3:35

Турмуш қуриш одатлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Аввалги суҳбатларимизда айтганимиздек, қадимги Муқаддас Калом даврида яшаган халқларнинг одатларини ўрганиш Каломни чуқурроқ ўрганишимизга ёрдам беради. Шундай экан, бугун ҳам шундай одатлардан бири ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдик. Улардан бири турмуш қуриш ҳақида. Қадимги Исроилда ҳам ҳудди бизнинг одатимиз каби, аввалдан келишиб турмуш қуриш одати бўлган. Йигитнинг ота-онаси ўз ўғилларига муносиб жуфт излашган. Иброний эркак фақат иброний қизга уйланиши керак бўлганидек, йигитнинг ота-оналари ўз ўғилларига ёқадиган, оиласига тўғри келадиган иброний қизлардан жуфт танлашган. Баъзан совчи келганида қизнинг ўзидан ҳам розилигини сўрашган. Масалан, Ибтидо китобини олиб қарасак, Ривқонинг ота-онаси қизларидан Исҳоққа турмушга чиқиш-чиқмаслиги ҳақида унинг фикрини сўрашган.

Narrator 2 Аммо, охир-оқибат қизлари кимга турмушга чиқишини қизнинг ота-онаси ҳал қилган. Йигит – қиз бир бирларини умуман кўрмаган бўлсалар ҳам турмуш қуришган. Бу одат балки ғарбликларга ғалати кўринар, аммо бундай одат яқин 30 йил ичида бизда ҳам мавжуд эди. Бобо-бувиларимизнинг сўзлаганларига кўра, улар бир-бирларини фақат чимилдиқдагина кўришган. Бу ҳозирги ёшларимизга ғалати кўринса ҳам, яқин ўтмишдаги одатларимиздан бири эди. Яна яҳудий одатларига кўра, ёш қизни ўзидан анча катта инсонга турмушга бериш ҳам мумкин эди. Яна агар орада севги бўлса, ҳеч қачон никоҳдан олдин муносабат қилишга руҳсат этилмаган. Йигит-қиз никоҳ куни келишини сабрсизлик билан кутишган. Масалан, Ёқуб Роҳилани севди ва уни турмушга беришларини кутди. Турмуш қуриш одатининг бир қисми бўлган унаштиришни ҳам Муқаддас Каломда кўришимиз мумкин.

Narrator 1 Унаштириш бу – уйланишга аҳд қилиш ва ўша қизни банд қилиб қўйиш одати эди. Унаштириш бузилиши мумкин эмас эди. Унаштириш учун маҳсус маросим бўлиб, унда иккита оила, куёв ва келин ҳамда иккита гувоҳ чақирилиб унаштириларди. Куёв келинга унаштириш узуги ёки унаштирилганларини билдирадиган қимматбаҳо совға берган. Мусо пайғамбар ва Исроил халқининг қонунига кўра, шу узук ёки совға қизнинг йигитга тегишли эканини билдирган. Бу маросим ҳам биздаги унаштириш маросимининг айнан ўзи. Одатларимизнинг нақадар ўхшашлигини қаранг! Унаштирилиш бу ҳали никоҳ эмас эди. Эсингизда бўлса, Марям билан Юсуф унаштирилган эди. Аммо Марям Муқаддас Руҳдан ҳомиладор бўлиб қолгач, бу нарса Юсуфга қийинчиликлар туғдирди. Кейин эса Муқаддас Китобда ёзилганига кўра, Худованд тушида Юсуфга кўриниб Марямга уйланишдан қўрқмасликни айтганини биламиз.

Narrator 2 Қалин — бу одат бизда ҳам ҳалигача сақланиб қолган. Куёв томон келинни тўй қилиб олиб кетишидан олдин, никоҳ пайтида қизнинг ўрнига унинг ота-онасига қалин тўловини тўлайди. Бу қанчадир қийматдаги пул ёки қимматли бирор совға бўлиши мумкин. Қадимда ота-боболаримиз қалин сифатида қизнинг ота-онасига бир неча бош қўй ёки қорамоллардан беришган. Ҳуллас, ҳар ким қурби етганича қалин берган. Муқаддас Китобда ҳам қизнинг оиласига қалин бериш одати ҳақида ёзилган. Яна Ёқубнинг Роҳилага уйланиш воқеасини олайлик, қалин сифатида у тоғасига 14 йил ишлаб берди. Нега қалин пули бериш одат бўлган? Сабаби қизни куёвнинг хонадонига келин қилиб олиб кетгач, қизнинг хонадонида ноқулайликлар бўлган. Шу сабабли ҳам келиннинг ота-онасига қалин тўлови берилган. Бу тўлов, пул билан, меҳнат билан, қимматли бирор нарса билан тўланган. Азизлар, шу каби одатлар ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top