3:33

Сули ёрмаси ёки фибра

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугунги суҳбатимизнинг мавзуси ёки тилга олинадиган маҳсулот ҳаммага бирдек ёқмасада, фойдалилиги жиҳатдан биз доим истеъмол қиладиган маҳсулотларимиздан бир неча карра фойдали экан. Германиялик олимлар Ўрта Осиё давлатларини нотўғри овқатланиш туфайли ўлим ҳолатлари қайд этилаётган давлатлар қаторида биринчи ўринга қўйишган. Мутахассисларга кўра, бу ҳолат яқин ўртада ўнгланмаслиги мумкин, чунки иқтисодий фаровонлик дастурхонларни тўкин қилаверади. Атрофимизда шунча бир биридан ўзаман деб, ажойиб таомлар тайёрлайдиган ошхона ва ресторанлардаги таомлар турганда сиз қандайдир бир бемаза сулини ейишга рози бўлармидингиз? Табиатан, ушбу овқат юрак хуружи ва хафақонлик, шунингдек, қандли диабет каби бир ёпишиб олса, сизни бир умр тарк этмайдиган касалликлар келиб чиқиши эҳтимолини камайтиради.

Narrator 2 Ва у сизнинг вазнингиз, қон босимингиз ва танангиздаги холестерин даражасини нормал ҳолатда тутиб туради. Энг муҳими, ушбу мўъжизавий овқат арзон ва уни деярли ҳар бир супермаркетдан топиш мумкин. Бу фибра — ёки содда тил бил айтганда, асосан ўсимликлар таркибида учровчи ва ҳазм қилиш жараёни давомида ичакларга деярли сўрилмайдиган углевод — толалардир. Фибранинг инсон саломатлигига таъсири ва фойдаси қай даражада юқори экани бир йирик тадқиқот доирасида ўрганиб кўрилди. «Унинг фойдали эканига далиллар шунчалик кўплиги кишини лол қолдиради ва у инсонлар ҳаётини кескин ўзгартирувчи моддадир», дейди тадқиқотчилардан бири профессор Жон Каммингс. Шу вақтга қадар фибра қабзият (ич қотиши)ни тўхтатишда самарали ҳисобланар эди, аммо унинг соғлиққа фойдаси бунданда зиёдроқ кўринади. Бизга қанча миқдорда фибра зарур?

Narrator 1 Янги Зеландиянинг Отаго Университети ва Шотландиядаги Данди Университети тадқиқотчилари биз кунига камида 25 грамм фибра истеъмол қилишимиз лозим, дейдилар. Уларнинг фикрича, ушбу миқдордаги фибра соғлиқни мақбул даражада сақлаб туриш учун етарлидир. Бор-йўқ маълумот шуми? Йўқ, албатта. Фибранинг фойдаси ва унинг кунлик миқдорини айтгандан кейин уни қаердан олиш мумкинлигини ҳам эслатиб ўтмоқ жоиз. Масалан, ўртача банан 120 грамм тош босади, лекин у тўлиқ фибрадан иборат эмас. Агар банан таркибидаги бор табиий шакар ва сув чиқариб ташланса, бизнинг қўлимизда атиги 3 грамм фибра қолади, холос. Ер шаридаги аксарият инсонлар бир кунда 20 граммдан кам фибра истеъмол қилади. Ўрта ҳисобда, аёлларнинг кунлик истеъмол қиладиган фибра миқдори 17 грамм, эркаклариники эса 21 грамм.

Narrator 2 Мевалар, қора нон, мош ва нўхат фибрага бой. Қандай маҳсулотлар фибрага бой? Фибрани мевалар, сабзавотлар, айрим нонушта учун овқат тайёрланадиган бошоқли ўсимликлар, бутун донлардан фойдаланиб пиширилган нон ва макарон маҳсулотларида топиш мумкин. Бундан ташқари ловия, ясмиқ ва нўхат каби дуккакли экинлар, ёнғоқлар ва уруғлар ҳам ўзида кўп миқдорда фибра сақлайди. 30 грамм фибра олиш учун қанча нарса ейиш керак? Буюк Британия Соғлиқни Сақлаш Миллий Хизмати кунлик фибра миқдорини олишнинг кўплаб тез ва осон йўлларини ишлаб чиққан. Картошкани пўстини тозаламай пишириш, Оқ нон, макарон ва гуручдан бутун донлардан тайёрланган маҳсулотлар фойдасига бутунлай воз кечиш, нонуштада фибра миқдори юқори бўлган ёрмалар, масалан, сули бўтқасини истеъмол қилиш, овқат ва салатларга нўхат, ловия ва ясмиқ каби дуккакли ўсимликларни солиш. Одам қанча кўп фибра истеъмол қилса, унинг соғлиги шунча яхшиланиб бораверади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top