Narrator 1 Ассалому алайкум, бугун атрофимизга қарасангиз ҳаётимизни шакарсиз, ширинликларсиз тасаввур қилолмаймиз. Шакарнинг зарарли томони ҳақида билсак ҳам уни турли кўринишда истеъмол қилаверамиз ва бу бизга ёқади. Аслида, шакарнинг ҳеч қандай озуқавий қиймати йўқ ва у тишларимиз учун зарарли ҳисобланади. Буни кўпчилигимиз билсак – да, яна таъкидлаб ўтишни мақул кўрдик. Шакар калорияга бой бўлгани билан унинг организм учун ҳеч қандай озуқавий қиймати йўқ. Бундай калорияларга “бўш калория” дейилади. Шакарда на оқсил, на минераллар ва на витаминлар мавжуд. Агар биз энергиямизни 10 – 20 % ини шакардан оладиган бўлсак, бу озуқавий танқисликка олиб келиши мумкин. Бундан ташқари шакар тишимиздаги зарарли бактериялар учун осон ҳазм бўладиган энергия манбаи ҳисобланади. Шундан бўлса керак, болалигимиздан шакар ва ширинликларни камроқ истеъмол қилишни таъкидлаб келишади.
Narrator 2 Шакарда фруктоза миқдори кўп ва у жигарга зарарлидир. Шакарнинг зарарларини яхшироқ билиш учун унинг таркибини билиш зарур. У овқат ҳазм қилиш тизимидан ўтиб қонимизга сўрилишидан олдин фруктоза ва глюкозага парчаланади. Глюкоза – барча тирик мавжудотларда бор бўлиб, агар организмимиз уни керакли миқдорда озуқалардан олмаса, ўзи ишлаб чиқариш қобилиятига эга. Фруктоза – глюкозадан фарқли ўлароқ организмимиз фруктозани ишлаб чиқармайди. Бунга сабаб бизда унга физиологик эҳтиёж йўқлигидадир. Глюкозанинг ўзига хос жиҳати, у жигар орқали парчаланиб, ишлов берилади. Агар оз миқдорда фруктоза қабул қилсак, буни ҳеч қандай зарари йўқ, у глюкогенларга айлантирилиб жигаримизда сақланиб турилади. Аммо глюкогенлар миқдори кўпайиб кетган вақтда жигаримиз уни ёғга айлантиради ва бу ёғ жигаримиз атрофида йиғилади. Бу эса ўз навбатида жигар касалликларига олиб келади.
Narrator 1 Шу нарсани таъкидлаб ўтиш керакки, бу жиҳатлар мева орқали олинадиган фруктозага тегишли эмас. Мева орқали меъёридан ортиқ фруктоза истеъмол қилиш жисмонан имконсиз. Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳар бир одамнинг организми шакарга чидамлилик даражаси бўйича турлича бўлади. Соғлом ва фаол инсонлар унча фаол бўлмаган инсонларга нисбатан шакарга чидамлироқдирлар. Шакар ҳужайраларнинг инсулинга нисбатан бўлган чидамлилигини оширади ва қандли диабедга йўл очади. Инсулин соғлиғимиз учун жуда муҳим гормон ҳисобланади. У глюкозанинг қонимиздан ҳужайраларга киришини таъминлайди ва ҳужайраларга ёғнинг ўрнига глюкозани ёқиш кераклигини билдириб туради. Қонда юқори миқдорда глюкоза бўлиши жуда зарарли бўлиб, қандли диабед билан касалланганларда кўриш қобилиятининг пасайиши ва бошқа қийинчиликларга сабаб бўлади.
Narrator 2 Шакарнинг зарарли тарафи шундаки, ҳужайралар инсулин гормони буйруқларини бажармай қўяди ва инсулинга беписанд бўла бошлайди. Бу ўз навбатида кўплаб қон ва юрак касалликларига йўл очиб беради. Ҳужайраларимиз инсулинга чидамли бўлгандан кейин бета ҳужайралар кўпроқ инсулин ишлаб чиқара бошлайдилар, чунки қонда шакар миқдорининг кўпайиб кетиши жуда зарарлидир. Лекин ҳужайралар инсулинга қаршилик қилиши кучайиб борган сари бета ҳужайралар шакар миқдорини камайтириш учун керакли миқдорда инсулин ишлаб чиқара олмай қоладилар. Натижада қонда шакар миқдори кўтарилиб кетиб қандли диабетга олиб келади. Шу йилнинг бошида олимлар шакар истеъмоли ҳам юқори миқдорда допамин моддаси ишлаб чиқарилишига олиб келади ва одамларда шакарга нисбатан боғлиқлик пайдо бўлишига сабаб бўлади, деган илмий фикрни билдиришди. Шакарни кўп истеъмол қилиш мияни ишдан чиқариши аниқланди.