2:57

Худо ягонадир

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Инсон тана қисмлари йиғиндисидан иборат, унинг феъл-атвори эса — унинг феъл-атвори хусусиятлари йиғиндисидир. Турли одамларда бу феъл-атвор хусусиятлари турлича бўлади, баъзан эса бир одамнинг ўзида улар вақти-вақти билан ўзгариб туриши ҳам мумкин. Инсон феъл-атвори доимий эмас, чунки унинг хусусиятлари бир текис эмас. Улар ҳаётимиз давомида келади ва кетади, гоҳ кучлироқ, гоҳ заифроқ намоён бўлади. Ўттиз ёшида раҳмдил ва хушмуомала бўлган киши, эллик ёшга борганида бешафқат ва қўпол бўлиб қолиши мумкин.

Бундай ўзгариш ҳақиқатан ҳам бўлиши мумкин, чунки инсон ясалган, бу сўзнинг том маъносидан қаралганда инсон «бирлаштирилган: у — ўзининг феъл-атворини ташкил қилувчи турли хусусиятлар жамланмасидир. Биз инсон ҳақида Илоҳий Ақл-идрок томонидан яратилган бир ижод каби мушоҳада қилишимиз табиий ва мутлақ тўғридир. Инсон яратилган ҳам, ясалган ҳам. Инсоннинг қай тарзда яратилганлиги — бу Худонинг кашф қилинмаган сирларидан биридир. Инсон қандай қилиб йўқдан бор бўлганлиги, ҳеч нарсадан нимагадир айланганлиги уни яратган Зотдан бошқа ҳеч кимга маълум эмас ва маълум бўлмайди ҳам.

Шу нарсани ҳам айтиб ўтиш керакки, Худо инсонни қандай қилиб ясаганлиги унча катта бўлмаган сир ҳисобланади ва гарчи бизга бор ҳақиқатнинг кичик бир қисми маълум бўлса, инсонда тана, қалб ва руҳ мавжудлигини биламиз; биз унда хотира, фаҳм-фаросат, хоҳиш-ихтиёр, ақл-идрок, ҳис-туйғу борлигини ҳам биламиз. Буларнинг ҳаммаси инсонга берилган экан, демак, у онгнинг ажойиб инъомига эгадир. Бундан ташқари, буларнинг ҳаммаси феъл-атвор хусусиятлари билан биргаликда инсоннинг бутун бир шахси йиғиндисини ташкил қилиши бизга маълум.

Бу барча Илоҳий инъомлар чексиз донишмандлик билан бир бутун қилинган, улар яратилишнинг энг юксак симфониясини ташкил этувчи ноталардир, улар Борлиқнинг ажойиб гилами тўқилган иплардир. Бироқ буларнинг ҳаммаси ҳақида Худо яратган нарсаларга қўлланиладиган фикр-мулоҳазалар билан ўйланамиз ва бу фикр-мулоҳазаларни Худо яратган нарсаларга қўлланиладиган сўзлар орқали ифода қиламиз. Бундай фикр-мулоҳазалар ва сўзларни Худонинг Ўзига нисбатан қўллаб бўлмайди. «Ота ҳеч кимдан яратилмаган, туғилмаган. Ягона Отадан бўлган Ўғил туғилган, лекин яратилмаган. Муқаддас Руҳ яратилмаган, туғилмаган, бироқ Отадан келиб чиқади».

Худо Ўзида Ўзи ва Ўзидан Ўзи бордир. У Ўзининг борлиги билан ҳеч кимга боғлиқ эмас. У — ажралмас, мустақил равишда ҳаракат қилувчидир. Худо алоҳида қисмлардан иборат эмас, У Ўзининг ягона борлиғида ягонадир.

Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top