3:39

Худо ёрдам беради

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худонинг иродасини бажариш, уни тушунсак ҳам тушунмасак ҳам қийин. Чунки биз ўз инсоний табиатимиз билан Унинг иродасини бажаришга ўрганмаганмиз. Аммо бир сафар кичик ишда Унинг иродасини бажарсангиз, кейинги сафар бажариш осонроқ бўлади. Аммо бир ҳақиқат борки, уни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. У ҳеч қачон бизни даъват қилиб, Ўзи ёрдам бермай, қараб ўтирмайди. Агар Унга шубҳа қилсангиз, Уни сўроққа тутсангиз ва айтганини қилмасангиз, йўлингизни ўзингиз танлаган бўласиз. Бутрус бу жойда бўлаётган нарсаларга қараб шундай ўйлаган бўлса керак: “Шунчаки қайиқда сайр қилиб келсак керак. Ҳазрат, агар шунчаки сайр қиладиган бўлсак, руҳсат бер, аввал тўрларимни тозалаб олай, кейин сайр қиламиз. Денгизда маза қилиб сузамиз”. Аммо балиқчилар овдан қайтиб келганларида тўрларни тозалаб ва қуритиш учун ёйиб чиқишади.

Narrator 2 Чунки, агар тўрларни тозалаб қуритишмаса, катта ўлжа илинганда тўр йиртилиб кетади. Шунинг учун қайиқда сайрга чиқмаслик учун сабаблари анчагина эди. У туни билан ов қилиб, ўлгудай чарчаган, лекин ҳеч нарса тута олмаган эди, шунинг учун бу тун у учун омадсиз бўлган эди. Бутрус балиқ овлаш учун энг қулай жойларни яхши биларди. У билган жойдан бошқа яхши жой йўқ эди. Шунинг учун бу вазиятда балиқ овлаш – вақтни беҳуда совуриш эди. Хуллас, у Исога шундай дейиши мумкин эди: “Исо, мен бормайман. Бошқа бировнинг қайиғини олақол, мен бормайман. Ўлгудек чарчаганман. Тўрларимни ҳам тозалашим керак. Қолаверса, туни билан ҳеч нарса тутолмаган бир пайтда куппа-кундузи балиқ овласам, дўстларим, бошқа овчилар устимдан кулмайдими? Улар қандай ҳаёлга борадилар?” Шунинг учун, Исонинг айтганларига итоат қилмаслик учун унда баҳоналар кўп эди.

Narrator 1 Бироқ, агар у итоатсизлик қилганида нималар бўлиши мумкинлигига эътибор беринг. Худо сиздан ақлга сиғмайдиган нарсаларни қилишни талаб қилганда бу воқеани эсга олинг. Энди, Каломга қайтсак – Худо Нуҳга “узунлиги тўрт юз қирқ фут, баландлиги шунча, кенглиги шунча кема яса” деганида, бу нарса ақлга сиққанмиди? Сув қани? Буни қандай тушуниш керак? Бундан ташқари, бу кемани қуриш қанчага тушарди? Пулни қаердан олади? Ҳуллас, бу кемани қуриш ҳақида Нуҳнинг Худога саволлари жуда кўп бўлган бўлса керак? Яна мисол қилиб, Исо Масиҳни олайлик. Унинг бир нарсада тутган йўли ҳам ақлга сиғмас эди. Исо, Марям, Марфа ва Лазар яқин дўст эдилар. Исо Масиҳ дўст тутинган ягона оила эди улар. Ишончим комилки, Унинг бошқа дўстлари ҳам бўлган. Исо уларнинг уйига бориб турарди. Уларнинг ҳаммаси бирга ўтиришар, аёллар Унга овқат пишириб беришарди. Хуллас, улар жуда яқин эдилар.

Narrator 2 Шундай қилиб, бир куни Исога ҳабар келади. Ҳабарчи Исонинг яқин дўсти Лазар қаттиқ касал бўлиб қолгани ва ўлим тўшагида ётганини айтди. Инсоний жиҳатдан олиб қаралса, Исо шифо бериши мумкин бўлиб туриб ҳам унинг уйига бормагани ақлга сиғадиган нарса эмас. Исо Лазарнинг уйига бориши ҳам шарт эмасди аслида. Шунчаки осмондаги Отага “Дўстим Лазарга шифо бер” деб илтижо қилиши ва турган жойида ҳам уни соғайтириши мумкин эди. Лекин У бундай қилмади. Агар сиз Марям ҳамда Марфанинг ўрнида бўлганингизда ҳафа бўлар эдингиз. Исо Лазарнинг уйига бормагани Унинг ҳатоси эдими? Йўқ. Чунки У янада таъсирлироқ нарса қилмоқчи эди. Исо Лазарнинг ўлишини, қабрга қўйилишини кутди. Кейин Ўзи келди. Инсоний нуқтаи-назардан айтсак, У кеч келди. Бизга шундай туюлади. Бироқ бизга шундай туюлган нарсалар кўпинча Худо учун ундай эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top