3:42

Худонинг мақсади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худо сизнинг ҳаётингизда аввал ҳеч қачон ҳаёлингизга келмаган нимадир қилишни истайди. Сиз эса, “Йўқ, фақат менинг ҳаётимда эмас” дейсиз. Ким шундай дейди? Бизнинг ўзлигимиз, худбинлигимиз шундай дейди, бу камтарлик эмас. Бу Худонинг олдида ўзимизга паст баҳо бериш бўлади. Яъни бу билан “Худо бундай қилмайди. Худо ундай қилмайди. Мен ким бўлибман?! Мен ҳеч ким эмасман” деган бўламиз. Ҳаётингизда Унинг ҳузурини, Унинг иродасини англаб етишни истамагунингизча, Худо нима қилмоқчи эканини била олмайсиз. У сизни шунчаки яратмаган. У сизни аниқ мақсад учун яратган ва сиз имонли бўлганингиз учун Унинг Руҳи ичингизда яшамоқда. Унинг Руҳи ичингизда макон қилган, чунки У сизни янгилаган. Сизга янги табиат бериш учун эски табиатингизни ўзгартирган. У сиз билан гаплашишни истагани учун сизга янги ҳаёт берган.

Narrator 2 Унга қулоқ солишингизни истайди. Унга эргашишингизни истайди. Унда сиз қилишингизни ҳоҳлаган нарсалар бор. Ўзингизни камситманг. Ўтмишингизда бўлган ишлар туфайли, Худо қилган ёки қилмаган ишлар туфайли ўзингизни камситманг. Худо сизнинг ҳаётингизда ишлашни ҳоҳлайди. Мисол қилиб, Ишая пайғамбарни олайлик. Худо Ишая ва Еремия пайғамбарни Ўзи қилмоқчи бўлган ишларни башорат қилишлари учун танлаб олган. Уларнинг иккаласи ҳам Исроил ҳалқига уларни Бобилликлар томонидан босиб олиниши ҳақидаги Худо айтган сўзларни етказишган. Иккаласи ҳам шундай дейишган: “Улар келишмоқда. Улар деворларни бузишади. Дарвозаларни ёндиришади. Фарзандларингизни ўлдиришади. Хотинларингизни ўлдиришади. Биродарларингизни ўлдиришади. Сизларни Бобилга қул қилиб олиб кетишади”. Бироқ ҳеч ким уларга қулоқ солишни истамади.

Narrator 1 Худо уларга бу башоратни беришидан олдин нима бўлганига диққат қилинг. Ишая китобининг олтинчи бобида шундай ёзилган ,“Шоҳ Уззиё вафот этган йили мен юқорига юксалган Раббийнинг тахтда ўтирганини кўрдим. Унинг либосининг этаклари Маъбадни тўлдирган эди”. Бу бобда у нималар кўргани ва нималар эшитгани ҳақида сўзлайди. “Муқаддасдир, Муқаддасдир, Муқаддасдир Сарвари Олам!… Маъбаднинг пойдеворигача тиратиб юборди. Мен шундай дедим: “Шўрим қурсин! Ўлдим энди! Ўз кўзларим билан ўша Шоҳни, Сарвари Оламни кўрдим.Ахир, мен оғзи нопок бир одамман, оғзи нопок ҳалқ орасида яшайман! Серафлардан бири мен томон учди, қўлида кўмир чўғи бор эди, оташкурак билан қурбонгоҳ устидан ўша чўғни олган эди. Кўмир чўғини оғзимга теккизиб, у шундай деди: “Қара, бу чўғ лабларингга тегди, энди айбларинг ювилди, гуноҳларингдан фориғ бўлдинг.

Narrator 2 Шунда эшитдим Раббийнинг овозини: “Кимни юбораман? Биз учун ким боради?” Мен айтдим: “Мен шу ердаман, мана, юборгин мени.” У Қодир Худонинг ҳузурида турганини англаб етган ва ўта қийин вазифани зиммасига олаётганини билган. Еремия китобига қарасангиз ҳам худди шундай ҳодисанинг гувоҳи бўласиз. Унга ҳам Худо Ўзини махсус йўл билан зоҳир қилган. Ёдингизда бўлса, унинг башорати туфайли одамлар уни зиндонга ташлаган эдилар. Бироқ Худо шундай деган эди, “Мана, сўзларимни оғзингга солиб қўйдим. Ҳалқлар ва шоҳликлар устидан хукмронлик қилишингга изн бердим”. Худо бу иккала пайғамбарни ҳалқ олдига юборишидан олдин Ўзининг ҳузурини уларга билдирган. Сиз ҳам ҳаётингизга назар солиб “мен мана бу пайтда ўз ҳаётимда Худонинг ҳузурини ҳис қилганман. Бунақаси олдин бўлмаганди” дея оласизми? Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Худо ҳеч нарсани шунчаки қилмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top