунча. Одамларнинг аксарият қисми учун бахт бу — жон–жаҳд билан мақсад томон интилишни билдиради, нофаол осойишталикни эмас. Бағишланган одам бир вақтнинг ўзида ҳамма мақсадларига эриша олмайди. Унинг бутун ҳаёти мақсадларга тўхтовсиз эришишдан ташкил топади, у баъзи мақсадларига балки ҳеч қачон эриша олмас. Бундай одамнинг дам олишга, ўзи учун қулай шароит яратишга ҳам вақти бўлмаслиги мумкин. Кўпинча у асабийлашган, ташвиш тортган, чарчаган бўлади. Китобларда тасвир этилган бахтли ва осойишта ҳаётга у ҳеч қачон эга бўлмайди. Бироқ у ўзи учун ҳақиқий фаол бахтиёрликни топган бўлади. Барча орзулар амалга ошган бахтиёрлик афсонадир. Бундай бахтиёрлик инсонлар учун эмас, унга фақатгина моллар ёки қушлар эришиши мумкин.”

Мақсад ва имон Масиҳнинг ҳар бир шогирди учун асос ҳисобланади. Мақсад ва имон “ғолиб”ни шунчаки “қатнашувчи”дан ажратади. Имон маррасига етиш Мусо учун осон кечмади. Сиз учун ҳам бу осон бўлмайди. Мусо ҳаётининг дастлабки қирқ йилини фиръавннинг саройида ўтқазган эди. Кейинги қирқ йили чўлда бировнинг қўйларини боқиш билан ўтди. Сўнгги қирқ йил давомида эса Мусо ўз халқи билан саҳрода дарбадар бўлиб, азоб тортди. Ҳаётининг боши аъло, охири эса аянчлига ўхшар эди. Ҳамма нарсадан воз кечиб юбориш Мусо учун осонроқ эди.

Бироқ у имонига таяниб маррага етди. Натижада эса довруғи бутун дунёга таралди. Ҳар бир мусулмон, яҳудий ва масиҳий Мусонинг кимлигини билади. Ҳар бир зиёли одам уни қонун берган буюк пайғамбар, деб тан олади. Азоб–уқубат ва муваффақиятсизликка тўла Мусонинг ҳаёти аслида зафарона эди. Қандай қилиб у бундай натижага эришди? Зеро, Худога бўлган имони унга таянч бўлди ва у илоҳий мақсад сари интилиб яшади. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top